Иш ҳақи сақланмаган ҳолда болани парваришлаш бўйича қўшимча меҳнат таътили бериш тўғрисидаги буйруқдан намуна
БУ Й Р У Қ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами-сон |
Буйруқ қабул қилинган жой ш. |
Меҳнат таътили бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 405-моддаси иккинчи қисмига асосан аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилиши белгиланган. Шунингдек, болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
Келгусидаги йиллик меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига, агар жамоа шартномасида, шунингдек ташкилотнинг ички ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, болани парваришлаш таътиллари вақти киритилмайди.
Меҳнат кодексининг 405-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ходимнинг хоҳишига биноан,
БУЮРАМАН
1. Ходим меҳнат фаолиятини олиб бораётган бўлим номи,Ходимнинг лавозими,Ходимнинг Ф.И.О.сига Ходимга ҳақ тўланадиган меҳнат таътили тугаган санадан боласи 2 ёшга етгунга қадар парваришлаш бўйича қисман ҳақ тўланадиган таътил тугаганлиги ва қўшимча таътил бериш ҳақида ариза берганлиги сабабли, Ходимга иш ҳақи сақланмаган меҳнат таътили бошланадиган санадан фарзанди 3 ёшга етгунга қадар иш ҳаққи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил берилсин.
Асос: Ходимнинг Ф.И.О.си нинг аризаси, ЎзР МКнинг 405-моддаси 2-қисми.
Ташкилот раҳбарининг лавозими |
_________ (имзо) |
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си |
Буйруқ билан танишдим |
_________ (ходим имзоси) |
Ходимнинг Ф.И.О.си