Қўшимча меҳнат таътили бериш тўғрисидаги буйруқдан намуна
БУ Й Р У Қ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами-сон |
Буйруқ қабул қилинган жой ш. |
Меҳнат таътили бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра, ходимга у битта ташкилотда ёки тармоқда ишлаган ҳар беш йил учун давомийлиги икки календарь кун бўлган, бироқ жами саккиз календарь кундан кўп бўлмаган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили берилиши кўзда тутилган.
Мазкур кодекснинг 221-моддасида эса ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади.
Шунингдек, 222-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.
Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 220-222- моддаларига асосан,
БУЮРАМАН
1. Қўшимча таътил олаётган ходимнинг ишлаётган ташкилот номининг Қўшимча таътил олаётган ходимнинг ишлаётган бўлими номида Ходимнинг лавозими Ходимнинг Ф.И.О.сига Қўшимча меҳнат таътили учун асослантирувчи сабабсабабли Қўшимча таътил берилиши лозим бўлган иш йилигача бўлган иш йили учун Қўшимча таътиднинг бошланиш санасидан – Қўшимча таътилнинг тугаш санасича жами Қўшимча меҳнат таътилининг умумий миқдори календар кундан иборат қўшимча меҳнат таътили берилсин. Ходимнинг Ф.И.О.сининг ишга чиқиш санаси Ходимнинг таътилдан ишга чиқиш санаси этиб белгилансин.
2. Молия-иқтисод бўлими ( Молиявий тўловларни амалга оширувчи маъсул ходимнинг Ф.И.О.си)амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли тўловларни амалга оширсин.
3. Асос: Асослантирувчи ҳужжатлар рўйхати
Ташкилот раҳбарининг лавозими |
_________ (имзо) |
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си
|
Буйруқ билан танишдим Ходимнинг лавозими |
_________ (ходим имзоси) |
Ходимнинг Ф.И.О.си
|