|
Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суд номи судига |
|
Илтимоснома берувчи юридик шахснинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
|
Манзил: Илтимоснома берувчи юридик шахснинг юридик манзили |
АР И З А
Комплекс экспертиза тайинлаш ҳақида
Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суд номи суди томонидан даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.О.сининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.сига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган иқтисодий иш кўриб чиқилмоқда.
Мазкур иш бўйича Экспертиза тайинланган сана куни Тайинланган экспертиза тури экспертизаси тайинланган. Мазкур экспертиза Экспертиза хулосаси берилган сана куни Экспертиза хулосанинг мазмуни тўғрисида хулоса берган.
Мен Илтимоснома берувчи экспертиза хулосасини асоссиз деб ҳисоблашининг сабаблари сабабларга кўра мазкур хулосани асоссиз деб ҳисоблайман.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 80-86-моддаларига кўра, экспертиза турли хил (комплекс экспертиза) суд-эксперт ихтисослигидаги бир нечта эксперт томонидан ўтказилиши мумкин. Экспертизанинг экспертлар комиссияси томонидан ўтказилиши экспертизани тайинлаган суд ёки мазкур экспертизанинг ўтказилишини ташкил этувчи давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ёхуд бошқа корхона, муассаса, ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.
Экспертизани ўтказиш топширилган экспертлар комиссияси ўз олдига қўйилган масалаларни ҳал этиш зарурлигидан келиб чиқиб, ўтказиладиган текширишларнинг мақсади, кетма-кетлиги ва ҳажмини келишиб олади.
Экспертизани ўтказиш ўзига топширилган экспертлар комиссияси таркибида ҳар бир эксперт текширишларни мустақил ва алоҳида олиб боради, шахсан ўзи ва комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан олинган натижаларни баҳолайди ҳамда қўйилган масалалар юзасидан хулосаларини ўз махсус билимлари доирасида шакллантиради. Текширишларнинг экспертлар комиссияси таркибига киритилмаган шахслар томонидан тўлиқ ёки қисман ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Комплекс экспертиза иш учун аҳамиятга молик ҳолатларни турли илм соҳаларидан фойдаланган ҳолда бир нечта текшириш ўтказиш йўли билангина аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади.
Комплекс экспертизани ўтказишда экспертларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида текширишлар олиб боради. Комплекс экспертизанинг хулосасида экспертларнинг ҳар бири қайси текширишларни ва қанча ҳажмда олиб борганлиги, қайси фактларни шахсан ўзи аниқлаганлиги ҳамда қандай хулосаларга келганлиги кўрсатилади. Экспертларнинг ҳар бири хулосанинг ушбу текширишлар баён этилган қисмини имзолайди ва улар учун жавобгар бўлади.
Умумий хулоса (хулосалар) олинган натижаларни баҳолашга ва ушбу хулосани (хулосаларни) шакллантиришга ваколатли бўлган экспертлар томонидан чиқарилади. Агар экспертлар комиссияси якуний хулосасининг ёки унинг бир қисмининг асоси экспертлардан бири (алоҳида экспертлар) томонидан аниқланган фактлардан иборат бўлса, бу ҳақда хулосада кўрсатилиши лозим. Экспертлар ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, уларнинг ҳар бири келишмовчиликлар келиб чиққан барча ёки айрим масалалар бўйича алоҳида хулоса беради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 80-86-моддаларига “Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига асосан,
СЎРАЙМАН:
Мазкур иқтисодий иш бўйича комплекс экспертиза тайинлашингизни.
Илова: Илтимосномага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Илтимоснома берувчи юридик шахснинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли
Илтимоснома берилган сана