Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси.

Ҳужжат тавсифи
I. Шартнома реквизитлари
II. Тадбиркор
III. Суғурталовчи
  • Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
IV. Шартнома шартлари

Юклаб олинг

Тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш

ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

Кейинги ўринларда «Тадбиркор» деб аталадиган Тадбиркор фаолият юритадиган соҳа соҳасида фаолият юритувчи Тадбиркорлик субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли раҳбари Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.си,бир томондан ва кейинги ўринларда «Суғурталовчи» деб аталадиган Суғурта ташкилотига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Суғурта ташкилотининг номи, ташкилий ҳуқуқи шаклининг директори Суғурта ташкилотининг ҳисоб рақами иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар

 

1. Шартноманинг предмети

 

1. Суғурталовчи ушбу шартномага ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Тадбиркорнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда Тадбиркорнинг айби билан ташкилотга зарар етказилганда ушбу зарарни тўлаш мажбуриятини олади.

2. Суғурта пули ва суғурта мукофоти

 

2. Суғурта пули ушбу шартнома бўйича Суғурта пулининг умумий миқдори (сўмда) сўм.

3. Суғурта мукофоти ушбу шартнома бўйича Суғурта мукофот пули миқдори (сўмда) сўмни ташкил қилади.

4. Суғурта мукофоти ушбу шартнома тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади

 

3. Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати

 

5. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана (календар) кунига қадар амал қилади.

Суғурталовчининг мажбуриятлари суғурта мукофоти суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган кундан кейинги кундаги соат 0000 дақиқадан бошлаб кучга киради ва мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг охирги санасидаги соат 2400 дақиқада тугайди.

6. Суғурта мукофоти иш берувчи томонидан суғурталовчининг ҳисоб рақамига нақд пулни ўтказиш ёки киритиш йўли билан тўланади. Пул маблағларининг суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган санаси мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

7. Тадбиркор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

суғурталовчидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;

суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

Тадбиркор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Тадбиркорнинг бошқа ҳуқуқлари

8. Тадбиркор:

суғурта қилиш шартномаси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта мукофотини тўлаши;

йиллик иш ҳақи миқдори ўзгарган пайтдан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда суғурталовчига ёзма шаклда хабар қилиши;

суғурталовчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни зараз етказилган ташкилотга ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан эътиборан икки иш куни ичида тақдим этиши;

суғурталовчини ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса юз берганлиги тўғрисида ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида ёзма шаклда хабардор қилиши;

агар суғурта товони зарар етказилган ташкилот томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида асоссиз равишда тўланган бўлса, ортиқча тўланган суғурта товони ҳақида суғурталовчига хабар қилиши ва ортиқча тўланган маблағларни суғурталовчига қайтариш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.

Тадбиркорнинг бошқа мажбуриятлари

9. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Тадбиркор иштирокидаги бахтсиз ҳодисаларни текширишда иштирок этиш ва зарур бўлган ҳолларда тегишли экспертларни жалб этиш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисага доир ахборотни текшириш;

суғурта мукофотини аниқлаш учун суғурта хавфини баҳолаш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан тавсиялар бериш.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Суғурталовчининг бошқа ҳуқуқлари

10. Суғурталовчи:

суғурта қилиш шартномаси шартлари билан Тадбиркорни таништириши, шу жумладан унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган, Тадбиркор ёки зарар етказилган ташкилот тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;

суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Тадбиркор суғурта товонини тўлаш учун мурожаат этганидан кейин ўн беш иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда иш берувчига рад этиш сабабларини далиллар билан асослантирган ҳолда ёзма шаклда хабар қилиши;

ўзи алмаштирилган тақдирда бу ҳақда иш берувчига дарҳол ёзма шаклда хабар бериши шарт.

Суғурталовчи зиммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

Суғурталовчининг бошқа мажбуриятлари

5. Томонларнинг жавобгарлиги

 

11. Томонлар мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

6. Низоларни ҳал этиш тартиби

 

12. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

 

7. Якуний қоидалар

 

13. Ушбу шартномани ўзгартириш, бекор қилиш ва муддатидан олдин тўхтатиш тартиби суғурта бўйича эътирозларни кўриб чиқиш тартиби, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

8. Томонларнинг реквизитлари:

Тадбиркор:

 

Суғурталовчи:

Юридик манзил: Тадбиркор ишлаётган ташкилотнинг манзили

 

Юридик манзил: Суғурта ташкилотининг манзили

Паспорт серия: Тадбиркорнинг паспорт серияси ва рақами

 

Ҳисоб-китоб рақами: Суғурта ташкилотининг ҳисоб рақамиТадбиркорга паспорт берилган санада берилган

 

МФО: Суғурта ташкилотининг МФО рақами Тадбиркорга паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган

 

СТИР: Суғурта ташкилотининг СТИР рақами

СТИР: Тадбиркорнинг СТИР рақами

 

Телефон: Суғурталовчининг телефон рақами

Телефон: Тадбиркорнинг телефон рақами

 

Факс: Суғурта ташкилотининг факс рақами

 

Тадбиркор:Тадбиркорлик субъекти раҳбарининг Ф.И.О.си

 

_________

 

 

Суғурталовчи: Суғурта ташкилоти директорининг Ф.И.О.си

_________

 

(имзо)

 

 

(имзо, М.Ў)

 

 

Тадбиркорлик хавфини суғурта қилиш шартномаси.