Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Нодавлат-нотижорат ташкилот Устави.

Ҳужжат тавсифи
Устав реквизитлари
Устав мазмуни

Юклаб олинг

 

Уставни рўйхатга олган ваколатли орган номитомонидан

 

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

 

«Нодавлат-нотижорат ташкилот номи»нодавлат нотижоарт ташкилоти иштирокчиларининг Уставни тасдиқлаш тўғрисида ННТ иштирокчиларининг умумий йўғилиши ўтказилган санадаги Уставни тасдиқлаш тўғрисида ННТ иштирокчиларининг умумий йўғилишининг тартиб рақами-сон умумий йиғилиши баённомаси билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Нодавлат-нотижорат ташкилот номиНОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ УСТАВИ

Тошкент - 2024

Нодавлат-нотижорат ташкилот номи”нинг нодавлат нотижорат ташкилотининг

УСТАВИ

Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг 1991-йил 15-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги 223-XII-сон Қонуни, 2007-йил 3-январдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-76-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5012-сонли қарорига мувофиқ “Нодавлат-нотижорат ташкилот номинодавлат нотижорат ташкилотининг (кейинги ўринларда Ташкилот деб юритилади) мақоми, мақсади, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. “Суюнч” нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда “ННТ” деб юритилади) ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади.

1.2. ННТ ўз уставида, бошқа ҳужжатларда назарда тутилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари доирасида иш кўради.

1.3. Фуқароларнинг ННТ фаолиятида қатнашиши ёки қатнашмаслиги унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш ёки унга имтиёзлар бериш учун, шу жумладан давлат ташкилотида лавозимни эгаллаш шарти ёки Қонунда кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаслик учун асос бўла олмайди.

1.4. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари, шунингдек ходимларнинг ижтимоий таъминоти ва ижтимоий суғуртаси тўғрисидаги қонунчилик ННТ ходимларига нисбатан жорий этилади.

1.5. ННТ даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз аъзолари ўртасида тақсимламайдиган ташкилот ҳисобланади.

1.6. ННТ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 1991-йил 15-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги 223-XII-сон Қонуни, 2007-йил 3-январдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-76-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 5-сентябрдаги “Мактабгача ва мактаб таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3931-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар, ННТнинг таъсис шартномаси ва ушбу Устав асосида амалга оширади.

1.7. ННТ ўз тузилмаси, мақсад ва вазифалари, шакл ва услубларини белгилашда эркиндир. У ўз органларини мустақил равишда шакллантиради ва штатлар жадвалига асосан ўз аппаратини тузади.

ННТ ўзининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ бошқа Мамлакатларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади, халқаро ва бошқа ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари бирлашмаларига, ташкилотларига аъзо бўлиб кириши ва аъзоликдан чиқиши мумкин.

1.8. ННТ ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат ташкилотлари, органлари, корхона ва муассасалар, иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик килади.

ННТ ўз фаолиятида, шу жумладан, молиявий фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир.

1.9 ННТнинг номланиши:

ўзбек тилида: тўлиқ Нодавлат-нотижорат ташкилот номиНодавлат нотижорат Ташкилоти; қисқартмаси ННТ;

рус тилида: тўлиқ — Нодавлат-нотижорат ташкилотнинг рус тилидаги номи;қисқартмаси ННО;

инглиз тилида: тўлиқ Нодавлат-нотижорат ташкилотнинг инглиз тилидаги номи;қисқартмаси – NNO;

ННТнинг доимий фаолият юритувчи раҳбар органининг жойлашган ери (почта манзили): ННТнинг доимий фаолият юритувчи раҳбар органининг жойлашган ери (почта манзили)

2. ННТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. ННТнинг мақсад ва вазифалари қуйидагиларга қаратилган:

-ННТга аъзо бўлган мактабгача таълим, мактаб таълими ва олий таълим соҳасида фаолият юритувчи хусусий сектор ташкилотларининг ҳуқуқларини Республика ҳудудида ҳамда чет мамлакатларда ҳимоя қилиш, улар ҳамда давлат идоралари ўртасида вужудга келган муаммоли ва низоли вазиятларни мувофиқлаштириш;

-ННТга аъзо ташкилотлар ўз фаолиятларини янада кенгайтириши, янада самарали ишлашлари учун тўсиқ бўлиб келаётган ҳолатлар, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш, лойиҳалар ва таклифларни Парламентга, Ҳукуматга ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этиш;

-ННТга аъзо ташкилотларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда таълим сифатини яхшилаш, таълим соҳасидаги ходимларнинг турмуш даражасини ошириш, соҳада қулай ва самарали бошқарув механизмларни ташкил этиш, назорат қилиш, баҳолаш, рағбатлантиришнинг янги ва инновацион усулларини қўллаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, давлат дастурлари, йўл хариталари тайёрлаш, уларни Парламентга, Ҳукуматга ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этиш;

-ННТ аъзоларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ва (ёки) қонуний манфаатларини давлат ташкилотлари ва органларида, корхоналар ҳамда муассасаларда, судларда, бошқа ташкилотларда шунингдек, халқаро ёки хорижий ташкилотларда ифода этиш, ушбу ҳуқуқларни талаб қилиш ва ҳимоя қилишда бевосита иштирок этиш;

-ННТга аъзо ташкилотларнинг ННТ фаолиятига мос йўналишлардаги ташаббусларини амалга ошириш учун улар билан ҳамкорлик қилиш, ташаббусларини рўёбга чиқишда уларга ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан кўмаклашиш;

-ННТга аъзо ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг касбий маҳоратини ошириш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилган ҳолда ихтисослаштирилган малака ошириш курсларини ташкил этиш, ҳамда мутахассисларни хорижда тажриба ошириш, семинар ва курсларда иштирок этишни таъминлашда кўмаклашиш;

-тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий механизмларни ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ННТ аъзолари билан доимий учрашувларни ташкил этиш;

-Мамлакатда демократик жараёнларни барқарор ривожлантириш ва илгари суришга кўмаклашиш, ушбу соҳада аъзо ташкилотларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, уларнинг нуқтаи назарларини ифодалаш;

-Аъзолар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳамда уларни экспертизадан ўтказишда иштирок этиш ҳамда соҳани тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаб, ваколатли давлат органларига тақдим этиб бориш;

-Таълим сифатини ошириш, соҳадаги тизимли муаммоларни бартараф этиш, соҳа ходимларининг ижтимоий ҳимоясини яхшилаш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан давлатнинг таълимга боғлиқ вазирлик ва идораларига фаол таклифлар бериш, тизимнинг тартиб ва талабларини рационал механизмлар билан мувофиқлаштириш;

-ННТ фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш.

2.2. ННТ ўз мақсад ва вазифаларига эришиш учун қуйидагиларни амалга оширади:

-ННТнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумот беради;

-ННТга аъзо бўлишнинг фойдали жиҳатлари ва афзалликлари тўғрисида тарғибот тадбирларини олиб боради;

-Нодавлат нотижорат ташкилот ҳаракатининг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқади ҳамда аъзо ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини оширишга кўмаклашади;

-уч томонлама ижтимоий мулоқот ва меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни амалга оширишга ва ривожлантиришга кўмаклашади;

ННТ аъзолари фаолият юритадиган соҳаларда, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташаббус қилади ва ишлаб чиқишда иштирок этади;

-меҳнатга, ижтимоий-иқтисодий масалаларга ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини амалга оширади;

-ННТнинг фаолиятига оид масалалар бўйича ноширлик маҳсулотларини нашр қилади. Ўз фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни хабардор қилади, ҳамда ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари ахборот хизматини ташкил этади;

-ННТнинг фаолияти учун зарар бўладиган таълим, маданият, дам олиш, туризм, спорт ва бошқа объектларнинг қурилишида буюртмачи бўлади ёки буюртмачи қилиб бошқа субъектни тайинлайди.

ННТ ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун зарар бўлган, қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа ишларни ҳам амалга оширишга ҳақли.

ННТ Ўзбекистон Республикасининг 2007-йил 3-январдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-76-сон Қонунида кўрсатилган кафолатлардан ҳамда ҳуқуқлардан фойдаланади.

ННТ давлатнинг унинг фаолиятини субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа усуллар билан қўллаб-қувватлашга қаратилган кўмакларини қабул қилади ва улардан фойдаланади.

2.3. ННТ ҳудудлардаги бошқарма ва бўлимларининг қуйидагиларга қаратилган саъй-ҳаракатларига раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради:

-ННТга аъзо ташкилотларнинг конституция ва қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳуқуқларига риоя этилишига;

-ННТга аъзо ташкилотларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланишига;

-Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат режимининг ижтимоий адолатли тизими жорий этилишига;

-меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишига;

-давлат ташкилотлари ва органлари, корхоналар ҳамда муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик институтлари билан аъзо ташкилотларнинг фаолият йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик олиб борилишига;

-меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик йўлга қўйилишига, жамоа музокараларининг ташкил этилишига, жамоа шартномалари ва келишувлари тузилишига, уларнинг бажарилиши устидан назорат амалга оширилишига;

-ННТга аъзо ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган таълимга оид, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилишига.

3. ННТГА АЪЗОЛИК. АЗОЛИКДАН ЧИҚАРИШ. АЪЗОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. ННТнинг таъсисчилари, яъни таъсис шартномасини имзолаган ташкилотлар ННТнинг аъзо ташкилотлари бўлиб ҳисобланади.

3.2. ННТга янги аъзо ташкилотларни қабул қилиш ҳақидаги қарор ННТнинг раҳбар органи томонидан, аъзоликка номзоднинг аризасига асосан қабул қилинади.

Аризага аъзоликка кирмоқчи бўлган ташкилотнинг коллегиал органи қарори, Устав ва давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, аъзолар сони ҳақидаги маълумотлар илова қилинади. Заруратга кўра ННТнинг раҳбар органи томонидан бошқа ҳужжатлар ҳам сўралиши мумкин.

3.3. ННТга қабул қилиш рад этилганда бу масала юзасидан аъзоликка кирувчи ташкилот ННТ раҳбар органининг навбатдаги мажлисига мурожаат қилиши мумкин.

3.4. ННТга аъзо бўладиган ташкилотларнинг уставлари ННТнинг таъсис ҳужжатларига ҳамда мазкур уставга зид бўлмаслиги керак.

3.5. Қуйидаги ҳолларда ННТга аъзолик тўхтатилади:

-аъзо ташкилот тугатилганда;

-аъзо ташкилот ННТ таркибидан ихтиёрий равишда чиққанда;

-аъзо ташкилот ННТ таркибидан чиқарилганда.

3.6. Аъзо ташкилотнинг ННТ таркибидан ихтиёрий равишда чиқиши аъзо ташкилотнинг коллегиал асосда фаолият юритувчи бошқарув органининг якдиллик асосида қабул қилган қарорига ёки яккабошлик асосидаги фаолият юритувчи раҳбариятининг қарорига асосан амалга оширилади. Бу ҳақида ННТ аъзо ташкилот томонидан камида уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилиниши керак.

3.7. ННТдан чиқиш ҳақидаги қарор уч ойлик муддатда ННТнинг раҳбар органи томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинган қарор нусхаси 3 (уч) иш куни давомида аъзоликдан ихтиёрий равишда чиқиш истагини билдирган ташкилотга юборилади. Аъзони ННТдан ихтиёрий равишда чиқариш тўғрисида ННТнинг раҳбар органи томонидан қарор қабул қилингунига қадар аъзо ННТ олдида зиммасига олган мажбуриятларини бажаришга ва ННТнинг таъсис ҳужжатларига ҳамда мазкур устав талабларини бажаришга мажбур ҳисобланади.

3.8. ННТнинг таъсис ҳужжатлари талаблари ва ННТ раҳбар органи қарорларини бажармаётган, ННТга аъзолик бадалини тўламаётган (аъзолик бадалини тўлаш ўрнатилган тақдирда) аъзо ташкилот ННТ раҳбар органи қарорига биноан ННТ аъзолигидан чиқарилиши мумкин.

3.9. Аъзо ташкилотларнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

-ННТнинг таъсис ҳужжатларига ва дастурий ҳужжатларига зид келмайдиган дастурий ва бошқа ҳужжатларни қабул килиш;

-ўз вакилларини ННТнинг Бош кенгаши таркибига сайлаш, уларни чақириб олиш ва янгиларини сайлаш;

-ННТ органларига ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг ҳар қандай масалалари бўйича мурожаат қилиш, маълумотлар, тушунтиришлар ва ахборотлар олиш;

-фаолиятига доир ҳужжатлар лойиҳаларини ННТ органларига кўриб чиқиш учун киритиш;

-ўз вакиллари орқали ННТнинг мажлисларида ва коллегиал органлари ишида иштирок этиш;

-соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар лойиҳаларига ННТнинг таклифларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

-ННТнинг турли хил дастурларини ишлаб чиқиш ва жамғармаларини тузишда иштирок этиш;

-ННТ билан келишган ҳолда ННТнинг мулкидан фойдаланиш ва уни бошқаришда иштирок этиш;

-ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари кадрлари ва фаолларини ўқитиш, ўз фаолияти учун зарур ахборот олиш ва тарқатишда ННТ имкониятларидан фойдаланиш, ўз вакилларини ННТ томонидан ўтказиладиган тадбирлар, ўқув семинарларига йўллаш;

-Фаолларни ННТ нишонлари ва Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар, шунингдек, уларни Давлат мукофотлари ва фахрий унвонларга тавсия этиш бўйича ННТ томонидан қўллаб-қувватлашни сўраб тақдимномалар киритиш.

3.10.Аъзо ташкилотларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

-ННТнинг таъсис ҳужжатлари талабларини тўлиқ ва лозим даражада бажариш;

-ННТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш, унинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш;

-ННТ органларининг мазкур Уставга мувофиқ қабул қилинган қарорларини бажариш;

-ННТ ва унга аъзо ташкилотлар манфаатларини зарар етказувчи, уларнинг ҳуқуқларини бузувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик;

-ўз уставлари ва раҳбар кадрлари таркибидаги ўзгаришлар, қабул қилинаётган қарорлар ва амалга оширилаётган ҳаракатлар ҳақида ННТни хабардор қилиб бориш;

-ННТ таъсис этган оммавий ахборот воситалари фаолиятига, ННТнинг тасарруфидаги бошқа ташкилотлар фаолиятига кўмаклашиш;

-ўзлари бирлаштирган ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари аъзолари сони ҳақида маълумот, аъзолик бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ молиявий ҳисобот, бошқа статистик маълумотларни норматив ҳужжатларда белгиланган шакл ва тартибда ННТга тақдим этиб бориш.

3.11. ННТ органлари қарорларининг аъзо ташкилотлар томонидан бажарилмаслиги ННТ раҳбар органи мажлисларида кўриб чиқилади, натижалари ва кўрилган чоралар ҳақидаги ахборот аъзо ташкилотларга юборилади.

4. ННТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ ВА ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛИШИ

4.1. ННТ ўз фаолиятини қуйидаги принципларга асосан амалга оширади:

-Қонунийлик;

-Очиқлик ва ошкоралик;

-Адолат;

-Шаффофлик

-Ихтиёрийлик;

-Камситишга йўл қўймаслик;

-Мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш;

-Тенг ҳуқуқлилик;

-Коллегиаллик;

-Бирлик ҳамда бирдамлик;

-Қуйидан юқоригача барча даражадаги ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари органларининг сайлаб қўйилиши;

-Қарорлар қабул қилиш жараёнида фикр ва мунозара эркинлиги;

-Қарорлар қабул қилишда озчилик фикрини ҳам инобатга олиш;

-ННТ органлари қарорларининг аъзо ташкилотлар томонидан бажарилишининг мажбурийлиги.

4.2. ННТнинг тузилмаси қуйидагилардан иборат:

Аъзо ташкилотлар;

ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари (кейинги ўринларда “ҳудудий Кенгашлар”деб юритилади);

-ННТнинг штатдаги ходимлардан иборат марказий аппарати.

4.3. ННТнинг раҳбар органлари:

-ННТнинг Қурултойи - (кейинги ўринларда “Қурултой” деб юритилади) ННТнинг олий раҳбар органи;

-ННТнинг Бош кенгаши (кейинги ўринларда “Бош кенгаш” деб юритилади) Қурултойлар оралиғида ўтказиладиган, ННТнинг доимий ҳаракатдаги коллегиал раҳбар органи;

-ННТнинг Ижроия қўмитаси (кейинги ўринларда “Ижроия қўмита" деб юритилади) - ННТ фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширувчи, ННТ раҳбар органининг қарориларини ижро қилиш функциясини амалга оширувчи коллегиал ижроия органи;

-ННТ раиси - фаолиятини яккабошчилик асосида амалга оширувчи ижро органи.

-Назорат-тафтиш комиссияси - ННТнинг коллегиал назорат органидир.

4.4. ННТнинг Қурултойи

4.4.1. ННТ Қурултойи беш йилда камида бир марта ўтказилади. Қурултой Бош кенгаш қарори билан чақирилади. Уни чақириш, вакиллик нормаси ҳамда кун тартиби тўғрисида Қурултой очилишидан камида икки ой олдин эълон қилинади.

4.4.2. Навбатдан ташқари Қурултой Бош кенгаш ташаббуси билан ёки аъзо ташкилотларнинг камида учдан икки қисмининг талабига биноан чақирилади. Бош кенгашнинг навбатдан ташқари Қурултойини чақириш, вакиллик нормаси, кун тартиби тўғрисидаги қарори унинг очилишидан камида 15 (ўн беш) кун олдин эълон қилинади.

4.4.3. Қурултой хужжатлари — қарорлар, резолюциялар, мурожаатномалар, баёнотлар, декларациялар шаклида қабул қилинади.

4.5. Қурултой ваколатлари:

Қурултой қуйидаги ваколатларга эга:

-ННТни қайта ташкил этиш, тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш;

-Устав ва дастурий ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

-Бош кенгаш ва унинг Назорат-тафтиш комиссияси фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни эшитиш ва уни тасдиқлаш;

-ННТ раисини, Бош кенгаш аъзоларини сайлаш, белгиланган квотага мувофиқ аъзо ташкилотлар ва ҳудудий Кенгашлардан тўғридан- тўғри вакил йўллаш принципига биноан сайланган Бош кенгаш аъзолари ваколатларини тасдиқлаш;

--ННТнинг Назорат-тафтиш комиссияси таркибини сайлаш, унинг низомини тасдиқлаш;

-ННТнинг Назорат-тафтиш комиссияси раисини сайлаш;

-ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари ҳаракатининг стратегиясини белгилаш ва бошқа муҳим масалалар бўйича қарорлар, баёнотлар, мурожаатномалар қабул қилиш;

ННТ мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тўлиқ тасарруф этиш. Қурултой оралиғида мол-мулкдан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ва тасарруф этишга оид масалалар келиб чиққан ҳолларда ушбу масалалар бўйича қарорлар Бош кенгаш, унинг мажлислари оралиғида эса Ижроия қўмита томонидан қабул қилиниши мумкин.

Ушбу банднинг биринчи, иккинчи (Устав ва дастурий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан ташқари), учинчи ва олтинчи хатбошиларида қайд этилган масалалар Қурултойнинг мутлақ ваколатига киради.

4.5.2. Қурултой қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4.5.3. Қурултой ўзининг мутлақ ваколатларига кирмайдиган масалалар юзасидан ваколатларни Бош кенгашга, Ижроия қўмитага, ННТ раисига бериши мумкин. Ваколатини бериш Қурултойнинг қарорига асосан амалга оширилади.

4.6. ННТнинг Бош кенгаши

4.6.1. Бош кенгаш аъзо ташкилотлар ва ҳудудий Кенгашлардан тенг миқдорда, иккитадан вакилни тўғридан-тўғри йўллаш принципи бўйича шакллантирилади.

4.6.2. Вакилларни Бош кенгаш таркибига сайлаш, уларни чақириб олиш ва янгиларини сайлаш ННТга аъзо ташкилотларнинг Қурултойлари, худудий Кенгашлар конференциялари ёки раҳбар органлари мажлисларида амалга оширилади.

4.6.3. Бош кенгаш таркибига Қурултойда сайланган аъзолар, шунингдек, лавозимига кўра ННТ раиси ва унинг ўринбосарлари киради.

4.6.4. Бош кенгаш мажлиси заруратга кўра, аммо бир йилда камида бир марта чақирилади.

4.6.5. Бош кенгашнинг ваколат муддати беш йил.

4.6.6. Бош кенгаш қуйидаги ваколатларга эга:

Уставда белгиланган вазифаларни ва ННТ Қурултойининг қарорларини бажариш бўйича фаолиятни амалга ошириш;

-ННТ мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш (Бош кенгаш мажлислари оралиғида мазкур ваколат Ижроия қўмита томонидан амалга оширилади);

-ННТга аъзо ташкилотлар томонидан ўтказиладиган аъзолик бадали миқдори, тўлов тартиби ва муддатини белгилаш;

-Қурултой чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-Бош кенгаш аъзолари ва аъзо ташкилотлар раҳбарларининг ННТ органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаш;

-аъзо ташкилот томонидан ННТ таъсис ҳужжатлари, унинг раҳбар органлари қарорлари бажарилмаган, аъзолик бадаллари ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган ҳолларда ушбу ташкилотга хизмат кўрсатишни тўхтатиш ва унинг вакилларини ННТнинг коллегиал органлари мажлисларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аъзо ташкилотнинг тегишли сайлаб қўйиладиган органларига мазкур ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўриш юзасидан мурожаат қилиш;

-ННТ тизимида ягона молиявий сиёсатни белгилаш ва мувофиқлаштириб бориш;

-Қурултойлар оралиғида заруратга кўра ушбу Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

-Ижроия қўмитанинг сон таркибини белгилаш ва унинг аъзоларини Бош кенгаш ваколати муддатига сайлаш;

-Қурултойлар оралиғида Бош кенгаш аъзоларини таркибдан чиқариш, сайлаш ва Бош кенгаш таркибига янги вакил этиб сайланган аъзоларнинг ваколатларини тасдиқлаш;

-ННТнинг халқаро фаолияти стратегиясини белгилаш;

-ННТнинг халқаро ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари бирлашмаларига аъзо бўлиши ва улардан чиқиши тўғрисида қарорлар қабул қилиш, ННТ ва аъзо ташкилотларнинг халқаро фаолияти принципларини белгилаш ва мувофиқлаштириб бориш;

-ННТга янги аъзо ташкилотларни қабул қилиш ёки уни аризасига асосан чиқариш Ижроия қўмита томонидан рад этилган ҳолларда мазкур ташкилотнинг аппеляциясини кўриб чиқиш;

-Халқаро ННТ марказларига ННТ вакилларини йўллаш;

-ННТ раиси ўринбосарларини, шу жумладан, биринчи ўринбосарини сайлаш ва лавозимидан озод қилиш (Бош кенгаш мажлислари оралиғида ННТ раиси ўринбосарларини сайлаш масаласи кейинчалик Бош кенгаш мажлисида тасдиқлаш шарти билан Ижроия қўмита томонидан ҳал қилиниши ҳам мумкин);

-Зарурат туғилганда (жумладан, раис бошқа ишга ўтганлиги, саломатлиги ёмонлашганлиги, истеъфога чиққанлиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмай қолганда) Қурултойлар оралиғида ННТ раисини лавозимидан озод қилиш ва янги раисни сайлаш (бунга зарурат бўлганда эса унинг вазифасини биринчи ўринбосар бажаради);

-Ҳудудий кенгашларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

-Устав талабларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Бош кенгаш ўз фаолияти юзасидан ННТ Қурултойи олдида ҳисобдор бўлиб, 5 (беш) йилда камида бир марта ҳисобот беради.

4.6.7. Бош кенгаш ўзининг айрим ваколатларини Ижроия қўмитасига ёки ННТ раисига бериши мумкин. Ваколатларни ўтказиш Бош кенгаш қарорига асосан амалга оширилади.

4.6.8. Бош кенгаш мажлислари Ижроия қўмитаси қарорига ёки Бош Кенгаш аъзолари умумий сонининг камида учдан бир қисмининг талабига кўра чақирилади.

4.6.9. Бош кенгаш ҳужжатлари қарор, резолюция, баёнот ва мурожаатномалар шаклида қабул қилинади.

4.6.10. Бош кенгаш мажлисларини ННТ раиси, ННТ раиси иштирок этмаган ҳолларда эса ННТ раисининг биринчи ўринбосари, у ҳам бўлмаганда ўринбосарларидан бири олиб боради.

4.7. Ижроия қўмитаси

4.7.1. Ижроия қўмитаси аъзолари Бош кенгаш мажлисида Бош кенгаш аъзолари орасидан сайланади.

4.7.2. ННТ раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимига кўра Ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади.

4.7.3. Ижроия қўмита мажлиси заруратга қараб, аммо ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

4.7.4. Ижроия қўмитанинг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

-аъзо ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига доир масалаларни қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

-Аъзо ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш;

-Ижтимоий-иқтисодий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек, ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари ҳаракатига доир бошқа муҳим масалалар бўйича қарорлар, резолюциялар, баёнотлар, мурожаатномалар қабул қилиш;

-Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиядаги ННТнинг мухтор вакиллари таркибини тасдиқлаш, комиссия билан ҳамкорлик қилиш;

-Бош кенгаш мажлисини чақириш, унинг кун тартиби ва ўтказиш жойи юзасидан таклифлар киритиш, муҳокама қилинаётган масалаларга оид материалларни тақдим этиш, Қурултой ва Бош кенгаш қарорларининг бажарилишини ташкил қилиш;

-ННТга янги ташкилотларни аъзоликка қабул қилиш, шунингдек, аъзоликдан чиқиши масалалари бўйича қарор қабул қилиш;

-ўз ваколатлари доирасида аъзо ташкилотларнинг фаолиятига тегишли барча йўналишлардаги ишларини мувофиқлаштириш;

-аъзо ташкилотларнинг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва йўналтириб бориш мақсадида тегишли бўлинмаларни тузиш, уларни молиялаштириш ва штатларни белгилашга доир мурожаатлари юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш;

-ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари санатор-курорт, спорт, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш, маданий-маърифий, кадрлар малакасини ошириш муассасалари фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

-ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари ахборот фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

-Бош кенгашга ННТ раиси ўринбосарлари, шу жумладан, биринчи ўринбосарини лавозимидан озод қилиш тўғрисида таклиф киритиш;

-айрим кечиктириб бўлмайдиган (масалан, лавозимидан озод этиш ҳақида ариза берган, саломатлиги туфайли ўз вазифаларини бажара олмаган ва бошқа) ҳолларда ННТ раиси ўринбосарлари, шу жумладан, биринчи ўринбосарини лавозимидан озод қилиш;

-ҳудудий Кенгашлар тўғрисида Низомларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

-ННТ тасарруфида ташкилотлар таъсис этиш, уларнинг низомларини тасдиқлаш, қайта ташкил этиш, тугатиш, фаолиятларини мувофиқлаштириб бориш;

-ННТ аппарати тузилмасини тасдиқлаш;

аъзо ташкилотлар, ҳудудий Кенгашлар, ННТ тасарруфидаги ташкилотлар тақдимига кўра Давлат мукофотлари билан мукофотлаш ҳақида тегишли органларга илтимоснома киритиш;

-ННТ нишони, Фахрий ёрлиғи, Фахрий унвонларини таъсис этиш, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва шунга муносиб деб топилган номзодларни тақдирлаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

-ННТга аъзо ташкилотларнинг сайлаб қўйиладиган раҳбарлик лавозимларига номзодларни таклиф қилиш;

-ташкилотга аъзолик билетининг ягона шаклини, шунингдек ННТ рамзини тасдиқлаш;

-ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;

-ННТ тасарруфидаги малака ошириш муассасаларида ташкилот кадрлари ва фаолларини ўқитиш борасидаги ишларни ташкил қилиш, мазкур муассасалар фаолиятини йўналтириш ва мувофиқлаштириб бориш;

-ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаларининг ягона кадрлар стратегиясини белгилаш;

-ННТнинг кўчмас мулки (бинолар ва иншоотлар) реестрини тасдиқлаш;

-Бош кенгаш мажлиси оралиғида ННТ мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш, шу жумладан, ННТга фойдаланиш учун беғараз берилган объектлардан фойдаланиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш ва тасдиқлаш учун Бош кенгашнинг навбатдаги мажлисига киритиш;

-ННТ тизимида маданият,дам олиш, туризм, спорт ва бошқа объектларнинг қурилиши, реконструкция қилиниши, капитал ва жорий таъмирланиши, жиҳозланиши бўйича қарорлар қабул қилиш;

-ННТнинг ташкилот бюджети, даромадлар ва харажатлар сметаси, унинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;

-соғломлаштириш учун ягона ижтимоий тўловдан ажратиладиган даромадлар ва харажатлар сметасини ва унинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;

-молиялаштириш ННТ томонидан амалга оширилган ҳолларда ҳудудий Кенгашлар томонидан тақдим этилган ташкилот бюджети бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларини маъқуллаш;

-мурожаат қилинган ҳолларда ваколати доирасида ННТга аъзо ташкилотлар ўртасидаги низони кўриб чиқиш, уларни ҳал қилиш юзасидан қарорлар қабул қилиш;

-ННТ тизимидаги ва бошқа ташкилотларга ҳомийлик ва молиявий ёрдам кўрсатиш юзасидан қарор қабул қилиш;

-ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаларини қайта ташкил этиш ёки бирлаштириш юзасидан аъзо ташкилотларга таклифлар киритиш;

-ННТ тизимида ҳисобот-сайлов кампанияларини ўтказиш муддатларини мувофиқлаштирган ҳолда белгилаш;

-аъзо ташкилотлар томонидан ҳисоботлар топшириш тартиби ва даврийлигини белгилаш, иш режасига мувофиқ ёки заруратга кўра, ННТ аъзо ташкилотлари, ҳудудий кенгашлар ва тасарруфидаги ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ахборотларни тинглаш;

-ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти йўналишлари бўйича вақтинчалик комиссиялар, ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

-турли мақсадларга мўлжалланган жамғармаларни тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

-ННТ аппаратининг тузилмаси, штатлар жадвали, бўлим ва бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда иш режасини тасдиқлаш;

-ННТнинг Меҳнат инспекторлари томонидан тақдим этилган ахборотларни умумлаштириш ва ҳар йилнинг 1 майидан кечикмай ННТнинг расмий веб-сайтида, зарур бўлган ҳолларда бошқа манбаларда эълон қилиш;

-Қурултой, Бош кенгаш томонидан ваколат берилган бошқа вазифаларни бажариш;

-ННТ раисига ўзининг айрим ваколатларини бериш.

4.7.5. Ижроия қўмитаси ўз фаолияти тўғрисида Бош кенгашга бир йилда камида бир марта ахборот беради.

4.8. ННТ раиси.

4.8.1. ННТ раиси ННТга умумий раҳбарлик қилади, бир вақтнинг ўзида Бош кенгаш ва Ижроия қўмита раиси ҳам ҳисобланади.

4.8.2. ННТ раиси этиб ННТга аъзо бўлган ташкилотнинг аъзоси сайланиши мумкин.

4.8.3. ННТ раиси Қурултой томонидан 5 йил муддатга сайланади.

4.9. ННТ раиси қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

-ННТнинг Устав бўйича вазифаларини, шунингдек, ННТ органлари қарорларининг бажарилишини ташкил этади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади;

-Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, корхона, ташкилот ва муассасаларда ННТ номидан иштирок этади ва ННТнинг позициясини билдиради;

-ННТ номидан тўғридан-тўғри (ишончномасиз) иш кўради;

-ННТ раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

-Бош кенгаш ва Назорат-тафтиш комиссиясининг қўшма мажлисларини ўтказади;

-зарур ҳолларда ННТ номидан баёнотлар беради, тегишли ташкилотларга мурожаатнома ва тақдимномалар юборади;

-соҳага тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда ННТнинг иштирокини таъминлайди;

-Ўз таклифларини билдириш учун ННТга киритилган норматив ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича таклиф ва эътирозларини билдиради;

-белгиланган тартибда ННТ мулки ва унинг фойдаланишидаги мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этишни ташкил этади;

ташкилот бюджетидан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этади, ННТнинг молиявий хўжалик фаолиятини таъминлайди;

-Бош кенгашга ННТ раиси ўринбосарлиги, шу жумладан биринчи ўринбосарлиги учун номзодларни тақдим этади, уларни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритади;

-ННТ томонидан таъсис этилган ташкилотларга умумий раҳбарликни амалга оширади;

-чет эл хизмат сафарига юборилувчилар номзодини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

-ННТ номидан ишончномаларни беради ҳамда заруратга кўра уларни муддатидан олдин бекор қилади;

-Ижроия қўмита мажлисини чақиради, муҳокама килинадиган масалалар юзасидан мажлисга материаллар тайёрланиши юзасидан кўрсатмалар беради,қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади;

-Бош кенгаш ва Ижроия қўмита қарорларини имзолайди;

-ННТ аппарати фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади;

-мазкур Уставда белгиланган ваколати доирасида фармойишлар чиқаради ҳамда уларни бекор қилади;

-ННТ номидан хўжалик ва бошқа турдаги шартномалар тузади ва ННТ номидан уларни имзолайди;

-ННТ органлари ваколат берган бошқа вазифаларни бажаради;

Заруратга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, бундай хужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисидаги тавсиялар ва ёзма сўровлар юборади;

-ННТга аъзо ташкилотларнинг сайлаб қўйиладиган раҳбарлик лавозимларига номзодларни таклиф қилади;

-ННТ аппарати ходимлари билан мехнат шартномаларини тузади, ўзгартиради, бекор қилади. Уларга рағбатлантириш ёки интизомий чоралар кўриш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган фармойишлар чиқаради;

-банк ва бошқа молиявий ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига асосан имзо қўяди.

-ННТ раиси ўзининг айрим ваколатларини ўринбосарларига, ҳудудий Кенгашлар раҳбарларига, шунингдек, ННТ тасарруфидаги ташкилотларнинг раҳбарларига бериши мумкин.

4.10. ННТнинг Назорат-тафтиш комиссияси.

4.10.1. Назорат-тафтиш комиссияси ННТнинг коллегиал назорат органи бўлиб, ННТ тизимидаги ташкилотларда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, ННТ Устави, ННТ органлари қарорлари ижроси тўғри, тўлиқ ва лозим даражада бажарилаётганлигини текширади, тафтишдан ўтказади ва назорат қилади.

4.10.2. Назорат-тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мустақил бўлиб, Қурултой ҳамда ННТнинг Бош кенгаши олдида ҳисобдордир.

4.10.3. Назорат-тафтиш комиссияси таркиби Бош кенгашнинг ваколат муддатига тенг муддатга Қурултойда сайланади. Назорат-тафтиш комиссиясининг фаолияти Қурултой қарорига кўра ёки ННТнинг фаолияти тўхтатилган тақдирда тўхтатилади.

4.10.4. Назорат-тафтиш комиссияси ўз фаолиятида мазкур Устав ва Қурултой томонидан тасдиқланадиган Назорат-тафтиш комиссиясининг Низоми асосида иш юритади.

4.11. ННТ аппарати

4.11.1. ННТ аппарати ННТнинг сайлаб қўйиладиган коллегиал органларининг қарорларини амалга ошириш ҳамда ННТ раисининг топшириқларини бажариш мақсадида шакллантирилади ва доимий асосда фаолият юритади.

4.11.2. ННТ аппарати ўз фаолиятини Ижроия қўмита томонидан тасдиқланадиган регламент асосида амалга оширади.

4.11.3. Ҳудудий кенгашлар ННТнинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмалари ҳисобланиб, тегишли маъмурий-ҳудудий тузилмаларда ННТ манфаатларини ифодалайди, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширади.

4.11.4. Ҳудудий кенгашлар Бош Кенгаш қарори билан тузилади ёки тугатилади ва ўз фаолиятини мазкур Устав ва Ижроия қўмита томонидан тасдиқланадиган Низом асосида амалга оширади. Ҳудудий кенгашларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг раҳбар органларига доир нормалар, уларни ташкил этиш ва тугатиш тартиби ушбу низомда белгиланади.

5. ННТ ОРГАНЛАРИ МАЖЛИСЛАРИНИНГ ВАКОЛАТЛИ БЎЛИШИ, УЛАРДА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

5.1. ННТ Қурултойлари уларга сайланган делегатлар умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

5.2. ННТ Қурултойи делегатларининг ваколатлари Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади.

5.3. Бош Кенгаш ва Ижроия қўмита мажлислари аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этганда тўла ҳуқуқли ҳисобланади.

5.4. ННТ органлари қарорлари, агар мазкур Уставда бошқа қоида белгиланмаган бўлса, қатнашаётган делегатлар ёки аъзоларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади. Овоз бериш шакли ННТ органлари аъзолари томонидан белгиланади.

5.5. ННТ органлари мажлисларида муҳокама этилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинади ва баённома расмийлаштирилади.

5.6. ННТ органларининг иш тартиби Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Регламент асосида белгиланади.

5.7. Зарур ҳолларда ННТнинг Қурултойи, Бош кенгаши ва Ижроия қўмитаси мажлислари видеоконференцалоқа тартибида ўтказилиши мумкин.

5.8. Тезкор равишда ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар бўйича Бош кенгаш ҳамда Ижроия қўмитаси қарорлари уларнинг лойиҳаларига розилик белгиси (виза) қўйиш орқали, жумладан, электрон рақамли имзо, почта, телеграф, телетайп, факс, электрон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда, сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

5.9. Навбатдаги Қурултойни чақириш имконияти бўлмаган тақдирда (фавқулодда ҳолатлар, карантин эълон қилинганда ва бошқа узрли сабаблар) ННТнинг сайланма раҳбар органларининг ваколат муддати ушбу ҳолатлар бартараф этилгунга қадар ўз-ўзидан узайтирилган ҳисобланади. Бу муддат бир йилдан ошиши мумкин эмас.

5.10. Мазкур Устав бўйича юқори турувчи орган қарор қабул қилиш давомида бўйсунув бўйича қуйи турувчи орган ваколатларига доир масалаларни ҳам ҳал этиши мумкин.

Юқори турувчи орган бўйсунув бўйича қуйи турувчи органнинг қонун ва мазкур Устав талабларига зид қарорларини қайта кўриб чиқиш учун тегишли орган ёки ваколатли шахсга юбориши, коллегиал органлар ваколатига доир масалалар юзасидан эса унинг навбатдан ташқари йиғилишини белгиланган тартибда чақириши мумкин.

5.11. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда қуйи турувчи органнинг қонун ва Устав талабларига зид қарорлари юқори турувчи орган томонидан қисман ёки тўлиқ бекор қилиниши мумкин.

6. МУЛК ВА МАБЛАҒЛАР

6.1. ННТ қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади ҳамда мазкур уставда белгилаб қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни барпо этади.

6.2. ННТнинг мулки ва маблағлари аъзолик бадалларидан, ажратмалардан, қонунларда белгиланган тартибда тадбиркорлик, хўжалик ва бошқа фаолиятдан олинган даромадлардан, Устав мақсадларига йўналтирилувчи даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий мулкий бадалларидан ва ҳомийлик маблағларидан, соҳага оид халқаро ташкилотларнинг, жамғармаларнинг, хорижий мамлакатларнинг беғараз ёрдамлари, грантлари ҳамда қонунда тақиқланмаган бошқа тушумлардан шакллантирилади.

6.3. ННТ қўшимча молиявий маблағларни ишлаб топиш ҳамда келгусида улардан ташкилот аъзоларининг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, қўшимча иш ўринлари яратиш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ишлаб чиқариш, хўжалик, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши, ташкилотларни ташкил этиши мумкин. Мазкур фаолиятдан тушган даромад аъзолар ўртасида тақсимланмайди ва Устав мақсадларига сарфланади.

6.4. ННТ мулки объектларига бинолар, иншоотлар, ep участкалари, механизмлар, жиҳозлар, транспорт ва техник воситалар, инвентар, маданий-маърифий, жисмоний тарбия, спорт ва соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган мулклар, турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, пул маблағлари,шу жумладан, чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар, корхоналар ва хўжаликлар, оммавий ахборот воситалари, босмахоналар, санатор-курорт, дам олиш уйи, соғломлаштириш, спорт, ўқув муассасалари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мол-мулклар киради.

ННТ мулкларининг шаклини ўзгартириш, уларга эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масаласи қонун билан ўрнатилган тартибда, мазкур Уставда белгиланган ваколатлар доирасида ННТ органлари томонидан ҳал этилади.

6.5. ННТнинг мулки дахлсиздир ва у қонун билан қўриқланади. Унинг мол-мулки национализация, реквизиция ва мусодара қилинмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

6.6. ННТ мулкка нисбатан қонунга ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид бўлмаган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширишга, жумладан, ҳомийлик ва молиявий ёрдам маблағларини ажратишга, ўз мулкини ажратиб беришга, мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга, сотишга, мулкни гаровга қўйишга, ундан бошқача тарзда фойдаланишга ҳақли.

6.7. ННТ мулки ишончли бошқарув учун бошқа шахсга (ишончли бошқарувчига) берилиши, мулкий ҳуқуқларнинг ўтишига acoc бўлмайди, ишончли бошқарувчи ўз бошқарувини ННТ манфаатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширишга мажбур.

6.8. ННТ аъзо ташкилотларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, шунингдек, аъзо ташкилотлар ННТнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.

6.9. Аъзо ташкилотлар ННТга берган мол-мулкига ва аъзолик бадалларига нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини сақлаб қолмайдилар.

6.10. ННТнинг асосий воситалари, пул, шу жумладан, чет эл валютасидаги пул маблағлари бўлмиш мол-мулклари унинг тасарруфидаги ташкилотларга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади ва ННТ ваколатли органининг розилигисиз сотилиши, ҳадя қилиниши, беғараз берилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилиши мумкин эмас.

7. ННТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ

7.1. ННТни қайта ташкил этиш, (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ёки тугатиш тўғрисидаги қарор ННТнинг Қурултойида қабул қилинади. Кворум мавжуд бўлган ҳолда Қурултойда қатнашаётган делегатларнинг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берганда, қарор қабул қилинган ҳисобланади.

7.2. ННТни қайта ташкил этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7.3. ННТни тугатиш ҳақида Қурултой томонидан қарор қабул қилинган тақдирда ННТ Қурултойи қонунчиликда белгиланган тартибда тугатиш комиссиясини тайинлайди, шунингдек, кредиторлар талаби қаноатлантирилгандан сўнг қолган мулкни ННТ Уставига мувофиқ қайси мақсадга йўналтиришни белгилайди.

7.4. ННТ фаолиятини тўхтатиш, шунингдек, ННТни тугатиш қонунда белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилиши мумкин.

ННТнинг фаолиятини давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ёки бошқа шахсларнинг ташаббусига асосан тугатишга йўл қўйилмайди.

7.5. Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган яъни Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тугатиш комиссияси тайинланади.

8. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

8.1. ННТ органларига, ННТнинг сайлаб қўйиладиган лавозимларига сайлангани муносабати билан ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган шахслар, шунингдек, ННТ аппарати ходимлари билан меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар билан тартибга солинади.

8.2. Сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган ходимлар билан ваколат муддатига меҳнат шартномалари (контрактлар) тегишли орган ваколат берган шахс томонидан имзоланади.

8.3. ННТ ўз фаолиятининг натижалари ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.

8.4. ННТ юридик шахс ҳисобланиб, ўз муҳри, штамп ва бланклари, банкларда ўз ҳисоб рақамларига (шу жумладан, миллий ва хорижий валютада) эга бўлади.

8.5. ННТ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ўз рамзларига, ўз тимсолига, байроғига ва вимпелига эга бўлиши мумкин.

Рамзларда жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий, шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонунчилик билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатларни тарғиб қилувчи элементлардан фойдаланилмайди.

8.6. ННТнинг юридик шахс сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари Уставда белгиланган ваколатлар доирасида ННТ органлари ва мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.

8.7. Устав қоидаларини шархлаш, талқин қилиш Бош кенгашнинг, унинг мажлислари оралиғида эса Ижроия қўмитасининг мутлақ ваколатига киради. Ушбу Устав қоидаларини Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига зид тарзда талқин қилишга йўл қўйилмайди.

8.8. Уставга киритилган барча ўзгартиш ва қўшимчалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатдан ўтказилади.

8.9. Мазкур Устав талабларини бажариш ННТ тизимидаги ташкилотлар учун мажбурийдир.

Нодавлат-нотижорат ташкилот номинодавлат нотижорат ташкилоти раиси

Нодавлат нотижорат ташкилоти раисининг Ф.И.Ш.и

Нодавлат-нотижорат ташкилот Устави.