Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган жой
Ер майдони жойлашган вилоят номи Ер майдони жойлашган туман, шаҳар номи ҳокимлиги ҳоким Ер майдони жойлашган туман ёки шаҳар ҳокими Ф.И.О. орқали кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб аталади, бир томондан ва Ер майдонини ижарага оладиган фермер хўжалиги номи фермер хўжалиги раҳбари Фермер хўжалиги раҳбари Ф.И.О. орқали, кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб аталади, иккинчи томондан Ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги Қарор рақами-сон қарор асосида ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:
I. Шартноманинг мавзуси
1. Ижарага берувчи Ер майдони неча йил муддатга ижарага берилади йил муддатга Ер участкаси жойлашган ҳудуд номида жойлашган Ер участкаси майдони ҳажми гектар ер участкасини ижарага топширади, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.
Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган харитада кўрсатилган.
2. Ер участкаси Ердан фойдаланиш мақсади учун берилади.
3. Кўрсатилган ер участкасида қуйидаги қишлоқ хўжалиги ерлари жойлашган:
суғориладиган ҳайдаладиган ерлар Суғориладиган ер майдонининг умумий ҳажми га;
суғорилмайдиган (лалмикор) ҳайдаладиган ерлар Суғорилмайдиган (лалмикор) ер майдонининг умумий ҳажми га;
боғлар Боғлар ер майдони га;
узумзорлар Узумзорлар ер майдони га;
тутзорлар Тутзорлар ер майдони га;
бошқа кўп йиллик дарахтлар Бошқа кўп йиллик дарахлар эгаллаган ер майдони га;
пичанзорлар ва яйловлар Пичанзорлар ва яйловлар ер майдони га;
бўз ерлар Бўз ерлар майдони га;
Ерларнинг таркиби ва майдони тўғрисидаги батафсил маълумотлар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ерларнинг илова қилинаётган изоҳларида келтирилган.
4. Ижарага бериладиган суғориладиган ерларнинг тавсифи:
сув билан таъминланганлиги Ернинг сув билан таъминланганлик даражаси %;
Суғориб келинаётган муддати: Ер майдони суғориб келинаётган муддат тўғрисида маълумот
Маданийлаштирилганлиги: Ер майдони маданийлаштирилганлиги тўғрисида маълумот
Эрозияга учраганлик даражаси: ер майдони эрозияга учраганлик даражаси тўғрисида маълумот
Тошлоқлик даражаси: Ер мойдонининг тошлоқлик даражаси тўғрисида маълумот
Шўрланиш даражаси: Ер майдонининг шўрланиш даражаси тўғрисида маълумот
Сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги: Ер майдонидаги сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги тўғрисида маълумот
Тупроқ бонитетининг ўртача ўлчанган бали: Ер майдонининг тупроқ бонитетининг ўртача ўлчанган бали тўғрисида маълумот
5. Ер участкасининг кучсизланганлиги: Ер участкасининг кучсизланганлиги тўғрисида маълумот
6. Сервитутлар: Сервитутлар тўғрисида маълумот
II. Ижара ҳақи
7. Ер учун ижара ҳақи ягона ер солиғи тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича ва муддатларда тўланади.
8. Ягона ер солиғини ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш шартлари
9. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган алмашлаб экишларга мувофиқ фойдаланилиши керак.
10. Ички хўжалик объектлари қуришда ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда Ижарага олувчи томонидан бузилган ер участкалари ижарага олувчининг кучи билан ва унинг маблағлари ҳисобига қайта маданийлаштирилади.
11. Ер участкаси бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари Ердан фойдаланишнинг бошқа шартлари.
IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
12. Ижарага берувчи белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёхуд ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;
ер участкасининг кучсизланганлиги даражасини аниқлаш.
Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари.
13. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;
ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда Ижарага олувчининг кўрган зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдасини тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни суғориш учун ажратилган лимитларга мувофиқ сув берилишини таъминлаш;
Ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш.
Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари.
V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига ҳамда хўжалик уставига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахт кўчатларига, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;
ер участкасида мавжуд бўлган кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
суғориш, ерларнинг захини қочириш, техник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
ички хўжалик мақсадлари учун ишлаб чиқариш ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни белгиланган тартибда барпо этиш;
ерлар олиб қўйилган тақдирда ўзига етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлатиш.
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
15. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
ер участкасининг ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш;
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда);
ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўлланиш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида на зарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади;
ишлаётган ирригация ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;
ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;
ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш;
бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;
бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш;
архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан қурилишга рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш.
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.
VI. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини
ўзгартириш ва бекор қилиш
16. Ушбу Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса – суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
17. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда:
фермер хўжалигининг тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у иқтисодий ночор бўлган тақдирда тугатилганда;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда;
самарасиз фойдаланилганда, яъни Ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда;
ерларнинг экологик ҳолати ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилганда;
агар фермер хўжалиги ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаса бекор қилиниши мумкин.
Шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
VII. Томонларнинг жавобгарлиги
18. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
19. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонун бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмайди.
20. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.
VIII. Низоларни ҳал этиш
21. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади. IX. Шартноманинг алоҳида шартлари Шартноманинг бошқа алоҳида шартлари |
X. Якуний қоидалар
Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган, улардан биринчиси Ижарага олувчи Ер майдонини ижарага оладиган фермер хўжалиги номи,иккинчиси Шартноманинг иккинчи нусхасини сақлайдиган кадастр бўлими номи туман кадастри бўлимида сақланади.
Шартнома ер участкаси жойлашган жойдаги ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.
Томонларнинг юридик манзиллари:
Ижарага берувчи Ижарага берувчининг манзили |
Ижарага олувчи Ижарага олувчининг манзили |
Томонларнинг имзолари:
Ижарага берувчи Ер майдони жойлашган туман ёки шаҳар ҳокими Ф.И.О. _____________________ М.Ў |
Ижарага олувчи Фермер хўжалиги раҳбари Ф.И.О. ________________________ М.Ў. |
Фермер хўжалиги ўзига фойдаланиш учун берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариши мумкин бўлган юридик шахсдир.
Фермер хўжалиги ер участкаларини ижарага олиши учун тегишли туман, шаҳар ҳокимлиги билан шартнома имзолаши мумкин.
Шартнома шартларида ер майдонининг неча йилга ижарага берилаётганлиги, ер участкасининг умумий ер майдони ҳажми, суғориладиган ернинг умумий ҳажми ва суғорилмайдиган (лалмиикор) ернинг умумий ҳажми каби муҳим кўрсаткичлар кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим. Чунки ушбу кўрсаткичларнинг аниқ белгиланиши келажакда низолар келиб чиқишининг олдини олади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.