Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт (календар) |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой (рўйхат) |
|
|
Ушбу шартнома келгусида «Ташувчи» деб аталувчи Ташувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ташувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Ташувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си бир томондан ҳамда «Суғурталовчи» деб аталувчи Суғурталовчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Суғурталовчи ташкилот раҳбарининг лавозими Суғурталовчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.силар иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
Шартноманинг предмети
1. Суғурталовчи ушбу шартномага Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда жабрланувчига ёки наф олувчига ёхуд Ташувчига ушбу шартноманинг амал қилиши даврида йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини олади.
Суғурта пули ва суғурта мукофоти
2. Ушбу шартнома бўйича суғурта пули мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ Шартнома бўйича суғурта пули сўмни ташкил қилади.
3. Битта йўловчига белгиланган суғурта пули:
унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун - Шартнома бўйича ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун белгиланган маблағ сўмни;
унинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун – Шартнома бўйича мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун белгиланган маблағ сўмни ташкил қилади.
4. Ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти мазкур шартномага мувофиқ Шартнома бўйича суғурта мукофоти миқдори сўмни ташкил қилади.
5. Суғурта мукофоти ушбу шартнома тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади.
Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
6. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади.
Суғурталовчининг мажбуриятлари ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг бошланғич санасидаги соат 00.00 дақиқадан, лекин суғурта мукофоти Суғурталовчининг ёки суғурта агентининг ҳисоб рақамига тушган кундан кейинги кундан олдин бўлмаган санадан бошлаб кучга киради ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг охирги санасидаги соат 24.00 да тугайди.
7. Суғурта мукофоти Ташувчи томонидан Суғурталовчининг ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан тўланади. Пул маблағларининг Суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган санаси ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.
Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
8. Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Суғурталовчидан ушбу шартнома шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;
Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан шикоят қилиш.
Ташувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Ташувчи:
Ушбу шартнома бўйича суғурта мукофотини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган шартлар асосида ва тартибда тўлаши;
Ташувчининг транспорт воситаларини бошқарувчи шахсларни ушбу шартнома шартлари билан таништириши, шу жумладан, мазкур шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
Ташиш кунида амалда бўлган ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисининг ўзи тасдиқлаган нусхасини ўзи фойдаланаётган барча транспорт воситаларига ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириши;
Жабрланувчи ёки наф олувчи етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талабни ўз ичига олган талабнома билан мурожаат этган пайтдан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай Суғурталовчини ташиш чоғидаги ҳодиса ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши;
Агар суғурта товони жабрланувчи ёки наф олувчи томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки бошқача тарзда алдаш оқибатида асоссиз равишда ортиқча тўланган бўлса, бу ҳақда Суғурталовчига маълум қилиши ва ортиқча тўланган маблағларни суғурталовчига қайтариш юзасидан зарур чораларни кўриши шарт.
Ташувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.
10. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Жабрланувчининг ёки наф олувчининг талабномасини Ташувчи томонидан кўриб чиқишда иштирок этиш, зарур ҳолларда эса тегишли экспертларни жалб этиш;
Суғурта ҳодисалари юзага келишининг олдини олиш бўйича тавсиялар бериш;
Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Суғурталовчи:
Ушбу шартнома шартлари билан Ташувчини таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;
Ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган Ташувчи ва жабрланувчи ёки наф олувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.
Суғурталовчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олади.
Тарафларнинг жавобгарлиги
12. Тарафлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Форс-мажор ҳолатлари
13. Тарафлар форс-мажор ҳолатлари амал қилган даврда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларининг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавоб бермайдилар.
Форс-мажор ҳолатларига қуйидагилар киради: табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва суғурта шартномасида санаб ўтилмаган бошқа табиий ҳодисалар) ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (ҳарбий ҳаракатлар, иш ташлашлар, қамаллар, давлат ташкилотларининг ҳамда давлатлар ўртасидаги чекловчи ва тақиқловчи чоралар, шунингдек Ҳукумат қарорлари ва бошқалар) оқибатида келиб чиққан фавқулодда, ушбу шароитларда бартараф этиб бўлмайдиган ва олдиндан кутилмаган вазиятлар, агар ушбу вазиятлар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини бажаришга бевосита таъсир кўрсатган бўлса.
Форс-мажор ҳолатлари юзага келганда ва тўхтаганда тарафлар ёзма шаклда бир-бирини хабардор қиладилар.
Форс-мажор ҳолатлари юзага келган тақдирда мажбуриятларни бажариш муддатини тарафлар форс-мажор ҳолатлари мавжуд бўладиган вақтга мутаносиб тарзда кечиктирадилар.
Низоларни ҳал этиш тартиби
14. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Якунловчи қоида
15. Шартнома томонлар имзолаган кундан кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санага қадар амал қилади.
16. Шартнома 2 нусхада тузилиб, иккала нусхаси ҳам ҳуқуқий жихатдан тенг кучли ҳисобланиб, бир нусхаси Бошқарув муассисида, иккинчиси Ташувчида сақланади.