ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган нотариал округ номи
Шартнома тузилган вақт, сўз билан ёзилади
Шартномани тасдиқлаган нотариал идора жойлашган манзилдаги Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.Ш
Биз Қарз берувчининг манзилида яшовчи – Қарз берувчининг туғулган йили йилда туғилган Қарз берувчининг Ф.И.Ш (паспорт Қарз берувчининг паспорт серияси ва рақами Қарз берувчига паспортни берган ИИБ номи туман (шаҳар) ИИБ томонидан Қарз берувчига паспорт берилган сана йилда берилган) бир томондан (кейинги ўринларда “Қарз берувчи”) ва Қарз олувчининг манзилида яшовчи – Қарз олувчининг туғулган йили йилда туғилган Қарз олувчининг Ф.И.Ш (паспорт Қарз олувчининг паспорт серияси ва рақами Қарз олувчига паспортни берган ИИБ номи туман (шаҳар) ИИБ томонидан Қарз олувчига паспорт берилган сана йилда берилган) (кейинги ўринларда “Қарз олувчи”) иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
1. Мен - ҚАРЗ БЕРУВЧИ Қарз суммаси, сўз билан сўм пул маблағини ҚАРЗ ОЛУВЧИга қарз сифатида Қарз суммаси қанча муддатга (ой, йил) берилади йил муддатга, яъни Қарз суммасини қайтариш муддати йилгача бердим, мен - ҚАРЗ ОЛУВЧИ ушбу суммани ҚАРЗ БЕРУВЧИдан мазкур шартнома имзолангунга қадар тўлиқ олдим.
2. Қарз суммасини бериш ва олиш Қарз суммасини бериш ва олиш амалга ошириладиган туман (шаҳар) номи тумани (шаҳри)да амалга оширилди.
3. Мен-ҚАРЗ ОЛУВЧИ қарзга олган Қарз суммаси сўм пулни Қарз суммасини қайтариш муддати йилдан кечиктирмасдан ҚАРЗ БЕРУВЧИГА қайтариб беришга мажбурман.
4. ҚАРЗ ОЛУВЧИ юқорида кўрсатилган пулни ҚАРЗ БЕРУВЧИГА шартномада кўрсатилган муддатдан олдин ҳам қайтариши мумкин.
5. Агар қарз суммаси шартномада кўрсатилган муддатда ҚАРЗ ОЛУВЧИ томонидан қайтарилиб берилмаса, ҚАРЗ БЕРУВЧИ томон қарз суммасини ҚАРЗ ОЛУВЧИдан қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириб олиши мумкин.
6. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни ҚАРЗ ОЛУВЧИ тўлайди.
7. Биз - тарафлар шартнома матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг732-738-моддалари мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди ва бизга тушунарли, шартноманинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади. Мазкур шартномани тузиб, имзолаганимизда муомала лаёқатига эга бўлганимизни, ўз хатти-ҳаракатларимиз аҳамиятини тўлиқ тушунганлигимизни, ҳеч ким бизни алдамаганлигини, шартномани тузиб, имзолаш ҳақида зўрламаганлигини, тазйиқ ўтказмаганлигини, ушбу битимни тузишга мажбур қилишга олиб келган оғир ҳолатлар йўқлигини билдирамиз.
8. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.Шда сақланади, қолган нусхалари тарафларга берилди.
Қарз берувчининг Ф.И.Ш _______Имзо
Қарз олувчининг Ф.И.Ш _______Имзо
Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.