Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Асбоб ускуналар ва анжомлар етказиб бериш шартномаси.

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Хўжалик
  • 1) Устав 2) Низом
Етказиб берувчи:
  • 1) Устав 2) Низом
Шартнома шартлари
  • 1. Нақт пул 2. Пул кўчириш 3.Қарзни ҳисобдан чиқариш
  • Изоҳ: Ундириладиган пеня миқдори 0,5 % дан ошмаслиги лозим.
  • Изоҳ: Ундириладиган пеня миқдори 50 % дан ошмаслиги лозим.
  • Изоҳ: Ундириладиган пеня миқдори 0,5 % дан ошмаслиги лозим.
  • Изоҳ: Ундириладиган пеня миқдори 50 % дан ошмаслиги лозим.

Юклаб олинг

ШАРТНОМA

(Асбоб-ускуналар ва анжомларни етказиб бериш тўғрисида)

 

Шартнома тузилган жой (рўйхат)тумани

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган вақт (календар) йил

 

Хўжалик қандай ҳужжат асосида фаолият юритади асосида фаолият кўрсатувчи, Хўжаликнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Хўжалик раҳбарининг лавозими Хўжалик раҳбарининг Ф.И.О орқали бир томондан (кейинги ўринларда «Хўжалик» деб юритилади) бир томондан ва Етказиб берувчи қандай ҳужжат асосида фаолият юритади асосида фаолият кўрсатувчи, Етказиб берувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Етказиб берувчи раҳбарининг лавозими Етказиб берувчи раҳбарининг Ф.И.О орқали бир томондан (кейинги ўринларда «Етказиб берувчи» деб юритилади

 

I. Шартнома предмети

 

1.1. Мазкур шартнома бўйича «Етказиб берувчи» «Хўжалик»ка Етказиб бериладиган асбоб-ускуналар ва анжомларнинг номи ва сони (кейинги ўринларда - «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»деб юритилади) етказиб бериш, «Хўжалик» эса уларни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

«Асбоб-ускуналар ва анжомлар»нинг аниқ турлари, уларнинг сони, сифати ва нархи, шунингдек етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади.

II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

2.1. «Хўжалик»нинг ҳуқуқлари:

«Етказиб берувчи»дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;

«Асбоб-ускуналар ва анжомлар» «Хўжалик»нинг ҳисобидан транспортда ташилганда «Етказиб берувчи»дан транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;

«Етказиб берувчи»дан мазкур шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага мувофиқ тегишли сифат ва ассортиментдаги «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» етказиб берилишини талаб қилиш;

зарур сифатга эга бўлмаган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» етказиб берилмаган тақдирда ўз танлашига кўра:

зарур сифатга эга бўлмаган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» шунга ўхшаш «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» билан алмаштирилишини;

камчиликлар бепул бартараф этилишини ёки камчиликлар «Хўжалик» ёхуд учинчи шахслар томонидан тўғриланиши харажатларини қоплашни;

баҳосининг мутаносиб тарзда камайтирилишини талаб қилиш;

мазкур шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини «Етказиб берувчи»дан талаб қилиш.

«Хўжалик»нинг шартномада кўрсатилмаган бошқа ҳуқуқлари

2.2. «Хўжалик»нинг мажбуриятлари:

ўз буюртманомаси бўйича етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»ни мазкур шартномага мувофиқ қабул қилиш;

«Асбоб-ускуналар ва анжомлар»га мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган нарх бўйича, қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб Етказиб берилган асбоб-ускуналар ва анжомлар учун ҳақ тўлаш муддати кун мобайнида ҳақ тўлаш.

«Хўжалик»нинг шартномада кўрсатилмаган бошқа мажбуриятлари

2.3. «Етказиб берувчи»нинг ҳуқуқлари:

Етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» учун олдиндан ҳақ тўланишини ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳажмда узил-кесил ҳисоб қилинишини хўжаликдан талаб қилиш;

берилган буюртманомага мувофиқ етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»ни қабул қилиш асоссиз рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини «Хўжалик»дан талаб қилиш.

«Етказиб берувчи»нинг шартномада кўрсатилмаган бошқа ҳуқуқлари

2.4. «Етказиб берувчи»нинг мажбуриятлари:

«Хўжалик»ка «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»ни мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик» томонидан мазкур шартноманинг 4.8-бандида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг буюртманомасига мувофиқ муддатлар, сифат ва миқдорда етказиб бериш;

агар «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»ни етказиб бериш жараёнида «Етказиб берувчи» шартнома шартлари ва нормативлардан чекинишга йўл қўйган бўлса, «Хўжалик»нинг талаби билан аниқланган барча камчиликларни Етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»да аниқланган камчиликларни текин тузатиб бериш муддати кун муддатда текин тузатиб бериш.

«Етказиб берувчи»нинг шартномада кўрсатилмаган бошқа мажбуриятлари

 

III. Шартноманинг баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби

 

3.1. Мазкур шартноманинг баҳоси Шартноманинг умумий қиймати сўмни ташкил этади. Етказиб бериладиган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»нинг баҳоси мазкур шартномага иловада кўрсатилган.

3.2. Маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни «Етказиб берувчи» кўтаради.

Маҳсулот «Хўжалик»нинг транспорти билан етказиб берилган тақдирда «Етказиб берувчи» транспортда ташиш харажатларини унга қоплайди (идишни ҳам ўз ичига олган ҳолда амалдаги масса бўйича).

3.3. «Хўжалик» етказиб бериладиган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» суммасининг Етказиб бериладиган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» учун олдиндан тўланадиган сумма умумий сумманинг қанча фоизини ташкил этади фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» учун қабул қилиш–топшириш далолатномаси имзолангандан кейин «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин неча кунда узил-кесил ҳисоб-китоб қилиниши лозим кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.

3.4. Етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» учун Ушбу шартнома бўйича тўлов йўли билан ҳисоб-китоб қилинади.

IV. Шартноманинг бажарилиши

 

4.1. Шартнома мазкур шартнома ва қонун ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак.

Агар томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.

4.2. Шартнома бажарилишини бир томонлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

4.3. «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» қабул қилиш-топшириш далолатномалари тузилган сана шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.

4.4. «Хўжалик»нинг розилиги билан «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Етказиб берилган ва «Хўжалик» томонидан қабул қилинган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» учун кейинги даврларда етказиб берилиши керак бўлган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» ҳисобига ҳақ тўланади ва улар ҳисобига ўтказилади.

4.5. «Хўжалик» муддатлар бузилган ҳолда етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»ни қабул қилишни рад этишга ҳақли.

4.6. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номда «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» етказиб берилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги етказиб берилмаган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва етказиб берилмаган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»нинг ўрни тўлдирилиши керак, бундай «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» етказиб бериш «Хўжалик»нинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.

4.7. Етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» бевосита «Хўжалик»нинг масъул ходими томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» миқдори, уларнинг сифати кўрсатилади.

4.8. Мазкур шартномада назарда тутилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» етказиб бериш мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик»нинг буюртманомасида кўрсатилган муддатлар ва ҳажмда мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади.

 

V. Томонларнинг жавобгарлиги

 

5.1. Томонлар ўртасида келишилган жадвал бўйича келган транспортнинг белгиланган муддатлардан ортиқча туриб қолганлиги учун айбдор томон бекор туриб қолганлик билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлайди. Бекор туриб қолиш вақти томонлар ўртасида имзоланган далолатномага мувофиқ расмийлаштирилади.

5.2. Агар етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»нинг сифати, ассортименти, навлари, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон етказиб берилган, сифати зарур даражада бўлмаган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» қийматининг Етказиб берилган асбоб-ускуналар ва анжомларининг сифати, ассортименти шартномада белгиланганидан фарқ қилганда тўланиши лозим бўлган жарима фоизи фоизи миқдорида жарима тўлайди.

5.3. «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»ни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда «Етказиб берувчи» «Хўжалик»ка кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг Асбоб-ускуналар ва анжомларни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун бир кунда тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» қийматининг Асбоб-ускуналар ва анжомларни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун жами тўланадиган пеня миқдори фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартномани зарур тарзда бажаришдан ва «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» етказиб бериш муддати кечиктирилиши ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод этмайди.

5.4. Етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар» учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда «Хўжалик» «Етказиб берувчи»га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг Асбоб-ускуналар ва анжомларр учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун тўланадиган бир кунлик пеня миқдори. (фоизда, қўлда тўлдирилади) фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг Асбоб-ускуналар ва анжомлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундириладиган пенянинг умумий миқдори (фоизда, қўлда тўлдирилади) фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

5.5. «Хўжалик» томонидан тегишли контрактация шартномаси бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликка тортишда шунингдек унинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) «Хўжалик» томонидан контрактация шартномаси бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган «Етказиб берувчи»нинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.

«Етказиб берувчи»нинг айби билан контрактация шартномасининг «Хўжалик» томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда «Етказиб берувчи» томонидан қопланади.

5.6. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

 

VI. Низоларни ҳал этиш тартиби

 

6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита Низолар қайси судга мурожаат қилиш йўли билан ҳал қилинади? судига мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

VII. Шартноманинг амал қилиши

 

7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.

7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.

 

VIII. Якуний қоидалар

 

8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.

8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.

8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) «Хўжалик» жойлашган жой бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.

IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари:

 

Хўжалик:

Етказиб берувчи:

 

Хўжаликнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

Хўжаликнинг манзили

Хўжаликнинг ҳисоб рақами

Хўжаликнинг СТИР рақами

Хўжаликнинг МФО рақами

Хўжаликнинг ОКЭД рақами Хўжалик раҳбарининг лавозими _________

Муҳр

Етказиб берувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

Етказиб берувчининг манзили

Етказиб берувчининг ҳисоб рақами

Етказиб берувчининг СТИР рақами

Етказиб берувчининг МФО рақами Етказиб берилган «Асбоб-ускуналар ва анжомлар»да аниқланган камчиликларни текин тузатиб бериш муддати Етказиб берувчининг ОКЭД рақами

Етказиб берувчи раҳбарининг лавозими________

Муҳр

Асбоб ускуналар ва анжомлар етказиб бериш шартномаси.