Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Интернет тармоғида сайт тайёрлаб бериш шартномаси.

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Буюртмачи
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Ижрочи
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Шартнома шартлари
  • Изоҳ: Синов муддати ойлар билан белгиланади. Масалан 3, 6, 9 ой

Юклаб олинг

Интернет тармоғида сайт тайёрлаб бериш

ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт (календар)

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой (рўйхат)

Буюртмачи ташкилотга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият кўрсатувчи Буюртмачи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шаклининг Буюртмачи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си (бундан кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) ва Ижрочи ташкилотга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият кўрсатувчи юридик шахс Ижрочи ташкилот номи ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ижрочи ташкилотнинг раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си (бундан кейинги ўринларда “Ижрочи” деб юритилади) биргаликда Тарафлар деб аталувчилар қуйидаги мазмунда мазкур Шартномани туздилар.

 

1. ШАРТНОМА МАВЗУСИ

 

1.1. Ушбу шартнома ижрочи томонидан буюртмачининг буюртмасига биноан интернетда сайт тайёрлаб бериш шартларини белгилайди.

1.2. Ижрочи буюртмачининг буюртмасига мувофиқ интернет тармоғида Ишлаб чиқилиши режалаштирилган сайт фаолият юритадиган соҳа номисоҳасидаги сайтни ҳақ эвазига мазкур шартномада белгиланган муддатларда ишлаб чиқиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.3. Сайтни ишлаб чиқиш шартлари ва босқичлари ушбу шартнома шартларида кўрсатиб ўтилади.

 

2. ИЖРОЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

2.1. Ижрочи қуйидаги мажбуриятларга эга:

2.1.1. техник шартларга мувофиқ сайт ишлаб чиқиш;

2.1.2. сайтни синаб кўриш;

2.1.3. сайтни тайёрлаш ва сайт фойдаланувчилариси учун қўлланмалар ишлаб чиқиш;

2.1.4. бажарилган ишлар бўйича тарафлар ўртасида топшириш, қабул қилиш далолатномасини имзолаш орқали ишлаб чиқилган сайтни буюртмачига топшириш;

2.1.5. сайтни ишлаб чиқиш якунига етгандан сўнг келиб чиқиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш;

2.1.6. буюртмачининг мутахасиссларини сайт билан ишлаш кўникмасини шакллантириш;

2.1.7. Сайт бўйича синов муддатиой давомида синов муддатини белгилаш, мазкур муддатда ижрочи келиб чиққан нуқсонларни бепул бартараф этиш;

2.1.8. мазкур шартномага мувофиқ муддатда белгиланган сайтни ишлаб чиқиш ишларини самарали ташкил этиш;.

2.1.9. учинчи шахсларга ушбу шартномани амалга ошириш пайтида маълум бўлган тижорат, молиявий, техник ва бошқа маълумотларни ошкор қилмаслик.

Ижрочининг бошқа мажбуриятлари

22.2. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

2.2.1. сайтни ишлаб чиқишни амалга оширишни белгиланган муддатдан олдин якунига етказиш;

2.2.2. Шартномани бекор қилиш, буюртмачи шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўламаган тақдирда сайт ишлаб чиқиш ишларини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш.

Ижрочининг бошқа ҳуқуқлари

 

3. БУЮРТМАЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

3.1. Буюртмачи қуйидаги мажбуриятларга эга:

3.1.1. ушбу шартнома шартлари бўйича ижрочи томонидан сайтни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатларини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш;

3.1.2. ижрочига сайтни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган барча маълумотларни тақдим этиш;

3.1.3. сайтни ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалалар бўйича ижрочи билан ўзаро алоқада бўлиш учун масъул шахсни тайинлаш;

3.1.4. сайтни ишлаб чиқиш ишларининг бажарилганлиги тўғрисидаги ишлаб чиқилган сайтни топшириш қабул қилиш далолатномасини имзолаш. Бажарилган ишларни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги далолатномани имзолашдан бош тортишга йўл қўйилмайди, фақат буюртмачининг сайтни ишлаб чиқиш бўйича бажарилган ишларнинг сифати ва ҳажми тўғрисида асосли эътирозлари бундан мустасно.

3.1.5. ушбу шартномани амалга ошириш пайтида маълум бўлган тижорат, молиявий, техник ва бошқа маълумотларни ошкор қилмаслик;

Буюртмачининг бошқа мажбуриятлари

3.2. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.2.1. Ижрочидан сайтни ишлаб чиқиш ишларини шартномада белгиланган муддатда якунига етказишни талаб қилиш;

3.2.2. ушбу шартномани бекор қилиш, мазкур шарнома амалда бўлган вақтда ижрочи томонидан ишлаб чиқилаётган сайт ўз аҳамиятини йўқотган тақдирда, мазкур масала юзасидан ижрочини бир ой олдин хабардор қилиш. Шартномани бекор қилиш юзасидан ижрочи тегишли тартибда хабардор қилингандан сўнг мазкур шартнома бекор қилинган ҳисобланади. Бунда Ижрочи сайтни ишлаб чиқиш юзасидан бажарилган ишлар бўйича амалга оширган харажатларини талаб қилиши мумкин.

Буюртмачининг бошқа ҳуқуқлари

 

4. ИШ ҚИЙМАТИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ

 

4.1. Буюртмачи сайтни ишлаб чиқиш юзасидан ижрочига тўлайдиган хизмат ҳақи Тарафларнинг келишувига кўра сайтни ишлаб чиқиш учун ижрочига тўланадиган ҳақ (пул маблағи) миқдори сўмни ташкил қилади ва ушбу шартномага илова қилинади.

4.2. Буюртмачи ушбу шартноманинг предмети бўлган сайтни ишлаб чиқиш харажатларини ижрочининг жорий ҳисобварағига пул кўчириш ёки нақд пул бериш орқали тўлайди.

 

5. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

5.1. Ушбу шартнома шартларини бажармаганлик ёки нотўғри бажарганлик учун томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган жавобгарликни ўз зиммаларига оладилар.

5.2. Ушбу шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар ушбу шартнома шартларида назарда тутилган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига биноан музокаралар йўли билан ҳал қилишади. Агар низоларни музокаралар йўли билан ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, низолар судланувчининг жойлашган жойида судда ҳал қилиниши керак. Судга мурожаат қилиш учун бошқа томон томонидан ўн кун ичида кўриб чиқиладиган ёзма даъво тақдим этилиши шарт.

 

6. МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ

 

6.1. Сайтдан ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқи ижрочига тегишли. Ушбу шартномани тузиш сайтга эгалик ҳуқуқини ижрочидан буюртмачига тўлиқ ўтказишни англатмайди.

6.2. Сайтга бўлган мулкий ҳуқуқлар сайтни ишлаб чиқиш учун тўловлар ижрочига тўлиқ равишда тўлаб берилгандан сўнг буюртмачига тақдим қилинади.

6.3. Буюртмачи ижарага олиш ёки ижарага бериш, сотиш, узатиш, ўзгартириш, сайтнинг янги версияларини яратиш, сайтни ёки унинг бирон бир қисмини декомпиляция қилиш ҳуқуқига эга.

6.4. Ижрочи сайтдан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

7. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР

7.1. Ушбу Шартномага кўра қабул қилинган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган томон, агар бунга форс-мажор ҳолат сабаб бўлганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади.

7.2. Форс-мажор ҳолатларга, улар оқибатида келиб чиққан фавқулодда, жорий шароитда бартараф этиб бўлмайдиган ва олдиндан кутилмаган вазиятлар, агар ушбу вазиятлар томонларнинг мазкур Шартномани бажаришига бевосита таъсир кўрсатган бўлса, қуйидагилар киради:

а) табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва бошқа табиий ҳодисалар);

б) ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (ҳарбий ҳаракат, иш ташлаш, қамал, давлат ташкилотлари ҳамда давлатлар ўртасидаги чекловчи ва тақиқловчи чоралар, шунингдек Ҳукумат қарорлари ва бошқалар).

7.3. Форс-мажор ҳолат содир бўлиши оқибатида ўз мажбуриятини бажариш имкониятига эга бўлмаган ва жавобгарликдан озод қилишни даъво қиладиган томон форс-мажор ҳолат содир бўлганини маълум бўлиши билан иккинчи томонни мазкур ҳолат тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

7.4. Жавобгарликдан озод бўлиш учун асос форс-мажор ҳолат содир бўлган вақтдан бошлаб ёки агар хабар ўз вақтида берилмаган бўлса, у ҳолда хабар берилган санадан эътиборан кучга эга бўлади. Хабар берилмаслиги, мажбуриятни бажармаган томон зиммасига кўрилган зарарни қоплаш юзасидан жавобгарликни юклайди.

7.5. Форс-мажор ҳолатларнинг 6 ойлик муддат давомида сақланиб туриши мазкур Шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.

 

8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

8.1. Ушбу шартнома уни томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади.

9. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

9.1. Томонлар ушбу Шартномадан келиб чиқувчи низоларни музокара йўли билан ҳал этишнинг барча зарур чораларини кўриш мажбуриятини олади.

9.2. Низони музокара йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Низолар юзасидан мурожаат қилинувчи суд номи судда ҳал қилинади.

 

Буюртмачи:

 

Ижрочи:

Буюртмачи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли

 

Ижрочи ташкилот номи ташкилий ҳуқуқий шакли

Юридик манзил:Буюртмачининг манзили

 

Юридик манзил: Ижрочининг манзили

Ҳисоб-китоб рақами: Буюртмачининг ҳисоб рақами

 

Ҳисоб-китоб рақами: Ижрочининг ҳисоб рақами

Банк номи Буюртмачининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

 

Банк номи Ижрочининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

банк коди: Пул операцияларини амалга оширувчи банкнинг коди

 

Банк коди Пул операцияларини амалга оширувчи банкнинг коди

СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами

 

СТИР: Ижрочининг СТИР рақами

Алоқа телефони Буюртмачининг телефон рақами

 

Алоқа телефони Ижрочининг телефон рақами

Буюртмачи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си

 

________

 

Ижрочи ташкилотнинг раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си

_________

 

(М.Ў)

 

 

(М.Ў)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Интернет тармоғида сайт тайёрлаб бериш шартномаси.