Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Хақдан воз кечиш ва қарзни ўтказиш хақида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (йил, ой, кун киритилади)
  • туман ёки шаҳар номи киритилади
Томонлар тўғрисида маълумот
Шартнома предмети
Топширувчи ташкилот ҳақида маълумотлар
Қабул қилувчи ташкилот ҳақида маълумотлар
Қарздор ташкилот ҳақидаги маълумотлар

Юклаб олинг

Шартнома № Шартнома рақами

(Хақдан воз кечиш ва қарзни ўтказиш хақида)

Шартнома тузилган сана.Шартнома тузилган ҳудуд

Топширувчи ташкилот номи номидан Топширувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. келгусида «Топширувчи» деб номланувчи бир томондан, Қабул қилувчи ташкилот номиномидан Қабул қилувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.,келгусида «Қабул қилувчи» деб номланувчи иккинчи томондан ва Қарздор ташкилот номи номидан Қарздор ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. келгусида «Қарздор» деб номланувчи учинчи томондан Ўзбекистон Республикасинианг Фуқаролик Кодексининг 318-323 - моддалари тартибида қуйидаги мазмунда шартнома тузадилар.

1. ШАРТНОМА МАЗМУНИ

1.1. «Топширувчи» «Қабул қилувчи» дан бўлган ҳаққидан «Қарздор»нинг «Қабул қилувчи»дан бўлган қарзи ҳисобига воз кечади.

1.2. «Қабул қилувчи» эса «Топширувчи» дан бўлган қарзини «Қарздор» дан бўлган ҳакки ҳисобига ҳисоб-китоб килади.

1.3. «Қарздор» «Қабул қилувчи» дан бўлган қарзини «Топширувчи» нинг «Қабул қилувчи» дан бўлган ҳакки ҳисобига ҳисоб-китоб қилади.

1.4. Томонлар шартнома шартларини бажаришдан олдин, ўзаро солиштирув далолатномаларини мазкур шартномага илова қилишлари шарт.

1.5. Шартноманинг умумий суммаси Шартнома умумий суммаси сўмни ташкил этади.

2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. «Топширувчи» нинг мажбуриятлари:

2.1.1. «Топширувчи» ушбу шартнома билан ўзига юклатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришни ўз зиммасига олади.

2.1.2. «Топширувчи» «Қабул қилувчи»га ундан бўлган ҳаққини «Қарздор» нинг фойдасига уни «Қабул қилувчи» дан бўлган қарзи ҳисобига воз кечади.

2.1.3. «Топширувчи» ушбу шартнома имзолангандан кейин, тегишли бухгалтерия ҳужжатлари ва ушбу шартномага асосан, ҳисоботларга ўзгартиришлар киритади.

2.1.4. «Топширувчи» «Қабул қилувчи» дан бўлган ҳаққидан «Қарздор» нинг фойдасига воз кечишини хақиқийлиги юзасидан «Қабул қилувчи» нинг олдида жавобгар бўлади.

«Қабул қилувчи» нинг мажбуриятлари:

2.2.1. «Топширувчи» ўз хақидан «Қарздор» нинг фойдасига воз кечиши эвазига унинг хаққини «Қарздор» нинг қарзи ҳисобига қабул қилади.

2.2.2. Мазкур шартнома имзолангандан кейин тегишли бухгалтерия ҳужжатлари ва ҳисоботларга ўзгартиришлар киритади.

2.3. «Қарздор» нинг мажбуриятлари:

2.3.1. «Қарздор» ушбу шартнома билан ўзига юклатилган барча мажбуриятларни бажаришни кафолатлайди.

2.3.2. Барча юридик ҳаракатлари юзасидан «Қабул қилувчи» олдида ўзи жавобгар бўлади.

2.3.3. «Қарздор» хам ушбу шартнома имзолангандан кейин, ўзининг бухгалтерия ҳужжатлари ва хисоботига тегишли ўзгартиришлар киритади.

 

3. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

3.1. Томонлар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасалар ёки бажаришни кечиктириб юборсалар, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида» ги Қонуннинг V-бўлими талаблари билан жавобгар бўладилар.

3.2. Ушбу шартномани имзолашга тайёрлаш жараёнида томонлар мазкур шартноманинг 3.1.-бандида қайд килинган Қонуннинг 21-моддаси талабларига риоя қилишлари шарт.

 

4. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

 

4.1. Шартнома муддати давомида форс-мажор холатлари, яъни фавқулодда ходисалар (табиий офатлар, ёнғин, жамоат тартибсизликлари ва хоказо хамда хокимят қарорига биноан фаолият чекланиши) юз берган холларда томонлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан соқит қилинадилар.

4.2. Юзага келган форс-мажор холатлар бўйича томонлар бир-бирларини қонунда белгиланган муддатда зудлик билан хабардор қилишлари шарт.

4.3. Агар бартараф қилиб бўлмайдиган куч уч ой узлуксиз давом этса, тарафлар бир-бирини ёзма равишда огохлантириб, шартноманинг ижросини бекор қилиши мумкин.

 

5. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТНОМАНИ

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

5.1 Тарафлар ўртасида ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ пайдо бўладиган барча низолар ёхуд келишмовчиликлар тарафлар ўртасида музокара йўли билан ҳал қилинади.

5.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суди орқали хал қилинади.

5.3. Шартнома томонлар имзолаган вақтдан эътиборан қонуний кучга киради ва томонларнинг тегишли бухгалтерия хужжатлари ҳамда ҳисоботларига ўзгартиришлар киритилгунга қадар амалда бўлади.

 

6. ШАРТНОМАГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ

6.1. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат тарафлар томонидан ёзма равишда тузилиб, имзо қўйилгандан кейингина юридик кучга эга бўлади.

6.2. Шартномани тарафларнинг ўзаро келишувига асосан ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига биноан келтирилган зарарни тўлаган ҳолда муддатидан илгари бекор қилиш мумкин.

7. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

Қўшимча шартлар

8. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ.

ТОПШИРУВЧИ

Топширувчи ташкилот номи

Топширувчи ташкилот манзили

Топширувчи ташкилот ҳисоб рақами

Топширувчи ташкилот банкнинг коди МФО

Топширувчи ташкилот СТИР рақами

Топширувчи ташкилот телефон рақами

___________________________

ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ

Қабул қилувчи ташкилот номи

Қабул қилувчи ташкилот манзили

Қабул қилувчи ташкилот ҳисоб рақами

Қабул қилувчи ташкилот банкнинг коди МФО

Қабул қилувчи ташкилот СТИР рақами

Қабул қилувчи ташкилот телефон рақами

______________________________

 

 

«ҚАРЗДОР»

Қарздор ташкилот номи

Қарздор ташкилот манзили

Қарздор ташкилот ҳисоб рақами

Қарздор ташкилот банкнинг коди МФО

Қарздор ташкилот СТИР рақами

Қарздор ташкилот телефон рақами

_____________________________

 

Хақдан воз кечиш ва қарзни ўтказиш хақида шартнома

Қонунчиликка кўра, икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.

Кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига, башарти у қонунларга ёки шартномага зид бўлмаса, йўл қўйилади. Кредиторнинг шахси қарздор учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мажбурият бўйича талабдан қарздорнинг розилигисиз бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ёзма шаклда тузиладиган шартнома кўринишида амалга оширилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.

Қарз шартномалари ҳақида батафсил бу ерда танишинг