Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси бериш тўғрисида фуқаролик судига ариза.

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига

Даъвогар: Даъвогарнинг манзили да яшовчи

Даъвогарнинг Ф.И.Ш.и

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Даъвогарнинг электрон почта манзили

Жавобгар: Жавобгарнинг манзили да яшовчи

Жавобгарнинг Ф.И.Ш.и

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон почта манзили

Даъво мазмуни: Ижро варақаси берилиши сўралаётган қарорни қабул қилган ҳакамлик судининг номи судининг Ижро варақаси берилиши сўралаётган қарор қабул қилинган сана кунидаги ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси бериш тўғрисида

АР И З А

Мен Даъвогарнинг Ф.И.Ш.и ҳамда жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.Ш.и ўртасида Даъвогар ва жавобгар ташкилот ўртасида келиб чиққан ҳуқуқий низонинг мазмуни масаласида ҳуқуқий низо келиб чиқди. Тарафлар ўртасида ўзаро келишув бўлганлиги сабабли биз ушбу низо юзасидан Ижро варақаси берилиши сўралаётган қарорни қабул қилган ҳакамлик судининг номи судига мурожаат қилганмиз.

Ижро варақаси берилиши сўралаётган қарорни қабул қилган ҳакамлик судининг номи суди томонидан Ижро варақаси берилиши сўралаётган қарор қабул қилинган сана куни Ҳакамлик суди қарорининг қисқача мазмуни тўғрисида қарор қабул қилинган. Эндиликда ушбу суд қарори юзасидан ижро варақаси чиқариш зарурати келиб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 354-моддасига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги масала ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг аризасига биноан фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқилади.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза қарздор яшайдиган жойдаги ёки турган жойдаги ёхуд, агар қарздор яшайдиган жой ёки турган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган ердаги фуқаролик ишлари бўйича судга берилади.

Мазкур Кодекснинг 355-моддасига кўра, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида берилади ва ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига қабул қилинган бўлса, ўша тараф ёки унинг вакили томонидан имзоланиши керак.

Шу Кодекснинг 356-моддасига кўра ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодексда назарда тутилган қоидаларга биноан судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Судья ишни ҳакамлик муҳокамаси тарафининг илтимосномасига биноан ижро варақаси сўралаётган иш материалларини ҳакамлик судидан ушбу Кодексда далилларни талаб қилиб олиш учун назарда тутилган қоидалар бўйича талаб қилиб олиши мумкин. Фуқаролик ишлари бўйича суд ҳакамлик муҳокамаси тарафларини суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида зарур тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 354-358-моддаларига асосан

СЎРАЙМАН:

Ижро варақаси берилиши сўралаётган қарорни қабул қилган ҳакамлик судининг номи судининг Ижро варақаси берилиши сўралаётган қарор қабул қилинган сана кунидаги қарори юзасидан ижро варақаси чиқариб беришингизни.

Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Даъво аризага илова қилинадиган ҳужжатлар номи

Даъвогарнинг Ф.И.Ш.и

имзо

Ариза берилган сана йил

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси бериш тўғрисида фуқаролик судига ариза.