Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суд номига Манзил: Ариза берувчининг манзили Аризачи: Ариза берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан |
АР И З А
Низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) топшириш тўғрисида
Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суд номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавобгар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номига нисбатан Даъво ариза мазмуни ҳақидаги даъво аризам юзасидан юритилган иқтисодий иш мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 94-моддасида суд жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш, жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш, бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш, даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш, мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш, низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш, низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш каби даъвони таъминлаш чораларини кўриши белгиланган.
Юқоридаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича даъвони таъминлаш чораси сифатида низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказишни қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Аризамни асословчи ҳужжатларни судга тақдим этаман.
Жавобгарнинг номида бўлган мол-мулкларнинг ҳужжатлари ва даъвони таъминлашга асос бўлган далилларни судга тақдим этаман.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 93-94-95-моддаларига асосланиб даъвони таъминлаш чораси сифатида низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказишни қўллашингизни сўрайман.
Илова: Аризани асословчи ҳужжатлар
Ариза берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси Ариза берилган сана