Алиментни пул маблағлари шаклида тўлаш тўғрисидаги келишув
Ўзбекистон Республикаси Келишув тузилган нотариал округ номи
Келишув тузилган вақт, сўз билан ёзилади
Келишувни тасдиқлаган нотариал идора жойлашган манзилда жойлашган Келишувни тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Келишувни тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.Ш
Биз - Алимент тўловчининг манзилида яшовчи -Алимент тўловчининг Ф.И.Ш Алимент тўловчининг паспорт серияси ва рақами,Алимент тўловчига паспорт берган ИИБ номи туман (шаҳар) ИИБ томонидан Алимент тўловчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ деб юритилувчи бир томондан ва Алимент олувчининг манзилида яшовчи -Алимент олувчининг Ф.И.Шга (паспорт Алимент олувчининг паспорт серияси ва рақами , Алимент олувчига паспорт берган ИИБ номи туман (шаҳар) ИИБ томонидан Алимент олувчига паспорт берилган сана йилда берилган), бундан буён матнда алимент олувчи деб юритилувчи иккинчи томондан вояга етмаган болаларимиз - Алимент тўланиши лозим бўлган биринчи боланинг туғулган сана йилда туғилган Алимент тўланиши лозим бўлган биринчи боланинг Ф.И.Ш ҳамда Алимент тўланиши лозим бўлган иккинчи боланинг туғулган сана йилда туғилган Алимент тўланиши лозим бўлган иккинчи боланинг Ф.И.Шнинг таъминоти учун алимент тўлаш усуллари ва тартибини ўзаро келишган ҳолда ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида туздик:
1. Биз - АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ ва АЛИМЕНТ ОЛУВЧИ вояга етмаган болаларимизга мазкур келишувга биноан тўланадиган алимент миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслигини эътиборга олиб, болаларими
зтаъминоти учун улар вояга етган кунигача АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ томонидан тўланадиган алимент миқдорини бир йўла пул маблағи шаклида тўланадиган қатъий суммада, яъни Тарафларнинг келишувига асосан қатъий суммада ундирилиши белгиланган алиментнинг суммаси қанча? сўм қилиб белгиладик.
2. Ушбу пулни мен - АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ мазкур келишувни имзолаш пайтида АЛИМЕНТ ОЛУВЧИга топширдим, мен - АЛИМЕНТ ОЛУВЧИ шу пул маблағини тўлиқ миқдорда қабул қилиб олдим.
3. Мазкур келишув тарафларнинг ўзаро розилиги билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув қандай шаклда тузилган бўлса уни ўзгартириш ёки бекор қилиш шундай шаклда амалга оширилади.
4. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг бажарилишини бир тарафлама рад қилишга ёки унинг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
5. Тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволида жиддий ўзгаришлар юз берганда ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида улар ўзаро келиша олмаганда, манфаатдор тараф келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
6. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99, 130-134, 143, 144 ва 147-моддаларининг мазмуни биз - тарафларга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли.
7. Мазкур келишувни расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ тўлади.
8. Биз - тарафлар келишув матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни, моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари бизга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли, унинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади.
9. Мазкур келишув тарафлар томонидан тўрт нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси Келишувни тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Келишувни тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.Шда сақланади, қолган нусхалари тарафларга давлат рўйхатидан ўтказиш учун берилди.
ИМЗОЛАР:
1. Алимент тўловчининг Ф.И.Ш ______________
Имзо
2. Алимент олувчининг Ф.И.Ш ______________
Имзо
Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.