Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида келишув
Келишув тузилган сана Келишув рақами Келишуви тузилган жой
Иш берувчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Иш берувчи номидан қатнашаётган шахснинг лавозими Иш берувчи номидан қатнашаётган шахс Ф.И.О., кейинги ўринларда иш берувчи деб юритилади, бир томондан ҳамда фуқаро Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимнинг Ф.И.О.,кейинги ўринларда Ходим деб юритилади, иккинчи томондан мазкур келишув битимини қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. Мазкур келишувни тузишдан мақсад тарафлар ўртасида тузилган Ходим билан меҳнат шартномаси тузилган санаги Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси рақами-сонли меҳнат шартномасини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддаси 2-бандига асосан, тарафларнинг ўзаро келишуви билан бекор қилишдан иборатдир.
2. Ходим Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимнинг Ф.И.О. билан тузилган меҳнат шартномаси тарафларнинг келишуви ва уларнинг ҳохиш-истаклари билан Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган сана кунидан бекор қилинади.
3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқдан аввал ходим томонидан унга бириктирилган иш берувчининг мол-мулклари белгиланган тартибда иш берувчининг вакилларига топширилди.
4. Меҳнат шартномасини бекор қилиш давомида иш берувчи ва ходим ўртасида мавжуд меҳнат муносабатлари юзасидан ҳеч қандай низо ва тушунмовчиликлар туғилмади.
5. Мазкур келишув тарафлар ўртасида тузилган меҳнат шартномасининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
6. Тарафларнинг имзолари:
Иш берувчи Иш берувчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Иш берувчи номидан қатнашаётган шахснинг лавозими Иш берувчи номидан қатнашаётган шахс Ф.И.О. |
Ходим Ходимнинг лавозими Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимнинг Ф.И.О. |
Амалдаги Меҳнат қонунчилигига мувофиқ тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
Тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади.
Аммо кўпгина иш берувчилар меҳнат шартномасини бекор қилиш келишувини мустақил равишда тўғри тузишда қийинчиликга учрайди.
Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига асосан бекор қилиш тўғрисидаги келишув намунаси меҳнат қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган. Ушбу намунадан фойдаланиб, келишув матни тузилиши келгусида меҳнат низолари келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.