Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш тўғрисида илтимоснома.

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
Илтимоснома берувчи
  • Изоҳ: Масалан “Нур” МЖЧ ёки ЯТТ А.Алиев
Илтимоснома мазмуни
  • Изоҳ: Мазкур бандга даъво аризада кўрсатилган, суд томонидан муҳокама қилинган, бироқ ҳал қилув қарорида баҳо берилмаган (қаноатлантирилмаган, рад қилинмаган ёки иш юритишдан тугатилмаган) даъво талаби ёзилади

Юклаб олинг

Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суди номи судига

 

Манзил: Илтимоснома берувчининг манзили

 

Илтимоснома берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан

 

 

ИЛТИМОСНОМА

қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш тўғрисида

 

Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суди номи суди томонидан менинг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризам юзасидан юритилган иқтисодий иши кўриб чиқилди.

Суд Суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган сана куни Ҳал қилув қарорининг мазмуни тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Ушбу иқтисодий иши бўйича мен Ҳал қилув қарорида тўхтамга келинмаган (ҳал қилинмаган) даъво талаби тўғрисидаги даъво талабим бўйича етарли далиллар тақдим этдим. Суд мазкур даъво талабимни муҳокама қилди, у бўйича иш ҳолатларини ўрганиб чиқди. Бироқ, суд ҳал қилув қарорида мазкур даъво талабим бўйича қарор қабул қилмади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 189-моддасига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилган суд ишда иштирок этувчи шахслар далиллар тақдим этган бирор-бир талаб бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинмаган бўлса, суд ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундириладиган сумма миқдорини, топширилиши лозим бўлган мол-мулкни ёки жавобгар амалга ошириши шарт бўлган ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса, суд харажатлари тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса қўшимча ҳал қилув қарори қабул қилади.

Қўшимча ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига ёки суднинг ташаббусига кўра қабул қилиниши мумкин. Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга киради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 189-моддасига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Ҳал қилув қарорида тўхтамга келинмаган (ҳал қилинмаган) даъво талаби тўғрисидаги даъво талабим юзасидан қўшимча хал қилув қарори чиқаришингизни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Илтимоснома нусхаси.

Илтимосномани асословчи ҳужжатлар.

 

 

Илтимоснома берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси

 

 

Илтимоснома берилган сана йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш тўғрисида илтимоснома.