Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисида ариза.

Ҳужжат тавсифи
Умумий
Ариза реквизитлари
Ариза берувчи
  • Изоҳ: Масалан “Нур” МЖЧ ёки ЯТТ А.Алиев
Ариза мазмуни:

Юклаб олинг

 

Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суд номи судига

 

Ариза берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан

 

Манзил: Ариза берувчининг манзили

 

АР И З А

Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисида ариза

 

Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суд номи судининг Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган сана кунидаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг жавобгар Иш бўйича жавогарга нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилган. Ушбу ҳал қилув қарорига асосан Ҳал қилув қарорига асосан ижро варақаси берилган сана куни ижро варақаси чиқарилган. Биз Ижро варақаси ўз вақтида ижрога тақдим этилмаганлигининг сабаб(лар)и сабабли ушбу ижро варақасини ижрога топширолмадик.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига кўра ижрога топшириш муддати ўтказиб юборилган ижро ҳужжатини давлат ижрочиси иш юритиш учун қабул қилмасдан, бу ҳақда тегишли қарор чиқаради. Ижро варақаси ёки суд буйруғини ижрога топшириш муддатини ўтказиб юборган ундирувчи тегишли ҳужжатни қабул қилган судга ёки бу ҳужжат ижро этиладиган жойдаги судга ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 340-моддасига кўра, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини ўтказиб юборган ундирувчи ижро варақасини берган судга ёки у ижро этиладиган жойдаги судга ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.

Муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин. Ундирувчининг ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш тўғрисидаги аризаси у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 334-338, 340-моддаларига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суд номи судининг Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган сана кунидаги ҳал қилув қарори бўйича ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаб беришингизни.

 

Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар номи

 

Ариза берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Ариза берилган сана йил

 

Ижро варақасини ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш тўғрисида ариза.