Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кассация тартибида шикоят (Иқтисодий ишлар бўйича судга).

Ҳужжат тавсифи
Шикоят реквизитлари
Шикоят берувчи
Шикоят мазмуни
  • Изоҳ: ушбу бандда суд қарори нима сабабдан ноқонуний деб ҳисобланаётганлиги ёзилиши керак.

Юклаб олинг

Иқтисодий ишлар бўйича Шикоят берилган иқтисодий суди номи судига

 

Шикоят берувчи юридик шахс номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

 

Шикоят берувчи юридик шахс раҳбарининг Ф.И.Оси томонидан

 

 

КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ

Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган санадаги ҳал қилув қарори юзасидан

 

Даъвогар Иш бўйича даъвогар жавобгар Иш бўйича жавобгарга нисбатан Даъво талаби мазмуни тўғрисидаги даъво ариза билан иқтисодий ишлар бўйича Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судига мурожаат қилган. Суд Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган сана куни Суднинг ҳал қилув қарори мазмуни тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Мен қуйидагиларга асосан ушбу қарордан норозиман:

Шикоят муаллифининг фикрига кўра суднинг ҳал қилув қарори қайси асосларга кўра ноқонуний?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 234-моддасига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 177-моддасига кўра, суд ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо бериши, иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилаши, ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилаши лозимлиги кўрсатилган.

Бироқ биринчи инстанция суди юқоридаги қонун талабларига риоя қилмаган. Чунки суд иш ҳолатларини ўрганмади.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Бироқ суд ушбу қонун талабига риоя қилмади.

Иқтисодий процессуал Кодекснинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли.

Иқтисодий процессуал Кодекснинг 302-моддасига кўра,иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Юқоридагилардан ҳамда Иқтисодий процессуал Кодекснинг 42, 68, 282-303-моддаларидан келиб чиққан ҳолда

 

СЎРАЙМАН:

 

1. Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган сана кунидаги ҳал қилув қарорини бекор қилишингизни;

2. Ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ўрнига қабул қилиниши сўралаётган янги ҳал қилув қарорининг қисқача мазмуни ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишингизни;

 

Илова: Шикоятга илова қилинаётган ҳужжатлар номи

 

Шикоят берувчи юридик шахс раҳбарининг Ф.И.Оси

 

Шикоят берилган сана

 

 

Кассация тартибида шикоят (Иқтисодий ишлар бўйича судга).