Ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқдан намуна
БУ Й Р У Қ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами-сон |
Буйруқ қабул қилинган жой ш. |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 137-моддасида агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини давом эттираётганида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли.
Агар ушбу қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра йўл қўйилади.
Иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши тўғрисида ходимни огоҳлантиришнинг икки ҳафтадан ортиқ бўлган муддатини мутаносиб пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақли. Бунда ходимни огоҳлантириш пайтидан эътиборан икки ҳафталик огоҳлантириш муддати фақат ходимнинг розилиги билан пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
Агар ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган огоҳлантириш муддати тугагач ходим янги меҳнат шартларида меҳнат қилишни рад этса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан унга Меҳнат кодексининг 173-моддасига мувофиқ ишдан бўшатиш нафақаси тўланган ва 100-моддасида назарда тутилган кафолатлар тақдим этилган ҳолда бекор қилиниши мумкин.
Меҳнат кодексининг 100, 137, ва 173-моддаларига асосан,
БУЮРАМАН
1. Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимнинг ишлаётган бўлим номида Ходимнинг лавозими лавозимидаги Ходимнинг Ф.И.О.си билан Ходим билан меғнат шартномаси бекор қилинаётган санадан ушбу ихтисос бўйича зарурий меҳнат шароитлари ўзгарганлиги сабабли ишни давом эттиришни рад этганлиги инобатга олиниб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинсин ва унга ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлансин.
2. Молия иқтисод бўлими Тўловларни амалга оширувчи маъсул шахс Ходимнинг Ф.И.О.сига тегишли тўловларни амалга оширсин.
Асос: Ходимнинг Ф.И.О.сининг аризаси, ЎзР Меҳнат кодекси
Ташкилот раҳбарининг лавозими |
_____________
|
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си
|
|
|
|
Буйруқ билан танишдим Ходимнинг лавозими |
_____________
|
Ходимнинг Ф.И.О.си
|