Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига |
|
Даъвогар: Даъвогарнинг манзилида яшовчи |
|
Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си Телефон: Даъвогар тарафнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Даъвогар тарафнинг электрон почта манзили |
|
Жавобгар: Жавобгар(лар)нинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Жавобгар(лар)нинг Ф.И.Ш.и Телефон: Жавобгар(лар)нинг телефон рақами Электрон почта манзили: Жавобгар(лар)нинг электрон почта манзили Даъво мазмуни: Жавобгарлар Жавобгар(лар)нинг Ф.И.Ш.иларни уй-жойдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида |
|
ДАЪВО АРИЗА
Мен юқорида кўрсатилган уй-жойни Даъвогар жавобгарлар ноқонуний равишда яшаб келаётган уйни сотиб олган сана кунидаги нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан жавобгарлар Жавобгар(лар)нинг Ф.И.Ш.идан сотиб олганман. Ушбу хонадон бўйича менга эгалик ҳуқуқини белгиланган ва гувоҳнома берилган.
Шартномага кўра, жавобгарлар Жавобгар(лар)нинг Ф.И.Ш.и бир ойлик муддатда уй-жойдан чиқиб кетишлари ва уйни мен ва оила аъзоларим яшашимиз учун бўшатиб бериши керак эди. Бироқ, улар ҳозирга қадар менинг уйимда ноқонуний равишда яшаб, уйни бўшатиб бермасдан келмоқда.
Мен жавобгарларга бир неча марта оғзаки мурожаат қилишимга қарамасдан, менга тегишли бўлган уйни жавобгарлар бўшатиб бермасдан келмоқда.
Ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасида кўрсатилган уй-жой мулкдорининг, яъни менинг оила аъзоларим ҳисобланмайдилар. Ҳозирги кунда уй-жойга киришим ва ушбу уй-жойдан фойдаланишим учун улар қаршилик қилиб келмоқда. Шунинг учун судга беришга мажбур бўлдим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида “мулк хуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, хар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш хуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир” деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига асосан мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси талабига кўра, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.
Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддаларига асосан
СЎРАЙМАН:
1. Жавобгарлар Жавобгар(лар)нинг Ф.И.Ш.иларни менга тегишли бўлган Жавобгар(лар)нинг яшаш манзилидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишингизни.
Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар:
Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар номи
Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си |
имзо |
Ариза берилган сана йил |