Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Турар жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш.

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Даъвогар
Ариза мазмуни
  • Изоҳ: Масалан 10 йил, 15 йил
  • Изоҳ: Уй ҳажми кв.м.да кўрсатилади

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг манзилида яшовчи

 

Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си

Телефон: Даъвогар тарафнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Даъвогар тарафнинг электрон почта манзили

 

 

Даъво мазмуни: Турар жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисида

ДАЪВО АРИЗА

(Турар жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисида)

Мен ўзимнинг уйим бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга тегишли бўлмаган, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ишлатилмаган Даъвогар яшаб келаётган уйнинг манзили манзилида жойлашган ер майдонининг Даъвогар томонидан уй-жой қурилган ер майдонининг ҳажми кв.м қисмида Даъвогар томонидан уй-жой қурилган вақт (йил) йили Даъвогар яшаётган уйда қурилган яшаш хоналари ва бошқа қурилмаларнинг умумий ҳажми кв.м.дан иборат бўлган яшаш хоналари ва бошқа қурилмаларни қурганман. Мен уй қурган жой ҳеч кимга тегишли бўлмаган ташландиқ жой эди. Ушбу жойда уй-жой қурганлигим натижасида ҳеч кимга зарар етмаган, ҳеч кимнинг ҳуқуқи бузилгани йўқ. Мен уй-жой қуришимга ҳеч ким қаршилик кўрсатганлиги йўқ. Мен ва оила аъзоларим ушбу уйда Даъвогар ушбу хонадонда яшаб келаётган вақт йилдан буён яшаб келамиз. Ўтган давр мобайнида ҳеч ким билан уй-жой бўйича ҳеч қандай низо келиб чиқмади. Уй-жойимга нисбатан эгалик ҳуқуқимни белгилашга ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ. Юқорида келтирилган важларимни асословчи ҳужжатларни даъво аризасига илова қиламан.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 182-моддасига кўра, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асосларида эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ҳам кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаси 5-қисмига кўра, башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.Бироқ биз қурган уй-жой бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузмаган.

Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддаcига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сонли « Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида »ги қарорига  асосан,

СЎРАЙМАН:

Даъвогар яшаб келаётган уйнинг манзили манзилидаги Даъвогар томонидан уй-жой қурилган ер майдонининг ҳажми кв.м.дан иборат бўлган уй-жойга нисбатан менинг мулк ҳуқуқимни белгилаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишингизни.

Илова қилинган ҳужжатлар:

Даъво аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати

Даъвогар Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си

_________________

(имзо)

Ариза берилган сана

Турар жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш.