|
Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суди номи судига |
|
Ариза берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Ариза берувчи шахснинг Ф.И.Осидан |
АР И З А
Судъяни рад қилиш тўғрисида
Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.О.сининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.сига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.
Мазкур иш судья Иқтисодий ишини кўриб чиқаётган судьянинг Ф.И.О.си томонидан кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 20-моддасига кўра судья қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:
1) мазкур иш илгари кўрилганда судья сифатида иштирок этган бўлса ва ишни кўришда унинг такрорий иштирок этишига ушбу Кодекс талабларига мувофиқ йўл қўйилмаса;
2) мазкур иш илгари кўрилганда унда ҳакамлик суди судьяси, арбитр, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;
4) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
5) ишни кўраётган ҳайъат таркибидаги судьянинг қариндоши бўлса.
Мазкур Кодекснинг 22-моддасига кўра, ушбу Кодекснинг 20-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиши мумкин.
Ман Судьяни рад қилишга асос бўлган ҳолатлар сабабли судья Иқтисодий ишини кўриб чиқаётган судьянинг Ф.И.О.си мазкур ишни кўриб чиқиши мумкин эмас ва уни рад қилиш лозим деб ҳисоблайман.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 20, 22-24-моддаларига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.О.сининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.сига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган иш юзасидан судья Иқтисодий ишини кўриб чиқаётган судьянинг Ф.И.О.сини рад қилишингизни;
Мазкур ишни кўриб чиқиш учун бошқа таркибдаги судга ўтказишингизни.
Илова: Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Ариза берувчи шахснинг Ф.И.Оси
Ариза берилган сана