Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ходимни озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги сабабли

Ҳужжат тавсифи
Ходимни озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ реквизитлари
  • (календар)
Тарафлар
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Ходимни озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқдан намуна

 

 

БУ Й Р У Қ

 

Буйруқ чиқарилган сана

Буйруқ рақами-сон

Буйруқ қабул қилинган жой ш.

 

 

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 168-моддасида меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш тартиби кўрсатилган жумладан:

1) ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги;

2) шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги;

3) ходим суднинг қайси ҳукми билан аввалги ишини давом эттириш имкониятини истисно этадиган жазога ҳукм қилинган бўлса, ўша суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги, шунингдек суднинг қарорига биноан ходимнинг ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига юборилганлиги;

4) ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;

5) қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги (ходимнинг белгиланган тартибда берилган тиббий хулосага мувофиқ меҳнат фаолиятига тўлиқ қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги, шунингдек давлат сирларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинганлиги, агар бажарилаётган иш шундай фойдаланиш ҳуқуқини талаб қилса, муайян ишни бажаришга доир рухсатномадан ёки лицензиядан маҳрум этилганлиги ва бошқалар);

6) ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги;

7) ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори бекор қилинганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг қарори бекор қилинганлиги (қонунга хилоф деб эътироф этилганлиги);

8) ходим вафот этганлиги, шунингдек суд томонидан ходимнинг бедарак йўқолган деб эътироф этилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги;

9) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзосининг ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига (ишига) қайтганлиги;

10) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ходим билан шартнома бекор қилиниши мумкин.

Мазкур модданинг биринчи қисм учинчи бандига мувофиқ,

БУЮРАМАН

1.Ходим ишлаб турган ташкилот номи ва унинг (ташкилотнинг) ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ходим ишлаётган бўлим (таркибий тузулма) номи бўлимида Ходимнинг лавозими лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ходимнинг Ф.И.О.си Ходимга қонуний кучга кирган суд ҳукми санасидан қонуний кучга кирган суд ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинсин.

2. Молия иқтисод бўлими (Тўловларни тўлашга маъсул шахс Ф.И.О.си.) га: тегишли тўловларни амалга оширсин.

 

Асос: Буйруқни асослантирувчи ҳужжатлар

 

 

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

_____________

(имзо)

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

 

 

 

 

Буйруқ билан танишдим

Ходимнинг лавозими

 

_____________

(ходим имзоси)

 

Ходимнинг Ф.И.О.си

 

 

 

Ходимни озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги сабабли