Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномаси
№ Шартнома рақами Шартнома тузилган сана
Кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритиладиган Буюртмачининг номи (буюртмачининг номи)номидан Фаолиятини белгиловчи ҳужжат асосида иш кўрувчи (устав, низом, ишончнома) Рахбарининг Ф.И.О. бир томондан ва (раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми) кейинги ўринларда «Пудратчи» деб юритиладиган Пудратчининг номи (юридик шахснинг номи) номидан Фаолиятини белгиловчи ҳужжат (устав, низом, ишончнома) асосида иш кўрувчи Рахбарининг Ф.И.О(раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми) иккинчи томондан Объект номи (объектнинг номи) объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир мазкур пудрат шартномасини туздилар.
I. Тарифлар
1. Мазкур шартномада қуйидаги тарифлар қўлланилади:
ижро ҳужжатлари – натурада бажарилган ишлар ёки ишларни бажариш учун масъул бўлган шахслар томонидан уларга киритилган ўзгаришларнинг ушбу ишчи чизмаларга мувофиқлиги тўғрисидаги ёзувлар билан биргаликда объект қурилишига ишчи чизмалар туркуми, сертификатлар, техник паспортлар ва ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг сифатини ва ишларни бажаришда қўлланилган материаллар, конструкциялар ва деталларнинг сифатини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, беркитиладиган ишлар тасдиқланганлиги тўғрисидаги далолатномалар, айрим масъулиятли конструкциялар оралиқ даврда қабул қилиниши тўғрисидаги далолатномалар, монтаж қилинган асбоб-ускуналарнинг якка тартибдаги синови тўғрисидаги далолатномалар, ишларни бажариш дафтарлари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар;
қурилиш майдони – мазкур шартнома (контракт) доирасида барча ишларни бажариш даврида далолатнома бўйича Буюртмачи томонидан Пудратчига берилган ер участкаси. Объектнинг қурилиш майдони чегараси ажратиб қўйилади ёки бош режага мувофиқ белгиланадиган бошқа белгилар билан белгилаб қўйилади;
вақтинчалик иншоотлар – Пудратчи томонидан қурилиш майдонида ўрнатиладиган ва ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳар қандай типдаги вақтинчалик бинолар ва иншоотлар;
беркитиладиган ишлар – сифати ва аниқлигини кейинги ишлар бажарилгандан кейин аниқлаш мумкин бўлмаган кейинчалик бажариладиган ишлар ва конструкциялар билан беркитиладиган ишлар;
шартнома нархини бўлиб чиқиш – ишларнинг ҳар бир босқичи ва/ёки турлари қийматини аниқ белгилаган ҳолда шартнома бўйича объектнинг умумий қийматини босқичларга тақсимлаш.
II. Шартнома мавзуси
2. Пудратчи мазкур шартнома шартларига Лойиҳа номи (лойиҳанинг номи) лойиҳада кўзда тутилган объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш бўйича қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини олади, Буюртмачи эса Пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.
III. Шартнома бўйича ишлар қиймати
3. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи томонидан бажарилган, танлов савдоси (тендер) натижасида аниқланган ва тендер комиссиясининг қарори ( Тендер комиссяси қарори санасидаги Баённома рақами-сон баённома) билан тасдиқланган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда Шартнома қиймати (сумма ёзув билан) ни ташкил этади.
4. Ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланади ва кейинчалик қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
қурилиш қийматини кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари сабаб бўлганда;
ишлар ҳажми Буюртмачи томонидан ўзгартирилганда;
объектнинг қурилиши бир йилдан ортиққа ўзгартирилганда.
5. Қурилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлганда иккинчи йилга ва кейинги йилларга шартномавий нархларни аниқлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Тегишли асослар мавжуд бўлганда, санаб ўтилган ўзгаришлар Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги шартномага қўшимча битим билан расмийлаштирилади.
IV. Пудратчининг мажбуриятлари
7. Мазкур шартнома бўйича Пудратчи мазкур шартноманинг II бўлимида назарда тутилган ишларни бажариш учун:
барча ишларни мазкур шартномада ҳамда унга Тегишли илова рақами-иловага мувофиқ ишларни бажариш жадвалида назарда тутилган ҳажмда ва муддатларда ўзининг кучлари ва/ёки жалб қилинган кучлар билан бажариш ҳамда ишни Буюртмачига мазкур шартнома шартларига мувофиқ топшириш;
Тегишли илова рақами-иловага мувофиқ қурилиш майдонига зарур қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, қурилиш техникасини етказиб бериш, уларни қабул қилиш, тушириш, омборга жойлаш ва сақлаш;
қурилиш майдони ҳудудида вақтинчалик иншоотлар қуриш;
Буюртмачини пудрат шартномалари тузилиши давомида субпудратчилар билан шартномалар тузилиши, шартнома мавзуси, субпудратчининг номи ва манзили тўғрисида хабардор қилиш;
қурилиш майдонида техника хавфсизлиги, ишларни бажариш вақтида атроф муҳитни, ўтқазилган дарахтларни ва ер участкасини муҳофаза қилиш бўйича зарур тадбирлар бажарилишини таъминлаш, шунингдек ёритиш чироқлари ўрнатиш;
қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш;
мазкур шартнома бўйича объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб бир ой муддатда қурилиш майдонини ўзига тегишли қурилиш машиналари ва асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, анжомлар, приборлар, инвентарлар, қурилиш материаллари, буюмлар, конструкциялар ҳамда вақтинчалик бинолардан бўшатиш;
қурилиш майдони қўриқланишини таъминлаш;
мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
8. Пудратчи мазкур шартнома бўйича барча ишларнинг ўз кучлари билан ва субпудратчилар томонидан зарур тарзда бажарилиши ҳамда объектнинг фойдаланишга тайёр ҳолда топширилиши учун Буюртмачи олдида тўлиқ мулкий жавоб беради.
V. Буюртмачининг мажбуриятлари
9. Мазкур шартномани бажариш учун Буюртмачи:
мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда мазкур шартномага Тегишли илова рақами-иловага мувофиқ ишларни бажариш учун яроқли бўлган қурилиш майдонини объект қурилиши ва қурилиш тугаллангунгача бўлган даврда далолатнома бўйича Пудратчига бериш;
ишлар бажарилиши устидан доимий архитектура-қурилиш назоратини ва мазкур шартномада қайд этилган Пудратчи томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилишини назорат қилиш, Пудратчидан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш;
Пудратчининг барча мурожаатларини ўн кун муддатда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш;
молиялаштириш жадвалига биноан Пудратчига Тегишли илова рақами-иловага мувофиқ аванс бериш ва жорий молиялаштиришни амалга ошириш;
мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб 2 ой давомида Пудратчига ишларни қабул қилиш учун зарур бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини тақдим этиш;
мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини олади.
VI. Ишларни бажариш муддатлари
10. Шартнома:
миллий валюта «сўмда» ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда – томонлар уни имзолаган пайтдан бошлаб;
кейинчалик ЭАВга конвертация қилган ҳолда миллий валютада «сўмда» ўзаро ҳисоб-китоб қилинганда – шартнома қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга киради.
11. Пудратчи мазкур шартномага илова қилинадиган молиялаштириш жадвалига мувофиқ биринчи аванс тўлови тушган кундан бошлаб ишларни бажаришга киришади.
12. Танлов савдолари натижаси бўйича аниқланган қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан Қурилиш муддати кунни ташкил этади.
13. Мазкур шартнома бўйича ишлар ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
VII. Тўловлар ва ҳисоб-китоблар
14. Буюртмачи Пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий қийматининг Бериладиган аванс миқдори фоизи миқдорида, икки ойга тенг улушларга (ойига Бериладиган аванснинг умумий қийматдаги фоизи фоиздан) бўлган ҳолда аванс ўтказади, бу сўмни ташкил этади.
15. Буюртмачи томонидан Пудратчига аванс бериш ва жорий молиялаштириш учун молиялаштириш ва ишларни бажариш жадваллари асос ҳисобланади ( –илова).
16. Жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофиқ объектнинг умумий шартномавий жорий қийматининг Молиялашнинг умумий суммага нисбатан максимал фоизи фоизигача доирасида амалга оширилади.
17. Объектнинг шартномавий жорий қийматининг қолган Қурилиш тугаллангандан кейин икки босқичда тўланадиган миқдор фоизи учун Буюртмачи ва Пудратчи ўртасидаги узил-кесил ҳисоб-китоб қурилиш тугаллангандан кейин ва объект қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин икки босқичда;
объект қабул комиссияси томонидан қабул қилинган кундан бошлаб Объект қабул қилингандан кейин биринчи босқичда тўланадиган миқдор ой мобайнида - ишлар қийматининг камида Объект қабул қилингандан кейин иккинчи босқичда тўланадиган миқдор фоизи миқдорида;
мазкур шартномада белгиланган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин-ишлар қийматининг Кафолат муддати тугагандан кейин тўланадиган миқдор фоизигача миқдорида, бироқ молия йили тугамасдан амалга оширилади.
18. Пудратчи объект фойдаланишга топширилгунга қадар мазкур шартнома бўйича объектга мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Объект Буюртмачига топширилгунга қадар объектнинг тасодифий йўқ қилиниши ва шикастланиши хавфи Пудратчининг зиммасида бўлади.
19. Буюртмачи мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бажармаган тақдирда, Пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда Буюртмачи Пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмайди.
VIII. Ишларни бажариш
20. Буюртмачи қурилиш майдонида ўз вакилини – техник аудиторни тайинлайди, у Буюртмачининг номидан бажарилаётган ишлар сифати устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек Пудратчи томонидан фойдаланиладиган материаллар ва асбоб-ускуналарнинг шартнома шартларига ва иш ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.
21. Техник аудитор ишлар бажарилишининг ва шартноманинг бутун даври мобайнида ишларнинг барча турлари билан тўсиқсиз танишиш ҳуқуқига эгадир.
22. Пудратчи техник аудиторни ишлаш учун жой билан таъминлайди. Техник аудитор Пудратчи томонидан ўтказиладиган қурилиш майдонида ишларни амалга ошириш чоғида пайдо бўлувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йиғилишларда мунтазам равишда қатнашади.
23. Пудратчи ишларни бажариш лойиҳасига ва мазкур шартноманинг VI бўлимида кўрсатилган муддатлар билан мувофиқлаштирилган ўз режаси ва жадвалига биноан объектда ишларни бажаришни мустақил равишда ташкил этади.
24. Пудратчи объектда ишларни олиб бориш тартибини давлат архитектура-қурилиш назорати органлари билан келишади ва унга риоя этилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
25. Қурилиш майдонида умумий тартибни таъминлаш Пудратчининг вазифаси ҳисобланади.
26. Буюртмачи қурилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома билан бир вақтда Пудратчига ортиқча тупроқ ва қурилиш ахлатини жойлаштириш ва етишмаётган тупроқни қазиб олиш учун жой ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни беради.
27. Буюртмачи қурилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб уч кун муддатда қурилиш майдонини белгилаш бўйича ишларни бажариш ва объектни привязка қилиш учун Пудратчига геодезия нуқталари, уларнинг координатлари ва баландлик белгиларини тақдим этади.
28. Пудратчи геодезия нуқталарига, линиялар ва даражаларга нисбатан объектнинг тўғри ва зарур тарзда белгиланиши, шунингдек баландлик белгилари, ўлчамлари ва бўлиш ўқларининг мувофиқлиги тўғри жойлашганлиги учун жавоб беради.
Агар ишларни бажариш жараёнида амалга оширилган бўлиш ва геодезия ишларида хатолар аниқланса, Пудратчи Буюртмачи билан келишган ҳолда тегишли тузатишларни ўз ҳисобидан киритади.
29. Пудратчи геодезия бўлиш ишларида ўрнатиладиган координатлар ва баландликлар, геодезия белгиларининг жойлашиши схемалари ва жадвалларини сақлайди, ишларни бажариш даврида ва улар тугаллангандан кейин уларни далолатнома бўйича Буюртмачига беради.
30. Қурилиш майдонида ишларни бажариш даврида коммуникацияларни вақтинча улашни ва улаш нуқталарида янгидан қурилган коммуникацияларни улашни Пудратчи амалга оширади.
31. Пудратчи ўзи томонидан қурилишда қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва тизимлар сифати лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган спецификацияларга, техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ бўлишини ҳамда уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли сертификатларга, техник паспортларга ёки бошқа ҳужжатларга эга бўлишини кафолатлайди.
32. Алоҳида масъулиятли конструкциялар ва беркитиладиган ишлар тайёр бўлишига қараб уларни қабул қилиш бошланишидан Объектни топшириш ҳақида хабардор қилиш муддати кун олдин Пудратчи Буюртмачини ва «Давархитектқурилишназорат» инспекциясини ёзма равишда хабардор қилади.
33. Қабул қилинадиган конструкциялар ва ишларнинг тайёрлиги Буюртмачи ва Пудратчи томонидан масъул конструкцияларни оралиқ қабул қилиш далолатномалари ҳамда уларнинг «Давархитектқурилишназорат» инспекцияси билан келишган шартларида беркитиладиган ишлар текшируви далолатномалари билан тасдиқланади.
34. Пудратчи Буюртмачининг ишларни бажариш дафтарига киритилган ёзма рухсатномасидан кейингина кейинги ишларни бажаришга киришади.
35. Агар беркитиладиган ишлар Буюртмачининг тасдиғисиз бажарилган бўлса ёки у бу ҳақда хабардор қилинмаган бўлса, ёки кечикиб хабардор қилинган бўлса, уҳолда унинг талаби бўйича Пудратчи Буюртмачининг кўрсатмасига мувофиқ беркитиладиган ишларнинг исталган қисмини ўз ҳисобидан очишга, сўнгра эса уни тиклашга мажбурдир.
Пудратчи Буюртмачининг манфаатларига жиддий таъсир қилмайдиган иш ҳужжатларидан майда четга чиқишларни Буюртмачининг розилигисиз амалга оширса, у агар буларнинг қурилиш сифатига таъсир этмаганлигини исботласа жавобгар ҳисобланмайди.
36. Агар Буюртмачи Пудратчи ва (ёки) унинг субпудратчилари томонидан ишларнинг сифатсиз бажарилганлигини аниқласа, у ҳолда Пудратчи ўз кучлари билан ва қурилиш қийматини кўпайтирмасдан ушбу ишларни уларнинг зарур сифатини таъминлаш учун келишилган муддатда қайта бажаришга мажбурдир, ушбу шартнома 34-бандининг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар Пудратчи сифатсиз бажарилган ишларни келишилган муддатларда тузата олмаса, Пудратчи уларни тузатишнинг кечикиши оқибатида етказилган зарарларни Буюртмачига тўлайди.
37. Пудратчи қурилиш майдонини ва унга туташ кўча полосасини, шу жумладан йўл участкалари ва йўлакларни супуриб-сидиради ва озода сақлайди, қурилиш даврида майдондан қурилиш ахлатини Буюртмачи томонидан кўрсатилган жойга чиқариб ташлайди.
38. Ишлар бошланган пайтдан бошлаб улар тугаллангунгача Пудратчи ишларни бажариш дафтарини юритади. Дафтарда бутун ишларнинг бориши, Буюртмачи ва Пудратчининг ўзаро муносабатларида аҳамиятга эга бўлган ҳоллар ва ҳолатлар (ишларнинг бошланиши ва тамом бўлиши санаси, материаллар, асбоб-ускуналар берилиши, хизматлар кўрсатилиши санаси, ишларнинг қабул қилиб олиниши, ўтказилган синовлар, материаллар ўз вақтида етказиб берилмаслиги билан боғлиқ тўхтаб қолишлар, қурилиш техникасининг ишдан чиқиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қурилишни тугаллашнинг узил-кесил муддатига таъсир қилиши мумкин бўлган барча маълумотлар) акс эттирилади.
Агар Буюртмачи ишларнинг бориши ва сифатидан ёки Пудратчининг қайдларидан қониқмаса, у ҳолда ишларни бажариш дафтарида ўз фикрини баён қилади.
Пудратчи дафтарда Буюртмачи томонидан асосли равишда кўрсатилган камчиликларни Аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддати кун муддатда бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
IX. Ишларни қўриқлаш
39. Пудратчи ишлар бошланишидан қурилиш тугаллангунгача ва қурилиши тугалланган объект Буюртмачи томонидан қабул қилиб олингунга қадар четлари тўсилган қурилиш майдони ҳудудида материаллар, асбоб-ускуналар, қурилиш техникаси ва бошқа мол-мулк зарур даражада қўриқланишини таъминлайди.
40. Тикланган бинолар ва иморатлар, шунингдек материаллар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк объект қабул қилиб олинганидан кейин сақланиши учун Буюртмачи жавоб беради.
X. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари
41. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.
Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.
42. Агар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки уларнинг оқибатлари бир ойдан кўп вақтга чўзилса, у ҳолда Пудратчи ва Буюртмачи ишларни давом эттириш ёки уларни консервация қилиш учун қандай чоралар кўрилишини муҳокама қиладилар.
43. Агар томонлар икки ой ичида келиша олмасалар, у ҳолда томонларнинг ҳар бири шартнома бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
XI. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш
44. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш шартномани имзолаш санасида амалда бўлган белгиланган тартибга мувофиқ мазкур шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар томонлар тарафидан бажарилгандан кейин, шунингдек қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг белгиланган қоидаларига биноан амалга оширилади.
45. Объектлар уларнинг фойдаланишга тайёрлиги тўғрисида Пудратчининг ёзма билдиришномаси Буюртмачи томонидан олинган кундан бошлаб Объектни қабул қилиш муддати кун мобайнида қабул қилиб олинади.
46. Пудратчи қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш бошланишидан Ҳужжатларни тақдим этиш муддати кун олдин мазкур шартноманинг V бўлимига мувофиқ Буюртмачига Буюртмачи томонидан белгиланган таркибда икки нусхада ижро ҳужжатларини беради. Пудратчи Буюртмачига ушбу ҳужжатлар тўплами амалда бажарилган ишларга тўлиқ мос келишини ёзма равишда тасдиқлаши керак.
47. Қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб объект Буюртмачининг мулкига айланади.
XII. Кафолатлар
48. Пудратчи:
барча ишлар тўлиқ ҳажмда ва мазкур шартнома шартларида белгиланган муддатларда бажарилишини;
лойиҳа ҳужжатларига ҳамда қурилиш меъёрлари, қоидалари ва техник шартларига мувофиқ барча ишларни бажариш сифатини;
ўзи томонидан қурилиш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва тизимлар сифатини, уларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган сертификацияларга, техник регламентлар ёки стандартларга мувофиқлигини;
ишларни қабул қилиш ва объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф қилишни;
объектдан фойдаланилганда муҳандислик тизимлари ва ускуналарнинг фойдаланиш қоидаларига мувофиқлигини кафолатлайди.
49. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолатли муддати томонлар қурилиши тугалланган объектни қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб камида Объектни ички тизими кафолат муддати ой этиб белгиланади. Объект томининг кафолатли муддати камида Объектни том қисми кафолат муддати ой этиб белгиланади.
50. Агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланиб, улар бартараф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириш имконини бермайдиган нуқсонлар аниқланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуқсонлар Пудратчи томонидан унинг ўз ҳисобидан бартараф этилади.
Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари Пудратчи ва Буюртмачининг икки томонлама далолатномасида қайд этилади.
Агар Пудратчи бажарилган ишлардаги нуқсонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, у ҳолда Буюртмачи мазкур шартноманинг VII бўлимида назарда тутилган кафолат суммасини Пудратчидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.
51. Пудратчи нуқсонлар ва чала ишлар кўрсатилган далолатномани тузишдан ёки имзолашдан бош тортган тақдирда, уларни текшириб чиқиш «Давархитектқурилишназорат» органлари томонидан амалга оширилади, бу томонларнинг ушбу масала бўйича иқтисодий судга мурожаат қилишини истисно этмайди.
XIII. Шартномани бекор қилиш
52. Буюртмачи:
шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши Буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Пудратчи томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;
ишларни тугатишнинг мазкур шартномада белгиланган муддати Пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, Пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;
Пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
53. Пудратчи:
ишларнинг бажарилиши Пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Буюртмачи томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;
Буюртмачи томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа асослар бўйича шартноманинг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
54. Шартнома бекор қилинганда Буюртмачи ва Пудратчининг қўшма қарорига кўра тугалланмаган қурилиш бир ой муддатда Буюртмачига берилади, Буюртмачи бажарилган ишлар қийматини Пудратчига тўлайди.
55. Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган томон мазкур бўлим қоидасига мувофиқ иккинчи томонга ёзма билдиришнома юборади.
56. Шартнома бекор қилинган тақдирда айбдор томон иккинчи томонга етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлайди.
57. Шартноманинг бир томонлама бекор қилинишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки мазкур шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
XIV. Томонларнинг мулкий жавобгарлиги
58. Томонлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда айбдор томон:
иккинчи томонга етказилган зарарларни қоплайди;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда бошқача жавобгарликка тортилади.
59. Мазкур шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун Буюртмачи Пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг Буюртмачи томонидан тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг Буюртмачи томонидан тўланадигна пенянинг максимал миқдори фоизидан ошмаслиги лозим.
Пеня тўланиши Буюртмачини шартнома шартлари бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашдан озод қилмайди.
60. Шартномага мувофиқ бажарилган ишлар ҳажмини тасдиқлашдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун Буюртмачи Пудратчига ўзи тасдиқлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг Буюртмачи томонидан тўланадиган жарима миқдори фоизи миқдорида жарима тўлайди.
61. Пудратчи объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг Пудратчи томонидан тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг Пудратчи томонидан тўланадигна пенянинг максимал миқдори фоизидан ошмаслиги лозим.
Буюртмачи томонидан топилган нуқсонлар ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагани учун Пудратчи буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг Пудратчи томонидан тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси сифатсиз бажарилган ишлар қийматининг Пудратчи томонидан тўланадигна пенянинг максимал миқдори фоизидан ошмаслиги керак.
Пеня тўлаш Пудратчини ишларни бажаришнинг ёки хизматлар кўрсатишнинг кечикиши туфайли етказилган зарарларни қоплашдан озод қилмайди.
62. Агар бажарилган ишлар сифати белгиланган стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, иш ҳужжатларига мувофиқ бўлмаса, у ҳолда Буюртмачи «Давархитектқурилишназорат» инспекциясининг хулосаси асосида объектни қабул қилиш ва унинг учун ҳақ тўлашдан бош тортиши, шунингдек Пудратчидан сифати зарур даражада бўлмаган ишлар қийматининг Пудратчи томонидан тўланадиган жарима миқдори фоизи миқдорида жарима ундириш ҳуқуқига эга.
63. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур моддада назарда тутилган жазолардан ташқари шартномани бузган томон иккинчи томонга бошқа томон тарафидан қилинган харажатларда, мол-мулкнинг йўқотилиши ёки шикастланишида, шу жумладан бой берилган фойдада ифодаланадиган пеня билан қопланмаган зарарларни қоплайди.
64. Муддат ўтказиб юборилганлиги ёки мажбуриятларнинг бошқача тарзда зарур даражада бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш томонларни ушбу мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.
XV. Низоларни ҳал этиш тартиби
65. Шартномани бажаришда ва бекор қилишда шунингдек етказилган зарарларни қоплашда пайдо бўладиган низоли масалаларни томонлар ҳал этолмаса улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
XVI. Алоҳида шартлар
66. Мазкур шартнома имзолангандан кейин, мазкур шартномага тегишли бўлган томонлар ўртасидаги барча олдинги ёзма ва оғзаки битимлар, ёзишмалар, томонларнинг ўзаро келишувлари ўз кучини йўқотади.
67. Пудратчи қурилиш объектига ёки унинг алоҳида қисмларига тегишли иш ҳужжатларини Буюртмачининг ёзма рухсатисиз, субпудратчилардан ташқари, бирон-бир учинчи томонга сотиш ёки бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.
68. Мазкур шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда расмийлаштирилган ва томонлар уларни имзолашган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.
69. Буюртмачи билан Пудратчи ўртасидаги мазкур шартномадан келиб чиқмайдиган янги мажбуриятлар пайдо бўлишига олиб келадиган ҳар қандай аҳдлашувни томонлар мазкур шартномага қўшимчалар ёки ўзгартиришлар шаклида ёзма равишда тасдиқлаши керак.
70. Агар Пудратчи шартнома бўйича ишлар якунлангандан кейин қурилиш майдонида ўзига тегишли мол-мулкни қолдирса, у ҳолда Буюртмачи Пудратчи қурилиш майдонини озод қилиш санасигача бажарилган ишлар учун унга ҳақ тўлашни кечиктиришга ҳақлидир.
71. Мазкур шартномада назарда тутилмаган бошқа барча ҳоллар учун амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари қўлланилади.
72. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган Шартнома нусхалари сони нусхада тузилди.
XVII. Томонларнинг банк реквизитлари ва юридик манзиллари:
Буюртмачи: |
Пудратчи: |
Буюртмачи ҳақидаги маълумотлар, имзо ва муҳрМ.Ў. (имзо) |
Пудратчи ҳақидаги маълумотлар, имзо ва муҳрМ.Ў. (имзо) |
Пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида пудрат шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.