|
|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган суд номи туманлараро судига Даъвогар:Даъвогарнинг Ф.И.О. Манзил:Даъвогарнинг яшаш манзили, Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами, Жавобгар:Жавобгарнинг Ф.И.О. Манзил:Жавобгарнинг яшаш манзили, Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами,
|
ДАЪВО АРИЗА
(Етказилган зарарни ва пеняни ундириш тўғрисида даъво ариза)
Шартнома имзоланган сана санасида фуқаро Жавобгарнинг Ф.И.О. билан Шартноманинг номи тўғрисидаги Шартноманинг рақами-рақамли шартномани туздик. Ўртамизда тузилган шартномада Шартнома предмети амалга оширишни шартнома предмети сифатида белгиладик. Шартноманинг барча реквизитлари ва мазмунини тўлиқ белгиладик. Бундан ташқари шартномани бажариш муддатларини ҳам аниқ келишдик. Аммо жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О. шартноманинг Шартноманинг бажарилмаган бандлари рақами-бандларини бажармади ва натижада Юзага келган зарар ҳақида маълумот Вужудга келган зарар миқдори сўм миқдорида зарар етди.
Жавобгарга бу ҳақда бир неча марта хабардор қилганим билан ҳозиргача шартнома шартларини бажармасдан келмоқда ва қарздорлигини ҳам қопламаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 324 ва 325-моддаларига кўра, қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. Агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Судвазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин.
Агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.
Қонунда ёки шартномада зарарни эмас, балки фақат неустойкани ундириб олишга йўл қўйиладиган; зарар ҳам неустойкадан ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкин бўлган; кредиторнинг танловига кўра ёки неустойка ёхуд зарарундириб олиниши мумкин бўлган ҳоллар белгиланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунининг 34-моддасига кўра, неустойка (жарима, пеня) тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди.
Етказилган зарарларга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан тараф қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида тараф олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар киради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 259-312 ва 324-325-моддаларига асосан суддан,
СЎРАЙМАН:
Жавобгарнинг Ф.И.О.дан мени фойдамга Юзага келган зарар ҳақида маълумот сўм зарар учун ҳамда шартнома шартларини бажармаганлиги учун Ундириб берилиши сўралаётган пеня миқдори сўм миқдорида пеня ундириб беришингизни.
Илова қилинган ҳужжатлар:Илова қилинган ҳужжатлар
Даъвогарнинг Ф.И.О. Даъво аризаси имзоланган сана