Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ёнғин натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўча, МФЙ номи ва уй ҳамда хонадон рақамлари кўрсатилади)
Жавобгар
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўча, МФЙ номи ва уй ҳамда хонадон рақамлари кўрсатилади)
Даъво ариза мазмуни
  • (олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш, мерос ва бошқалар)
  • (рақам ва сўз билан ёзилади)
Илова қисми

Юклаб олинг

Даъво ариза берилган суд номи га

Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.

Даъвогарнинг яшаш манзили

Даъвогарнинг телефон рақами

Даъвогарнинг электрон манзили

Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.

Жавобгарнинг яшаш манзили

Жавобгарнинг телефон рақами

Жавобгарнинг электрон манзили

Даъво мазмуни: Ёнғин натижасида етказилган

Ёнғин натижасида етказилган зарарни ундириш суммаси

сўм зарарни ундириш тўғрисида

 

Даъво ариза

 

Мен Даъвогарнинг яшаш манзили манзилида оила аъзоларим билан бирга истиқомат қилиб келаман. Ушбу хонадон Даъвогарга тегишли бўлган хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқи берилган санада Даъвогарга тегишли бўлган хонадонга нисбатан мулк ҳуқуқини келтириб чиқарган шартнома тури шартномасига асосан менга тегишли. Ёнғин ҳодисаси содир бўлган сана куни Жавобгарнинг яшаш манзили манзилда яшовчи қўшним Жавобгарнинг Ф.И.О.нинг уйида ёнғин бўлиб уйи ёниб кетди. Унинг уйи ёниши натижасида ёнғин мени уйимга ҳам ўтди. Ёнғин натижасида мени уйимга ҳам зарар етди.

Ёнғин ҳодисаси юзасидан юритилган маъмурий ишни кўриб чиққан суд номи туман маъмурий судининг қарорига асосан Жавобгарнинг Ф.И.О. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 211-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Суднинг қарорига биноан, жавобгарга нисбатан Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорга асосан етказилган зарар учун белгиланган жарима миқдори миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек иш юзасидан Даъво аризани асословчи қўшимча маълумотларларни маълум қиламан.

Аммо жавобгарнинг уйи ёниши натижасида етказилган зарарни қоплаш ҳақида умуман ўйлаб кўргани эмас. Мен жавобгарга етказилган зарарни қоплашни сўраб бир неча маротаба мурожаат қилсамда, у рад жавобини бериб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 38-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплаши шартлиги белгилаб қўйилган.

Турар жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш МЖтКнинг 211-моддасига асосан жавобгарликка тортилиши белгиланган, унга кўра фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса - бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 17-бандига асосан асосан, етказилган мулкий зарар миқдоридан келиб чиқиб, ёнғинлар қуйидагиларга бўлинади:

а) кўп бўлмаган миқдорда зарар етказган ёнғин (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача бўлган зарар);

б) анча миқдорда зарар етказган ёнғин (базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар);

в) кўп миқдорда зарар етказган ёнғин (базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар);

г) жуда кўп миқдорда зарар етказган ёнғин (базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор).

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексини 985-моддаси 1-қисмида «Ғайриқонуний ҳаракат (харакатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ хажмда қопланиши лозим»лиги назарда тутилган.

Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан

СЎРАЙМАН:

Жавобгар томонидан етказилган Ёнғин натижасида етказилган зарарни ундириш суммаси сўм моддий зарарни ундириб беришингизни сўрайман.

Илова: Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

Даъво ариза берилган сана

Даъвогарнинг Ф.И.О. _______________ (Имзо)

Ёнғин натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисида даъво ариза

Фуқаролар орасида энг  кўп қўлланиладиган процессуал ҳужжатлардан  бири бу даъво аризалари ҳисобланади.

Аммо кўпгина инсонлар ушбу процессуал ҳужжатни мустақил равишда тўғри тузишда қийинчиликга учрайди. Бундан ташқари ҳуқуқшунослар томонидан юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган даъво аризасини тайёрлаб бериш маълум миқдорда маблағ талаб этади.

Фуқаролик Кодексига кўра мажбурият зарар етказишдан келиб чиқади. Ёнғин натижасида зарар етказиш зарар етказишнинг амалиётда кенг тарқалган турларидан бири бўлиб, аксарият ҳолларда етказилган зарар миқдори юзасидан низолар келиб чиқишига сабаб бўлади.  

Мазкур ҳужжат намунасида ёнғин натижасида етказилган зарарни ундиришга оид қонун нормалари акс эттирилган. Шу сабабли фойдаланувчи ҳуқуқшунос иштирокисиз ушбу намунага ўзига ҳамда иш ҳолатига оид  маълумотларни осонлик билан киритиб, ҳужжатни бепул юклаб олиб, ундан фойдаланиши мумкин.