БУЙРУҚ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами |
Буйруқ қабул қилинган жой
|
Бир неча касб ва лавозим бўйича қўшимча вазифа юклаш тўғрисида
Меҳнат кодекси 116-моддасига асосан, ходимнинг розилиги билан унга иш кунининг (сменанинг) белгиланган давомийлиги мобайнида худди ўша иш берувчида қўшимча ҳақ эвазига меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий иш билан бир қаторда, асосий ишидаги каби айнан ўша касб (лавозим) бўйича ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ҳам қўшимча ишни бажариш топширилиши мумкин.
Ходимга топширилаётган қўшимча иш қуйидагилар воситасида бажарилиши мумкин:
ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган асосий ишга нисбатан бошқа касб (лавозим) бўйича қўшимча ишни бажараётган ҳолларда бир неча касбда (лавозимда) ишлаш;
ходим асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) бўйича қўшимча ишни бажараётган ҳолларда хизмат кўрсатиш доираларини кенгайтириш ёки ишлар ҳажмини кўпайтириш;
вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини меҳнат шартномасида белгиланган, асосий ишидаги айни ўша касб (лавозим) ёки бошқа касб (лавозим) бўйича ишдан озод этилмаган ҳолда бажариш.
Меҳат кодекси 259-моддасига биноан, бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда ва иш ҳажми кўпайганда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қуйдагича
Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:
буджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун — бир неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи миқдорида;
буджет ташкилотлари ходимлари учун — бир неча лавозимда ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 116 ҳамда 259-моддаларига мувофиқ,
БУЮРАМАН:
1. Ходимнинг фамиля, исми, шарифи – Ходимнинг лавозимига Вақтинча вазифа юклаш бошланадиган санадан Вақтинча вазифа юклаш тугайдиган санага қадар бўлимда бўш турган Вақтинча юкланадиган лавозимвазифаси қўшимча юклатилсин ва иш ҳажми ортганлиги сабабли лавозим маоши миқдорининг Иш ҳажми ортганлиги сабабли лавозим маошига қўшиладиган фоиз миқдорифоизи миқдорида қўшимча иш ҳақи тўлансин.
2. Бухгалтерия бўлимига: ходим Ходимнинг фамиля, исми, шарифига тегишли тўловлар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилсин.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 116, 259-моддалари,Ходимнинг фамиля, исми, шарифи нинг аризаси.
Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими |
_________________ |
Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си |
(имзо)