Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ариза-шикоят (Суд ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан)

Ҳужжат тавсифи
Шикоят мазмуни
  • (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ёки вилоят кўрсатилади)
  • (даъвогар яшайдиган кўчанинг номи кўрсатилади)
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
  • (иқтисодий ёки фуқаролик ишлари бўйича суди кўрсатилади)
  • (масалан МЧЖ, ХК, ОК в.ҳ. кўрсатилади)
  • (Мажбурий ижро бўлимининг (туман (шаҳар) бюроси кўрсатилади)
  • (мисол учун: директор, раис в.ҳ. кўрсатилади)

Юклаб олинг

Прокуратура жойлашган ҳудуд прокуратурасига

Манзили: Даъвогар яшайдиган вилоят номи

Даъвогар яшайдиган туман (шаҳар) номи

Даъвогар яшайдиган кўча номи,

Даъвогар яшайдиган уй рақами-уй

 

ШИ К О Я Т

(Суд ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан)

 

Суд ихтисослиги Суднинг жойлашган жойи суди томонидан Ҳал қилув қарори чиқарилган санада даъвогар “Даъвогар ташкилотнинг номиДаъвогар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шаклининг жавобгар “Жавобгар ташкилотнинг номи Жавобгар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ҳисобидан Асосий қарз миқдори сўм асосий қарз, Пеня миқдори сўм пеня, Давлат божи миқдори сўм давлат божи ҳамда Почта харажатлари миқдори сўм почта харажатлари ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Мазкур ҳал қилув қарорига асосан, Ижро варақаси берилган санада Ижро варақа рақами-сонли ижро варақаси берилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига кўра, фуқаролик ишлари ва иқтисодий низолар бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ҳисобланади. Шунингдек, ушбу қонунининг 7-моддасига биноан, судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари ижро хужжатлари ҳисобланади.

Хусусан, Қонуннинг 23-моддасига кўра, давлат ижрочиси ижро ҳужжатини ижро ҳужжатини суд ёки бошқа органдан ёхуд ундирувчидан ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт.

Юқоридаги ижро варақасини Ижро варақаси берилган санада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Мажбурий ижро бўлимига почта орқали юборилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан, Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради. Шунингдек, Ушбу Қонуннинг 30-моддасига кўра, ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида суд ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак.

Аммо, Ижро варақа рақами-сонли ижро варақаси бугунги кунга қадар ижро этилмасдан келмоқда.

Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан,

СЎ Р А Й М А Н:

1. Ижро варақаси берилган санада Ижро варақа рақами-сонли ижро варақасини ижро этишда амалий ёрдам беришни;

2. Ушбу ижро иши юзасидан қабул қилинадиган барча хужжатларни қуйидаги манзилга, яъни, Даъвогар яшайдиган вилоят номи,Даъвогар яшайдиган туман (шаҳар) номи,Даъвогар яшайдиган кўча номи,Даъвогар яшайдиган уй рақами-уйга юборишни.

Илова:

Ижро варақаси мажбурий ижро бўлимига юборилган санада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси “Мажбурий ижро бўлимибўлимига юборилган хат нусхаси.

 

Даъвогар ташкилотнинг номи

Даъвогар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли

Даъвогар ташкилот раҳбарининг лавозими

Даъвогар ташкилот раҳбари Ф.И.О.

Ариза-шикоят (Суд ижрочисининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан)

Шикоят бу бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат ҳисобланади.

Шикоятни ҳар бир жисмоний ёки юридик шахс ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун ваколатли органларга киритиши мумкин.

Аммо барча ташкилот ёки фуқаролар шикоятларни мустақил равишда тўғри тузишда қийинчиликга учрайди. Бундан ташқари ҳуқуқшунослар томонидан юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган шикоят намунасини тайёрлаб бериш маълум миқдорда маблағ талаб этади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шикоят намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши талаб этилади.

Ижро ҳужжатлари тўғрисида батафсил бу ерда танишинг