Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Автотранспорт воситасини ижарага бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Нотариус ревизитлари
  • (йил, ой, кун сўз билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи)
Ижарага берувчи тўғрисида маълумот
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи)
  • (Ф.И.О тўлиқ ёзилади)
  • (туман (шаҳар) ИИБ номи ёзилади)
Ижарага олувчи тўғрисида маълумот
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи)
  • (Ф.И.О тўлиқ ёзилади)
  • (туман (шаҳар) ИИБ номи ёзилади)
Автотранспорт тўғрисида маълумот
Шартнома муддати, ижара ҳақи
  • (неча йил ёки неча ойлиги кўрсатилади)
  • (топшириш неча кун ичида амалга оширилиши кўрсатилади)
  • (Ижара ҳақи ҳар ойнинг қайси санасида тўланиши лозим)

Юклаб олинг

Автотранспорт воситасини ижарага бериш шартномаси

Нотариал округ номи

Шартнома тасдиқланган сана

Шартномани расмийлаштирган нотариал идоранинг тўлиқ номи ва манзили

 

Биз – Ижарага берувчининг яшаш манзили,Ижарага берувчи рўйхатдан ўтган уй рақами-уйда пропискада турувчи – Ижарага берувчининг туғилган санаси йилда туғилган Ижарага берувчининг Ф.И.О (СТИР Ижарага берувчининг СТИР рақами,паспорт Ижарага берувчининг паспорт серия рақами,Ижарага берувчига паспорт берилган ИИБ номи томонидан Ижарага берувчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда ИЖАРАГА БЕРУВЧИ деб юритилувчи бир тарафдан ва Ижарага олувчининг яшаш манзили Ижарага олувчи рўйхатдан ўтган уй рақами-уйда пропискада турувчи – Ижарага олувчининг туғилган санаси йилда туғилган Ижарага олувчининг Ф.И.О (СТИР Ижарага олувчининг СТИР рақами,паспорт Ижарага олувчининг паспорт серия рақами,Ижарага олувчига паспорт берилган ИИБ номи томонидан Ижарага олувчига паспорт берилган сана йилда берилган), бундан буён матнда ИЖАРАГА ОЛУВЧИ деб юритилувчи иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Мен – ИЖАРАГА БЕРУВЧИ ўзимга тегишли бўлган – Автотранспорт русуми русумли, Ишлаб чиқарилган йили йилда ишлаб чиқарилган, тури – Автотранспорт тури,двигатель рақами Двигатель рақами,кузов рақами Кузов рақами,шасси – Шасси рақами,ранги – Автотранспорт ранги,давлат рақами белгиси – Давлат рақам белгиси бўлган автотранспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ИЖАРАГА ОЛУВЧИга бердим, мен – ИЖАРАГА ОЛУВЧИ юқорида кўрсатилган енгил автотранспорт воситасини ижарага олдим.

2. Юқорида кўрсатилган автотранспорт воситаси ИЖАРАГА БЕРУВЧИга Автотранспорт воситаси қайд этилган ҳудуд ИИБ ЙХХБ Автотранспортни қайд этган РИБ, ТРИБ-ТРИБ томонидан Автотранспорт воситасига қайд этиш гувоҳномаси берилган сана куни берилган серия Автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасига берилган серия рақами рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли.

3. Мазкур шартнома Шартнома муддати муддатга, яъни Шартнома муддати тугайдиган сана гача тузилди.

Ижарага берилаётган автотранспорт воситасини топшириш ва қабул қилиш далолатномаси тарафларнинг келишувига кўра, ушбу шартнома имзолангандан сўнг Автотранспортни Ижарага олувчига топшириш муддати кун ичида тузилади ва автотранспорт воситаси ИЖАРАГА ОЛУВЧИГА топширилади.

4. Ижарага берилган автотранспорт воситаси учун ижара ҳақи тарафлар келишувига асосан ҳар ойда Тўланадиган ижара ҳақи миқдори сўм, умумий ижара ҳақи Умумий ижара ҳақи миқдори сўмни ташкил қилади ва ушбу пулни ИЖАРАГА ОЛУВЧИ ҳар ойнинг Ижара ҳақи тўланадиган сана кунигача ИЖАРАГА БЕРУВЧИга бериши шарт.

5. Мен – ИЖАРАГА ОЛУВЧИ мазкур шартномага амал қилиб турган бутун муддат давомида ижарага олинган автотранспорт воситасини тегишли ҳолатда сақлаб туриш, ўз кучим билан бошқариш, шунингдек ундан тижорат мақсадида ва техник фойдаланишни маълум бир ҳақ эвазига амалга оширишни, уни жорий ва капитал таъмирлашни ўз зиммамга оламан.

6. Мен – ИЖАРАГА БЕРУВЧИ ижарага берилган мулкдан ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва бошқа турдаги мажбурий тўловларни ўз вақтида тегишли давлат ташкилотларига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.

7. Ушбу шартнома талабларини бажармаган, лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган тараф қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

8. Шартномани бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан нотариал тартибда амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида ҳал қилинади.

Шартномани бекор қилиш ҳақида тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради.

9. Мазкур шартнома имзолангунга қадар ижарага берилаётган автотранспорт воситаси бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ижарага берилиши тақиқланмаган.

10. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни ИЖАРАГА ОЛУВЧИ тўлади.

11. Биз - тарафларга Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-128, 564-572, 985-1004-моддалари ва Солиқ кодексининг 123, 375, 396, 397-моддалари мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли.

12. Ушбу шартнома ИИВнинг тегишли ДЙҲХХ органларида 10 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.

13. Биз – тарафлар шартноманинг матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни, моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари бизга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли, унинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади.

14. Ушбу шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб, имзоланди, улардан гербли (махсус) бланкада тузилган нусхаси ИЖАРАГА ОЛУВЧИга ДЙҲХХ органларида 10 кун муддат ичида рўйхатдан ўтказиш учун, иккинчи нусхаси ИЖАРАГА БЕРУВЧИга берилди, учинчи нусхаси Шартномани расмийлаштирган нотариал идоранинг тўлиқ номи ва манзили нотариуси Нотариуснинг Ф.И.Ода сақланади.

ИМЗОЛАР:

Ижарага берувчи:_____________________________________________________

Ижарага олувчи:______________________________________________________

Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.

Автотранспорт воситасини ижарага бериш шартномаси

Ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш мулк ижараси ҳисобланади. Бугунги кунда мулк ижарасининг кенг тарқалган турларидан бири бу автотранспорт воситаларининг ижараси ҳисобланади. 

Автотранспорт воситаси ижараси томонлар ўртасида тузиладиган шартномага асосан тартибга солинади. Ушбу турдаги шартномага ижарага берилаётган автотранспорт воситаси русуми, унинг техник кўрсаткичлари. ижара ҳақининг миқдори, ижара муносабатларининг бошланиш ва якунланиш вақти ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар кўрсатилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.