|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво аризаси берилган фуқаролик суди номига |
|
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О си Манзили:Даъвогарнинг яшаш манзили Телефон:Даъвогарнинг телефон рақами
|
|
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О си Манзили:Жавобгарнинг яшаш манзили Телефон:Жавобгарнинг телефон рақами |
ДАЪВО АРИЗА
(Оталик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисида)
Мен жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О си билан Тарафлар никоҳдан ўтган йил-йилда Тарафларнинг никоҳи қонуний қайд этилган ФҲДЁ бўлими номи никоҳ уйи ФҲДЁ бўлимида Тарафларнинг никоҳи қайд этилган гувоҳнома рақами – сон билан қайд этилган қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганмиз.
Турмушимиз давомида Тарафларнинг фарзандлари сони нафар фарзандли бўлганмиз.
Мен ва жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О сининг турмушимиз бошидан нотинч бўлган. Турмушимиз турли жанжаллар ва жавобгар оила аъзоларининг аралашуви билан ўтган. Шу сабабдан ўртамизда ўзаро келишмовчиликлар келиб чиқарди. Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О си Жавобгар Даъвогар билан яшаш уйидан чиқиб кетган санада уйдан чиқиб кетганича қайтиб келмади.
Яқинлари таниш билишлари орқали суриштириб билсам у мен билан никоҳда турган бўлсада, амалдаги Оила Кодекси талабларини бузган ҳолда Жавобгар қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган фуқаронинг Ф.И.Оси_билан қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаб келган экан. Ўрталарида Жавобгарнинг қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб оиласидаги билан биргаликдаги фарзандлари сони нафар фарзандлари бор.
Мен жавобгарнинг бошқа оиласи борлигини улар билан яшаб, бизни ташлаб кетганини билганим сабабли ота-онамни уйига кетиб қолганман. Шу сабабли мен ва жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О си ўртамиздаги никоҳ Жавобгар қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган фуқаронинг Ф.И.Осисудининг Тарафлар ўртасидаги никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори чиқарилган сана кунидаги ҳал қилув қарори билан бекор қилинган.
Фарзандим Жавобгар билан яшамаётган кунимиздан буён менинг қарамоғимда бўлиб, тўлиқ ўзимнинг таъминотимда. Шу сабабли мен судга фарзандимнинг таъминоти учун жавобгардан алимент ундириб бериш тўғрисида мурожаат қилганман. Суд томонидан аризам қаноатлантирилиб, фарзандимнинг таъминоти учун қарздордан алимент ундириш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси томонидан чиқарилган алимент қарзини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига кўра, жавобгар томонидан тўланмаган муддати ўтган алимент қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Оила Кодексининг 79-моддасига кўра, ота-она (улардан бири) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Жавобгар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўловларини муттасил равишда тўламасдан, оталик мажбуриятларини бажаришдан бош тортиб келмоқда.
Шунингдек, юқоридаги моддада ота узрсиз сабабларга кўра ўз боласини даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса ҳам оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгиланган. Жавобгар фарзандининг таълим ва тарбия олишида умуман иштирок этмаган. Фарзанди касал бўлган пайтларда унинг даъволаниши билан қизиқмаган. Ушбу жараёнларда умуман қатнашмаган.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 78-80-моддаларига асосан, суддан
СЎРАЙМАН:
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О сини фарзандимга нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишингизни;
Даъво аризаси берилган сана