Ўзгармас фоиз ставка бўйича ломбард кредитини олиш тўғрисида
АР И З А
Ариза рақами-сон Ариза санаси
Қарз олувчи банк номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса марказидаги вакиллик ҳисобварағининг рақами Ҳисоб-китоб-касса марказидаги вакиллик ҳисоварағининг рақами
Алоқа манзилгоҳи: Алоқа учун манзил
Телефон рақами: Телефон рақами Факс рақами: Факс рақами
Ломбард кредитини олиш санасидан Ломбард кредитини қайтариш муддатигача бўлган муддатга, йиллик Фоиз ставкаси фоиз ломбард фоиз ставкаси бўйича Олинадиган кредит миқдори суммаси кўрсатилади сўм миқдорида ломбард кредити беришингизни сўраймиз.
Кредит суммасини юқорида қайд этилган вакиллик ҳисобварағига ўтказишингизни сўраймиз.
Кредитни таъминлаш учун Ўзбекистон Республика валюта биржасидаги Депо ҳисобварағининг рақами-рақамли ДЕПО ҳисобварағимизнинг «Гаровга олинган» (оператори Марказий банк ҳисобланган) бўлимидаги давлат қимматли қоғозларни ўтказамиз.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига қайта молиялаш кредитларини бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига риоя этилганлигини тасдиқлаймиз.
Ўзбекистон Республика валюта биржасидаги ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма нусхаси илова қилинади.
Банк вакилининг Ф.И.О. _________________________
М.Ў.
Қонунчиликка кўра, ломбард фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилот ҳисобланади. Кредитни расмийлаштириш учун кредит олувчи ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўзгармас фоиз ставка бўйича ломбард кредитини олиш тўғрисида ариза намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.