|
|
Жиноят ишлари бўйича Илтимоснома берилаётган жиноят ишлари бўйича суднинг номи судига |
|
|
|
|
|
Илтимоснома муаллифининг Ф.И.Ш.идан |
ИЛТИМОСНОМА
(Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизасини тайинлаш тўғрисида)
Жиноят ишлари бўйича Илтимоснома берилаётган жиноят ишлари бўйича суднинг номи судининг иш юритувида Жиноят иши бўйича айбланувчи(лар)нинг Ф.И.Ш.и га нисбатан Айбланувчи(лар) га нисбатан жиноят иши юритилаётган модда(лар) рақами моддаси билан жиноят иши кўрилмоқда.
Мазкур жиноят иши бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилиш учун Озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизасини тайинлаш йўли билан аниқланиши лозим бўлган ҳолатнинг қисқача тафсилоти ҳолати аниқланиши лозим. Чунки ушбу жиноят иши бўйича ишнинг энг асосий масалалари озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати қай даражада эканлигига бевосита боғлиқ. Ушбу ҳолат эса озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизасини ўтказиш орқали аниқлаштирилиши лозим. Дастлабки тергов давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси ўтказилишини қайта-қайта сўраган бўлсакда, тергов органи томонидан ушбу турдаги экспертиза ўтказилмади.
Шу сабабли ҳолат аниқланиши учун эса суд озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси тайинланиши, экспертиза малакали мутахасислар томонидан ўтказилиши, эксперт хулосаси дан келиб чиққан ҳолда қонуний тўхтамга келиб лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 172-моддасига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, мутахассислар, холисларнинг бундай билимларга эга бўлиши экспертиза тайинлаш заруратидан озод этмайди.
Мазкур Кодекснинг 180-моддасига кўра, экспертиза тайинлаш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Унда: экспертиза тайинлаш учун асос бўлган сабаблар; экспертизага юборилаётган ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар ёки бошқа объектлар, уларнинг қачон, қаерда ва қайси ҳолатда топилганлиги ва олинганлиги; иш материаллари бўйича экспертиза ўтказишда эса эксперт хулосаси асосланиши лозим бўлган маълумотлар; эксперт олдига қўйилган саволлар; экспертиза муассасасининг номи ёки экспертиза ўтказиш топширилган шахснинг фамилияси кўрсатилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 95, 172,173, 180-моддаларига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
1. Менинг озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси тайинлаш ҳақидаги илтимосномамни қаноатлантиришингизни;
2. Жиноят ишлари бўйича Илтимоснома берилаётган жиноят ишлари бўйича суднинг номи судининг иш юритувидаги Жиноят иши бўйича айбланувчи(лар)нинг Ф.И.Ш.и га нисбатан Айбланувчи(лар) га нисбатан жиноят иши юритилаётган модда(лар) рақами моддаси билан юритилаётган жиноят иши юзасидан озиқ-овқат маҳсулотларининг суд экспертизаси тайинлашингизни;
3. Экспертиза ўтказишни малакали экспертга юклашингизни.
|
Илтимоснома муаллифининг Ф.И.Ш.и |
|