ШАРТНОМА
Бажариладиган маиший ишларни бажариш бўйича пудрат ишининг номи ишларни бажариш бўйича пудрати тўғрисида)
Шартнома тузилган вақт (календар) |
№Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой (рўйхат) |
Ушбу шартнома келгусида «Буюртмачи» деб аталувчи юридик шахс Буюртмачи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Буюртмачи ташкилот раҳбарининг лавозими Буюртмачи ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О.си ҳамда «Ишларни бажариш бўйича пудратчи» деб аталувчи юридик шахс Ишларни бажариш бўйича пудратчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ишларни бажариш бўйича пудратчи ташкилот раҳбарининг лавозими Ишларни бажариш бўйича пудратчи ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О лар ўртасида қуйидагилар тўғрисида тузилди:
I. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ
1.1. «Ишларни бажариш бўйича пудратчи» мазкур шартнома шартларига мувофиқ «Буюртмачи»нинг топшириғига асосан Бажариладиган маиший ишларни бажариш бўйича пудрат ишининг номи кўринишидаги Ишларни бажариш бўйича пудрат ишларини бажаради.
II. ШАРТНОМАНИНГ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ КИТОБ ТАРТИБИ
2.1. Бажарилиши лозим бўлган ишлар баҳоси тарафларнинг келишувига асосан Бажариладиган ишлар баҳоси (нархи) сўмни ташкил этади.
2.2. Бажариладиган ишлар қиймати узил кесил ҳисобланиб, фақатгина ишлар хажми буюртмачи томонидан ўзгартирилганида ва форс-мажор ҳолатлари сабаб бўлганида қайта кўриб чиқилиб, томонлар ўртасида қўшимча битим билан расмийлаштирилади.
2.3. Шартнома томонлар ўртасида имзолангандан сўнг 3 банк иш кунида «Буюртмачи» томонидан бажариладиган ишлар умумий қийматининг Бажариладиган ишлар учун тўланадиган сумманинг неча фоизи олдиндан тўланади % ини, яъни Олдиндан тўланадиган сумма миқдори (рақам ва сўз билан ёзилади) сўмни олдиндан аванс тариқасида «Ишларни бажариш бўйича пудратчи»га тўлайди.
2.4. Шартнома баҳосининг қолган Ишларни бажариш бўйича пудратчи томонидан ишлар бажариб бўлинганидан сўнг тўланадиган сумма миқдори (рақам ва сўз билан ёзилади)сўми «Ишларни бажариш бўйича пудратчи» томонидан бажарилган ишлар топширилганидан куни тўлаб берилади.
2.5. Бажарилган ишлар учун тўловлар «Буюртмачи» томонидан Бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш усули усули билан амалга оширилади.
III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. «Ишларни бажариш бўйича пудратчи»нинг мажбуриятлари:
Шартнома имзолангандан сўнг ишларни белгиланган муддатда бажариш;
Ишларни белгиланган сифат талаблари даражасида, давлат стандартлари ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида бажариш;
Бажарилган ишларни шартномада белгиланган муддатда “Буюртмачи”га топшириш;
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
3.2. «Ишларни бажариш бўйича пудратчи»нинг ҳуқуқлари:
Бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича «Буюртмачи»дан маълумотлар, топшириқлар юзасидан тушунтиришлар олиш;
Бажарилаётган ишлар бўйича «Буюртмачи» вакиллари билан маслаҳатлашиш, улар билан фикр алмашиш;
Бажарилган иш учун олдиндан аванс хақ тўланишини ва ишни бажариб топширгандан сўнг тўла ҳажмда ҳисоб китоб қилинишини талаб қилиш;
Бажариб берилган ишни қабул қилиб олиш асоссиз равишда рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
3.3. «Буюртмачи»нинг мажбуриятлари:
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи»га бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқ ва вазифаларни аниқ ва асослантирилган ҳолда тақдим этиш;
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи»нинг сўровига асосан бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича «Ишларни бажариш бўйича пудратчи»га маълумотлар, топшириқлар юзасидан тушунтиришлар бериш;
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи»нинг сўровига асосан бажарилаётган ишлар бўйича фикр мулоҳазалар билдириш;
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи” томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш;
Бажарилган ишлар учун ўз вақтида хақ тўлаш;
«Буюртмачи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
3.4. «Буюртмачи»нинг ҳуқуқлари:
Ишларнинг бориши, топшириқларнинг бажарилиши бўйича «Буюртмачи»дан маълумотлар ва тушунтиришлар олиш;
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи»нинг фаолиятига аралашмаган ҳолда ишларнинг бориши билан танишиб бориш;
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи»дан бажарилган ишлар давлат стандартлари ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида бажарилишини талаб қилиш;
«Ишларни бажариш бўйича пудратчи» томонидан бажарилган ишларда аниқланган камчиликларни бепул бартараф этилиши ёки камчиликлар бошқа шахс томонидан тўғриланиши харажатларини қопланишини талаб қилиш;
Ўзи томонидан «Ишларни бажариш бўйича пудратчи»га берилган материаллар ва бошқа ашёлар қайтарилишини талаб қилиш;
Ижарага олувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1 «Ишларни бажариш бўйича пудратчи» ишни бажариш муддатини бузганлиги учун «Буюртмачи»га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
4.2. «Буюртмачи» бажарилган ишлар хақини ўз вақтида тўламаган тақдирда «Ишларни бажариш бўйича пудратчи»га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
V. НИЗОЛАРНИ ХАЛ КИЛИШ ТАРТИБИ
5.1 Ушбу шартнома ёки унга боғлик масалалар юзасидан келиб чикадиган барча низолар тарафларнинг ўзаро келишуви билан ҳал қилинади.
5.2 Низоларни тарафларнинг келишуви билан ҳал қилиб бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун-қоидасига асосан иқтисодий судида ҳал қилинади.
VI. БОШКА ШАРТЛАР
6.1 Ушбу шартномага киритиладиган барча ўзгаришлар ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиб, тарафлар томонидан имзолангандан кейин ҳақиқий ҳисобланади.
6.2 Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган бўлиб тарафлар имзоларидан сўнг хақиқий деб ҳисобланади.
6.3 Бажарилган ишларнинг кафолат муддати томонларнинг ўзаро келишувига асосан ишлар бажариб бўлинганидан Бажарилган ишлар бўйича бериладиган кафолат муддати кун этиб белгиланди.
VII. ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ (ФОРС МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИ
7.1 Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ва бу ҳолатлар шартнома шартларини бажарилишига бевосита таъсир этса томонларнинг жавобгарликдан озод этилиши Қонун хужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
VIII. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ, БЕКОР ҚИЛИШ ВА НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Мазкур шартнома белгиланган шаклда томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
8.2. Мазкур шартнома бўйича юзага келиши мумкун бўлган низо ва келишмовчиликлар ўзаро мухокама йўллари билан хал этилади. Агарда ўзаро муҳокама йўли билан ҳал этиш имкони бўлмаса Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Иқтисодий суди орқали ҳал этилади.
IX. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ
10.1. Шартнома томонлар имзоланган кундан кучга киради ваШартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана га қадар амал қилади.
10.2. Шартнома 2 нусхада тузилиб, иккала нусхаси ҳам ҳуқуқий жихатдан тенг кучли ҳисобланади.
XI. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
|
|
|
||
|
|