Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Васиятнома (фарзандларига васият қилиш)

Ҳужжат тавсифи
Саволлар
Васиятнома реквизитлар
Васиятнома мазмуни
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи)

Юклаб олинг

Васиятнома

Нотариал округ номи

Фармойиш тасдиқланган сана

 

Нотариал идоранинг тўлиқ номи ва манзили, нотариуснинг Ф.И.О

 

Мен – Васиятнома қолдирувчининг яшаш манзили, Васиятнома қолдирувчининг рўйхатдан ўтказилган уй рақами-уй, Васиятнома қолдирувчининг рўйхатдан ўтказилган хонадон рақами-хонадонда пропискада турувчи – Васиятнома қолдирувчининг туғилган санаси йилда туғилган Васиятнома қолдирувчининг Ф.И.О (паспорт Васиятнома қолдирувчининг паспорт серия рақами,Васиятнома қолдирувчига паспорт берган туман (шаҳар) номи томонидан Васиятнома қолдирувчига паспорт берилган сана йилда берилган) ушбу васиятнома билан қуйидагиларни фармойиш қиламан:

1. Менга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган барча мол-мулкимни, уларнинг нималардан иборат бўлишидан ва қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, шу жумладан, Васиятнома қолдирувчининг яшаш манзили,Васиятнома қолдирувчининг рўйхатдан ўтказилган уй рақами-уй, Васиятнома қолдирувчининг рўйхатдан ўтказилган хонадон рақами-хонадонни Васиятнома қолдирувчининг фарзанди Ф.И.О га ва Васиятнома қолдирувчининг фарзанди Ф.И.О га тенг ҳиссада васият қиламан.

2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмуни менга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли.

3. Васиятнома матни менинг сўзларимдан тузилиб, менга нотариус томонидан овоз чиқариб ўқиб берилди, унинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари менга нотариус томонидан тушунтирилди, тушунарли ва у менинг асл мақсадимга мос келади.

4. Васиятнома икки нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси Нотариал идоранинг тўлиқ номи ва манзили, нотариуснинг Ф.И.О хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда сақланади, иккинчи нусхаси васият қилувчига берилди.

 

ИМЗО: _____________________________________________________________

Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.

 

 

Васиятнома (фарзандларига васият қилиш)

Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади. Васиятнома шахсан тузилиши лозим.

Амалиётда аксарият ҳолларда фуқаролар ўз мол-мулкларини яқин қариндошлари (ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд ва бошқалар)га васият қилишади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур турдаги васиятнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.