Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Қарз шартномаси (нотариал)

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (йил, ой, кун сўз билан ёзилади)
Нотариал идора
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • (давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора номи. Масалан, 1-сон давлат нотариал идораси)
  • (Ф.И.О тўлиқ ёзилади)
Қарз берувчи
  • (вилоят, туман (шаҳар), МФЙ, кўча номи ва уй рақами ёзилади)
  • (йил, ой кун рақам билан ёзилади)
  • (Ф.И.О тўлиқ ёзилади)
  • (туман (шаҳар) ИИБ номи ёзилади)
Қарз олувчи
  • (вилоят, туман (шаҳар), МФЙ, кўча номи ва уй рақами ёзилади)
  • (йил, ой кун рақам билан ёзилади)
  • (Ф.И.О тўлиқ ёзилади)
  • (туман (шаҳар) ИИБ номи ёзилади) мазкур бандда ттуман (шаҳар) ИИбнинг номи тўлиқ кўрсатилиги лозим.
Шартнома шартлари
  • (сўз билан ёзилади)
  • (масалан бир йил, уч ой, ўн кун)
  • (қарзни қайтаришнинг охирги куни кўрсатилади)
  • (туман (шаҳар) номи)

Юклаб олинг

ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган нотариал округ номи

Шартнома тузилган сана

 

Шартномани тасдиқлаган нотариал идора жойлашган манзил даги Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О

 

Биз Қарз берувчининг манзили даяшовчи – Қарз берувчининг туғилган санасида туғилган Қарз берувчининг Ф.И.О (паспорт Қарз берувчининг паспорт серияси ва рақами ,Қарз берувчига паспортни берган ИИБ номи томонидан Қарз берувчига паспорт берилган санада берилган) бир томондан (кейинги ўринларда “Қарз берувчи”) ва Қарз олувчининг манзили да яшовчи – Қарз олувчининг туғилган санаси йилда туғилган Қарз олувчининг Ф.И.О (паспорт Қарз олувчининг паспорт серияси ва рақами ,Қарз олувчига паспортни берган ИИБ номи томонидан Қарз олувчига паспорт берилган санада берилган) (кейинги ўринларда “Қарз олувчи”) иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Мен – ҚАРЗ БЕРУВЧИ Қарз суммаси сўм пул маблағини ҚАРЗ ОЛУВЧИга қарз сифатида Қарз суммаси қанча муддатга (ой, йил) берилади муддатга, яъни Қарз суммасини қайтариш муддати гача бердим, мен – ҚАРЗ ОЛУВЧИ ушбу суммани ҚАРЗ БЕРУВЧИдан мазкур шартнома имзолангунга қадар тўлиқ олдим.

2. Қарз суммасини бериш ва олиш Қарз суммасини бериш ва олиш амалга ошириладиган жойда амалга оширилди.

3. Мен – ҚАРЗ ОЛУВЧИ қарзга олган Қарз суммаси сўм пулни Қарз суммасини қайтариш муддати дан кечиктирмасдан ҚАРЗ БЕРУВЧИГА қайтариб беришга мажбурман.

4. ҚАРЗ ОЛУВЧИ юқорида кўрсатилган пулни ҚАРЗ БЕРУВЧИГА шартномада кўрсатилган муддатдан олдин ҳам қайтариши мумкин.

5. Агар қарз суммаси шартномада кўрсатилган муддатда ҚАРЗ ОЛУВЧИ томонидан қайтарилиб берилмаса, ҚАРЗ БЕРУВЧИ томон қарз суммасини ҚАРЗ ОЛУВЧИдан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундириб олиши мумкин.

6. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни ҚАРЗ ОЛУВЧИ тўлайди.

7. Биз тарафлар шартнома матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-738-моддалари мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди ва бизга тушунарли, шартноманинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади. Мазкур шартномани тузиб, имзолаганимизда муомала лаёқатига эга бўлганимизни, ўз хатти-ҳаракатларимиз аҳамиятини тўлиқ тушунганлигимизни, ҳеч ким бизни алдамаганлигини, шартномани тузиб, имзолаш ҳақида зўрламаганлигини, тазйиқ ўтказмаганлигини, ушбу битимни тузишга мажбур қилишга олиб келган оғир ҳолатлар йўқлигини билдирамиз.

8. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.Ода сақланади, қолган нусхалари тарафларга берилди.

ҚАРЗ БЕРУВЧИ ________________________________________________________

ҚАРЗ ОЛУВЧИ ________________________________________________________

Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.

Қарз шартномаси (нотариал)

Амалдаги қонунчиликга мувофиқ қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Қарз шартномаси шартига кўра, қийматга эга олинган нарса шартномада кўрсатилган вақтда қайтарилиши лозим. Борди-ю, қайтариш муддати шартномада кўрсатилмаган бўлса, қарз қарзни берувчи талаб қилган вақтда қайтарилиши керак.

Фойдаланувчиларга  қулайлик яратиш мақсадида қарз шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.