Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Илтимосномани қайтариб олиш тўғрисида ариза

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
  • (ариза берилган туман (шаҳар) суди номидан олдин суднинг соҳаси (фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ишлар бўйича) кўрсатилиши лозим)
Ариза берувчи
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами кўрсатилади)
Ариза мазмуни
  • (йил, ой, кун кўрсатилади)
Илова қисми

Юклаб олинг

Ариза берилган суд номига

Ариза берувчининг яшаш манзилида яшовчи

Ариза берувчининг Ф.И.О. томонидан

АР И З А

Илтимосномани қайтариб олиш тўғрисида

Ариза берилган суд номида даъвогар Судга мурожаат қилган даъвогарнинг Ф.И.О.нинг менга нисбатан Даъвонинг мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан фуқаролик иши кўрилмоқда.

Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисида кўриш Суд томонидан ишни кўриш тайинланган сана кунига тайинланган.

Мазкур фуқаролик иши юзасидан мен янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилганман.

Лекин, ишни кўриш вақтида Илтимосномани қайтариб олиш учун асос бўлган сабаблар аниқланди.

Шу сабабли, менинг илтимосномамни муҳокама қилишга эҳтиёж қолмаган деб ҳисоблайман.

Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 44, 219-моддаларига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Менинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги илтимосномамни қайтаришни.

Илова қилинаётган ҳужжатлар:

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

Ариза берувчининг Ф.И.О.

________________________

 

Ариза берилган сана

Илтимосномани қайтариб олиш тўғрисида ариза

Ишлар судларда кўриб чиқилиши жараёнида тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар, бошқа манфаатдор шахслар, прокурор, ишда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар кўрилаётган иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда судга илтимоснома киритишга ҳақли.

Илтимоснома киритган тараф илтимоснома суд томонидан муҳокама қилиниб, уни қаноатлантириш ёки рад қилиш тўғрисида тўхтамга келингунга қадар илтимосномани қайтариб олишга ҳақли.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.