Фуқаролик ишлари бўйича Аппеляция шикояти берилган суд номи иаппеляция инстанциясига |
||
Даъвогар: |
Шикоят берувчининг Ф.И.О.сидан |
|
Манзил: |
Шикоят берувчининг манзили |
|
Телефон: |
Шикоят берувчининг телефон рақами |
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ
(Фуқаролик ишлари бўйича Устидан шикоят берилаётган қарорни қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган қарор қабул қилинган санадаги қарори устидан)
Қуйидагиларга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Устидан шикоят берилаётган қарорни қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган қарор қабул қилинган санадаги ҳал қилув қарорини қонунчилик талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган деб ҳисоблайман.
Мен, даъво аризамда Даъво аризада баён қилинган иш ҳолатларилигини кўрсатиб, суддан Даъвогарнинг даъво талаби ни сўраганман ва даъво талабларимнинг асоси сифатида Даъво аризага асос сифатида кўрсатилган ҳолатлар ларни келтирганман.
Шунингдек, важларимнинг асосли эканлиги суд мажлисида яна Даъвогарнинг фикрича унинг важларини суд мажлисида исботлаган далиллар каби далиллар билан ҳам тасдиғини топди.
Бироқ суд, Даъвогарнинг фикрича суд инобатга олмаган ҳолатларини инобатга олмасдан, нотўғри хулосага келган.
Ишни кўришда суд томонидан қуйидаги нормалар бузилиб, нотўғри қўлланилган.
Жумладан, Ишни кўришда суд томонидан қайси нормалар бузилган ёки нотўғри қўлланилган талаблари бузилган.
ФПКнинг 383-моддасига кўра, тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.
Прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган суд ҳужжати устидан апелляция протести келтиришга ҳақли.
ФПКнинг 3722-моддасига кўра, суд ҳужжатини апелляция тартибида бекор қилишга ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлади:
1) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
3) суд ҳужжатида баён этилган суд хулосаларининг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
4) билдирилган талаб бўйича суд томонидан суд ҳужжатининг қабул қилинмаганлиги;
5) моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда, суд томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; суд ҳужжатида баён этилган суд хулосаларининг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;билдирилган талаб бўйича суд томонидан суд ҳужжатининг қабул қилинмаганлиги; моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиш (ўзгартириш) лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, ФПКнинг 399-моддасига асосланиб, апелляция инстанцияси судидан
СЎРАЙМАН:
Фуқаролик ишлари бўйича Устидан шикоят берилаётган қарорни қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган қарор қабул қилинган санадаги ҳал қилув қарорини бекор қилишингизни ва Аппеляция инстанциясига биринчи инстанция суди қарорини бекор қилишдан ташқари яна қандай талаблар қўйиладини.
ИЛОВА:
1.Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
2. Апелляция шикояти нусхалари.
3.Апелляция шикояти вакил томонидан имзоланган тақдирда - уни имзолашга вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
4. Апелляция шикоятидаги важларини тасдиқловчи, илгари судга тақдим қилинмаган бошқа ҳужжатлар.
Шикоятга илова қилинаётган бошқа ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Шикоят берувчининг Ф.И.О.си _______________
Шикоят берилган сана
Тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган бошқа шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси суди номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни чиқарган судга берилади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида аппеляция шикояти намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва асосли қилиб тўлдирилиши, қонуний суд қарорлари қабул қилинишига олиб келади.