Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Улушларни бўлиб-бўлиб киритиш асосида турар-жой биноси қурилишида иштирок этиш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Қурувчи
Улушдор
Шартнома шартлари
  • рақам ва сўз билан ёзилади
  • рақам ва сўз билан ёзилади
  • рақам ва сўз билан ёзилади
  • рақам ва сўз билан ёзилади
  • Мазкур бандга улушни киритиш учун белгиланган охирги сана кўрсатилади (Масалан ойнинг 15, 20, 30-санаси)
  • Мазкур бандга хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишларининг номи ва аниқ ҳажми кўрсатилиши лозим
  • Мазкур бандга электр таъминотига оид ишларнинг номи ва аниқ ҳажми кўрсатилиши лозим
  • Мазкур бандга табиий газ ўтказишга оид қурилиш ишларининг номи ва аниқ ҳажми кўрсатилиши лозим
  • Мазкур бандга сантехника ишларининг номи ва аниқ ҳажми кўрсатилиши лозим
  • Мазкур бандга телефон, интернет ва алоқага оид қурилиш ишларининг номи ва аниқ ҳажми кўрсатилиши лозим
  • Мазкур бандга уйни пардозлашга оид ишларининг номи ва аниқ ҳажми кўрсатилиши лозим
  • Мазкур бандга қурилиш-монтаж ишларига оид бошқа ишларининг номи ва аниқ ҳажми кўрсатилиши лозим
  • Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонунга кўра пенянинг умумий миқдори мажбурият бажарилмаган қисмининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
  • Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонунга кўра пенянинг умумий миқдори мажбурият бажарилмаган қисмининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
  • Ушбу бандга кунлар сони ёзилиши лозим (масалан 15 кун, 30 кун)
  • Мазкур бандга кунлар сони аниқ ёзилиши керак (масалан 15 кун, 30 кун)

Юклаб олинг

ШАРТНОМА

Улуш киритиш асосида турар-жой биноси қурилишида иштирок этиш тўғрисида

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами

Шартнома тузилган жой

 

Қурувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан ҳаракат қилувчи мазкур ташкилот Қурувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Қурувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О кейинги ўринларда — “Қурувчи” деб юритилади бир томондан, Улушдорнинг манзилида яшовчи Улушдорнинг Ф.И.О (паспорт Улушдорнинг паспорт серияси ва рақами,Улушдорга паспорт берган туман (шаҳар) ИИБ номи ИИБ томонидан Улушдорга паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда — “Улушдор” деб юритилади, ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

 

1. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР

1.1. Шартномада қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалар қўлланилади:

улушдор — қурилиш мажмуасида бир ёки бир нечта қурилиш объектини мулк ҳуқуқи билан олиш мақсадида улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган жисмоний ёки юридик шахс;

улуш киритиш асосида қурилиш — кўп квартирали уйларни қурувчилар ва улушдорларнинг маблағлари ҳисобидан қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш;

улуш киритиш асосида қурилишда иштирок этиш тўғрисидаги шартнома — кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш бўйича қурувчи ва улушдор ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ёзма шаклдаги битим;

қурувчи (девелопер) Улуш киритиш асосида қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритилган, кўп квартирали уйларни қуришга мўлжалланган ер участкасига ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлган юридик шахс;

қурилиш мажмуаси — қурувчи томонидан бир лойиҳа доирасида қурилишга ажратилган ер участкасида, бир манзилда қурилаётган бир ёки бир нечта қурилиш объектлари йиғиндиси;

қурилиш мажмуасининг қиймати — қурувчининг қурилишолди харажатлари, жумладан кўп квартирали уйларни қуриш учун ер участкасини олиш (аукцион савдолари ёки хусусий мулкдорларга компенсация тўловини амалга оширган ҳолда ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа асосларда), рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда қуриш ва фойдаланишга топшириш босқичларини якунлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда тутилган харажатлар йиғиндиси;

қурилиш объекти шартномага асосан улушдорга топшириладиган хонадон (квартира) ёки бошқа объект;

қурилиш объектининг қиймати — шартномада кўрсатилган қурилиш объектининг нархи;

Улуш депозити — Улушдор томонидан қурувчининг банкдаги ҳисоб рақамига қўйилган маблағлар;

2. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

2.1. Улушдор қурувчи томонидан Қурилиш мажмуаси жойлашган манзил манзилида қурилаётган қурилиш мажмуасининг қурилиши учун ҳар бир кв.м учун Улушдор сотиб олаётган хонадоннинг 1 кв.м учун белгиланган нархи сўмдан, жами Улушдор сотиб олаётган хонадон учун киритиладиган улушнинг умумий миқдори сўм миқдорида улуш киритиш, Қурувчи эса юқоридаги манзилда жойлашган уйнинг Улушдор сотиб олаётган хонадон қурилиш мажмуасининг қайси блокида жойлашган блоки Улушдор сотиб олаётган хонадон жойлашган йўлак рақами йўлаги Улушдор сотиб олаётган хонадон жойлашган қават қаватида жойлашган Улушдор сотиб олаётган хонадон рақами-сонли хонадонни улушдорга мулк қилиб бериш мажбуриятини олади.

2.2. Мулк хусусиятлари: квартира рақами, яшаш хоналари сони, умумий майдони ва умумий миқдори қуйида келтирилган:

2.2.1. Хонадоннинг умумий майдони Хонадоннинг умумий майдони кв.м.ни ташкил этади;

2.2.2. Яшаш хоналарининг умумий сони: Яшаш хоналарининг умумий сони та;

2.2.3. Яшаш хоналарининг умумий майдони: Яшаш хоналарининг умумий майдони кв.м.ни ташкил этади.

2.2.4. Ошхонанинг умумий майдони: Ошхонанинг умумий майдони кв.м.ни ташкил этади.

2.2.5. Ёрдамчи хоналар ва даҳлизнинг умумий майдони Ёрдамчи хоналар ва дахлизнинг умумий майдони кв.м.ни ташкил этади.

2.3. Қурувчи улушдор билан тузилган мазкур шартнома Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларида ҳисобга қўйилганидан сўнг Улушдор улушларни шартноманинг 2.2.1-бандида кўрсатилган миқдорда Қурувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш орқали тақдим этади. Улушларни тақдим этиш тарафларнинг келишувига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш тартибида амалга оширилади.

Улушни тақдим этиш Улуш сифатида тўланиши лозим бўлган дастлабки тўлов миқдори сўм миқдоридаги дастлабки тўловни шартнома тузилгандан сўнг Улуш сифатида тўланиши лозим бўлган дастлабки тўловни тўлаш муддати кун ичида, қолган суммани Улуш сифатида тўланиши лозим бўлган сумма неча ойда бўлиб тўланиши лозим ой давомида ҳар ойда Улуш сифатида тўланадиган сумманинг бир ойлик миқдори сўмдан тўлаш орқали амалга оширилади. Улушларни киритиш ҳар ойнинг Ҳар ойда улуш сифатида тўланадиган суммани Қурувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш санаси санасига қадар амалга оширилади. Мазкур сана байрам ёки дам олиш кунига тўғри келган ҳолларда кейинги иш куни тўловларни амалга оширишнинг охирги куни ҳисобланади.

2.4. Улушдорга мулк ҳуқуқи билан топшириладиган объектдаги ишлар таркиби ва ҳажми қуйидаги шартларни ҳисобга олган ҳолда архитектура-дизайн фирмаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага мос келиши керак:

1) Хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишлари: Хонадон ичида амалга ошириладиган қурилиш ишлари;

2) Электр таъминотига оид ишлар: Электр таъминотига оид ишлар;

3) Табиий газ таъминотига оид ишлар Табиий газ таъминотига оид ишлар;

4) Сантехника ишлари: Сантехника ишлари;

5) Телефон, интернет ва алоқага оид ишлар Телефон, интернет ва алоқага оид ишлар;

6) Уйни пардозлаш ишлари: Уйни пардозлаш ишлари;

7) Бошқа ишлар Қурилиш-монтаж ишларига оид бошқа ишлар;

2.5. Қурувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги “Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги ПҚ-4732-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур қурилиш мажмуаси шартнома тузилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларида қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритилганлигини кафолатлайди.

 

3. КИРИТИЛАЁТГАН УЛУШНИНГ ҲАЖМИ, ШАКЛИ ВА ШАРТЛАРИ

 

3.1. Улушдор томонидан киритиладиган улушнинг умумий суммаси Улушдор сотиб олаётган хонадон учун киритиладиган улушнинг умумий миқдори сўмни ташкил этади. Улуш депозитининг белгиланган ҳажми ўзгартирилиши мумкин эмас.

Улуш суммасига Объектга нисбатан Улушдорнинг эгалик ҳуқуқини белгилаш, давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар кирмайди.

3.2. Қурувчининг розилиги билан улуш ҳиссаси тўлиқ ёки қисман 2.3-бандларда белгиланган суммага тенг миқдордаги қурилиш материаллари кўринишида ҳам киритилиши мумкин. Қурилиш материалларнинг тури ва миқдори тарафлар томонидан тузиладиган алоҳида келишувга асосан белгиланади.

3.3. Улушдор сармоя сифатида қўшилган қурилиш материалларининг сифати ушбу материаллар учун барча сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб беришига кафолат беради.

3.4. Қурилиш объекти фойдаланишга топширилгандан ва Объектга ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, кадастр ҳужжатларида кўрсатилган майдон 2.1-бандда кўрсатилган майдондан фарқ қилган ҳолларда тарафлар ўртасида қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади. Бунда ортиқча ёки кам чиққан ҳар бир кв.м майдон учун ҳисоб-китоблар 2.1-бандда кўрсатилган нархга асосан ҳисобланади.

4. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

4.1. Қурувчининг мажбуриятлари:

4.1.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги ПҚ-4732-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур шартномани Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларида ҳисобга қўйиш;

4.1.2. Улушдорнинг улуш депозитидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш;

4.1.3. Мажмуа қурилишини ташкил этиш ва амалга ошириш учун барча керакли лойиҳа-смета ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва қонунда белгиланган тартибда расмийлаштириш;

4.1.4. Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш ишлари юзасидан барча зарурий рухсатномаларни ва лицензияларни олиш, учинчи шахслар билан шартномаларни имзолаш ва ишларни бажариш;

4.1.5. Қурилиш объектида онлайн режимида кузатиш имкониятини таъминлаш;

4.1.6. Улушдорга қурилиш объектидаги қурилиш ишлари ҳолати билан танишиши учун шароит яратиш;

4.1.7. Улушдорнинг талабига асосан шартнома шартлари бажарилиши бўйича унга ёзма шаклда маълумот бериб бориши;

4.1.8. Қурилиш мажмуасининг қурилишини қурилиш материаллари, техника билан таъминлаш, ишчилар ва хизматчиларни жалб қилиш, қурилишни бошқаришни ташкил этиш ва қурилишни олиб бориш;

4.1.9. Қурилиш мажмуасини Қурилиш мажмуасини фойдаланишга топшириш муддати дан кечиктирмаган ҳолда фойдаланишга топшириш;

4.1.10. Қурилиш объекти фойдаланишга топширилгандан кейин Объект фойдаланишга топширилгандан кейин Қурувчи неча календар кун ичида Улушдорга эгалик қилишга оид ҳужжатларни расмийлаштириб бериши лозим календар кун ичида Қурилиш объектига эгалик қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва нотариал тартибда расмийлаштириб бериш;

4.1.11. Объектга нисбатан улушдорнинг мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг Қурилиш объекти бўйича кафолат муддати неча ойни ташкил этади ой давоми (кафолат муддати)да аниқланган, қурувчи томонидан бажарилган ишлардаги хато ва камчиликларни ўз ҳисобидан бартараф этиш;

Қурувчининг шартномада белгилангандан бошқа мажбуриятлари

4.2. Қурувчининг ҳуқуқлари:

4.2.1. Улушдор билан тузилган шартнома ҳисобга қўйилганидан сўнг қурилиш объектини қуриш учун улушдорнинг маблағларини жалб қилиш;

4.2.2. Улушдордан улушларни тақдим этиш (пул маблағларини ўтказиш) муддатларига риоя қилинишини талаб қилиш;

4.2.3. Улуш қурилиш материаллари кўринишида қўшилганда, Улушдордан ушбу материаллар сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб беришини талаб қилиш;

4.2.4 Қурилиш объектига оид ҳужжатларни расмийлаштириш заруратидан келиб чиққан ҳолда Улушдордан тегишли давлат идораларига келишини талаб қилиш;

Қурувчининг шартномада белгилангандан бошқа ҳуқуқлари

4.3. Улушдорнинг мажбуриятлари:

4.3.1. Қурувчи билан тузилган шартномага мувофиқ улушларни тақдим этиш (пул маблағларини ўтказиш) муддатларига риоя қилган ҳолда белгиланган муддатларда улушларни Қурувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб бориш;

4.3.2. Улуш қурилиш материаллари кўринишида қўшилганда сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган материалларни тақдим этиш;

4.3.3. Қурилиш объектига эгалик қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар Қурувчи томонидан тайёрланганда, ҳужжатларни нотариал тартибда расмийлаштиришда иштирок этиш ва расмийлаштиришга оид харажатларни ўз ҳисобидан тўлаш;

4.3.4. Қурилиш объектига нисбатан эгалик ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунга қадар унда қайта қуриш, реконструкция қилиш ва қурилиш билан боғлиқ бошқа ишларни амалга оширмаслик;

Улушдорнинг шартномада белгилангандан бошқа мажбуриятлари

4.4. Улушдорнинг ҳуқуқлари:

4.4.1. Қурувчидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги ПҚ-4732-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур шартнома Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларида ҳисобга қўйилишини талаб қилиш;

4.4.2. Ўзи киритган улуш пулларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;

4.4.3. Қурувчидан қурилиш объектида онлайн режимда кузатиш имконияти яратилишини, қурилиш ишлари ҳолати билан танишиши учун шароит яратилишини, шартнома шартлари бажарилиши бўйича ёзма шаклда маълумот бериб борилишини талаб қилиш;

4.4.4. Қурувчидан қурилиш мажмуаси Қурилиш мажмуасини фойдаланишга топшириш муддатидан кечиктирилмаган ҳолда фойдаланишга топширилишини талаб қилиш;

4.4.5. Қурилиш объекти фойдаланишга топширилганидан кейин Қурувчидан эгалик қилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланишини ва нотариал тартибда расмийлаштирилишини талаб қилиш;

4.4.6. Қурувчидан кафолат муддати давомида аниқланган, қурувчи томонидан бажарилган ишлардаги хато ва камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш;

Улушдорнинг шартномада белгилангандан бошқа ҳуқуқлари

 

5. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

5.1. Қурувчи мазкур шартномага асосан зиммасига олаётган мажбуриятларни бажармаса ёки лозим даражада бажармаса (қуриш ишларини белгиланган муддатларда якунламаслик, ишларни сифатсиз бажариш ва ҳоказо.) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ пенянинг умумий миқдори мажбуриятнинг бажарилмаган қисми қийматининг Қурувчи мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун унга белгиланадиган пенянинг умумий миқдори (фоизда) фоизидан ошмаслиги лозим.

5.2. Улушдор мазкур шартномага асосан зиммасига олаётган мажбуриятларни бажармаса ёки лозим даражада бажармаса (улуш маблағларини белгиланган муддатларда ёки миқдорда киритмаслик ва ҳоказо), юқоридаги Қонундан келиб чиққан ҳолда ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ пенянинг умумий миқдори мажбуриятнинг бажарилмаган қисми қийматининг Улушдор мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун унга белгиланадиган пенянинг умумий миқдори (фоизда) фоизидан ошмаслиги лозим.

Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган тарафни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод этмайди.

5.3. Қурувчи улушдор томонидан киритилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланганда, Улушдорга мақсадсиз фойдаланилган пул маблағлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоиз тўлайди;

5.4. Қурувчи асоссиз равишда қурилиш объектини топшириш муддатини Қурилиш объектини топшириш муддати неча кунга бузилганда Улушдор шартномани бир томонлама бекор қилишни талаб қилишга ҳақли кунга бузган тақдирда, Улушдор шартномани бир томонлама бекор қилишни, ўзи киритган улуш маблағлари қайтарилишини ҳамда 5.3. бандда белгиланган фоизлар тўланишини талаб қилишга ҳақли.

5.5. Улуш маблағларини бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби асоссиз равишда Улушни бўлиб-бўлиб киритиш неча маротаба кечиктирганда Қурувчи шартномани бир томонлама бекор қилишни талаб қилишга ҳақли маротаба кечиктирган ҳолларда Қурувчи шартномани бир томонлама бекор қилишни талаб қилиши мумкин. Бунда Қурувчи шартноманинг 5.2 бандида белгиланган пеня тўловларини ушлаб қолган ҳолда Улушдорнинг пул маблағларини қайтариб берганидан сўнг, қурилиш объектини учинчи шахсларга сотишга ҳақли.

5.6. Улушдор улуш ҳиссасини қурилиш материаллари кўринишида киритган ҳолларда материаллар сифат ва хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланса, тарафлар нуқсонли материаллар юзасидан далолатнома тузадилар. Улушдор далолатнома тузилганидан эътиборан 5 (беш) банк кунидан кечиктирмай материалларни сифатлисига алмаштириб топшириши ёки улушни пул кўринишида киритиши лозим.

5.7. Томонларнинг шартномада белгиланмаган жавобгарлик масалалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси ҳамда амалдаги қонунчиликка асосан ҳал қилинади.

6. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

6.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги учун, агар бундай вазият ушбу Шартнома тузилгандан кейин Томонлар олдиндан билиши, оқилона чоралар билан олдини олиши мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга воқеалар натижасида вужудга келган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор ҳолатлари) туфайли юзага келганлигини ва Томонлар ўз мажбуриятларини тегишлича бажариш юзасидан барча мумкин бўлган ва ўзларига боғлиқ бўлган чораларни кўрганлигини исботласа, жавоб бермайди.

6.2. Форс-мажор ҳолатларига ҳарбий ҳаракатлар, табиат кучлари таъсири (зилзила, сув тошқини ва ҳоказолар), давлат органлари қарорлари ва бошқа ҳолатлар киради.

6.3. Форс-мажор ҳолатлар юзага келиши тўғрисида Томонлар бундай ҳолатлар юзага келган вақтдан бошлаб беш иш куни давомида бир-бирларини хабардор қилишлари керак.

6.4. Форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда, мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.

7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

7.1. Ушбу Шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш муносабати билан юзага келадиган ёки мазкур мажбуриятларни бажариш чоғида юзага келадиган барча низолар Томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.

7.2. Низолар музокараларни ўтказиш натижасида ҳал этилмаса, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Низолар музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилмаса, тарафлар мурожаат қиладиган суд номи судида ҳал этилади.

8. БОШҚА ШАРТЛАР

8.1 Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, улар бир хил юридик кучга эга. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонлар имзолагандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади.

8.2. Қурилиш объекти Улушдорга топширилиб, кафолат муддати тугагандан сўнг, аниқланган қурилишдаги яширин нуқсонлар билан боғлиқ низолар амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади.

9. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

9.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддатига қадар амал қилади.

9.2. Томонлар мазкур шартноманинг барча шартларини тўлиқ бажарган тақдирда шартноманинг амал қилиши 9.1-бандда белгиланган муддатдан илгари тугатилиши мумкин.

10. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:

Қурувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли_

Манзил:Қурувчи ташкилотнинг манзили

ҳ/рҚурувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами

СТИР:Қурувчи ташкилотнинг СТИР рақами

МФО:Қурувчи ташкилотнинг МФО рақами ОКЕД:Қурувчи ташкилотнинг ОКЭД рақами

тел:Қурувчи ташкилотнинг телефон рақами

Қурувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О (Имзо)

Муҳр

Улушдорнинг Ф.И.О

Манзил: Улушдорнинг манзили

Паспорт маълумоти: Улушдорнинг паспорт серияси ва рақами

Улушдорга паспорт берган туман (шаҳар) ИИБ номи ИИБ томонидан

Улушдорга паспорт берилган санайилда берилган

СТИР:Улушдорнинг СТИР рақами

ҳ/р:Улушдорнинг банкдаги ҳисоб рақами

тел:Улушдорнинг телефон рақами

Улушдорнинг Ф.И.О (Имзо)

Улушларни бўлиб-бўлиб киритиш асосида турар-жой биноси қурилишида иштирок этиш тўғрисида шартнома

Ушбу турдаги шартномага кўра, улушдор қурилиш мажмуасининг қурилиши учун  улуш (инвестиция)ларни бўлиб-бўлиб киритиш, қурувчи эса бунинг эвазига тарафлар ўртасида келишилган манзилдаги кўчмас мулкни мулк ҳуқуқига асосан бериш мажбуриятини олади.

 Улуш киритиш асосида турар-жой биноси қурилишида иштирок этиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади.  Шартномани ёзма шаклда тузиш тартибига риоя қилмаслик, тарафлар ўртасида тушунмовчиликлар ва низолар келиб чиқишига олиб келади. Ҳозирги кунда тузилаётган шартномалар асосан қурувчилар томонидан тайёрланган бўлиб, уларнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тузилган.  

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома намунасидаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.