Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Нотариал ҳаракатдан дубликат бериш ҳақида ариза

Ҳужжат тавсифи
Нотариуснинг маълумотлари
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
Аризачининг маълумотлари
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ), номи, уй рақами)
Ариза мазмуни
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўча номи, уй рақами)
  • (хужжатнинг аслининг йўқолиш сабаби кўрсатилади)
  • Изоҳ: Ариза берилган йил, ой, кун ёзилади
  • (хусусий амалиёт билан шуғулланувчи ёки давлат нотариал идораси кўрсатилади)

Юклаб олинг

Нотариал ҳаракатдан дубликат бериш ҳақида ариза

 

Ўзбекистон Республикаси,

Нотариуснинг жойлашган манзилидаги

Нотариал идора тури

нотариуси Нотариуснинг Ф.И.О.га

Аризачининг яшаш манзили -уйда пропискада

турувчи Аризачининг Ф.И.О.дан

(паспорт Аризачининг паспорт серия рақами,

Аризачига паспорт берилган худуд номи туман

ИИБ томонидан Аризачига паспорт берилган сана йилда берилган)

АР И З А

Ўзбекистон Республикаси, Аризачининг яшаш манзили

Ариза тасдиқланган сана куни

Мен – Аризачининг Ф.И.О. Нотариус идорасининг жойлашган манзили Нотариуснинг Ф.И.О. томонидан Ишончноманинг реестрда қайд қилинган санасида Ишончноманинг қайд қилинган реестр рақами реестр рақами билан қайд қилинган ишончноманинг аслини Ҳужжатнинг аслиги нима бўлганлиги тўғрисида маълумот сабабли ушбу ишончноманинг дубликатини беришингизни сўрайман.

Имзо ________

Дубликатни олдим:

____________

Ариза берилган сана (имзо)

Эслатма: 1. Васиятноманинг дубликатини беришдан олдин васият қилувчининг ўлганлигини тасдиқловчи маълумот олиниши лозим.

2. Дубликат сўралаётган ҳужжат автомототранспорт воситасига тааллуқли бўлса, «дубликатни» деган сўздан кейин «махсус (гербли) бланкада» деб қўшиб ёзилади.

Нотариал ҳаракатдан дубликат бериш ҳақида ариза

Қонунчиликка кўра, нотариус томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари нотариал идоранинг йиғмажилдларида сақланаётган ҳужжатлар йўқолган тақдирда, номидан ёхуд топшириғига биноан нотариал ҳаракатлар бажарилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ёки улар қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади.

Ҳужжат дубликатида тасдиқланган ва берилган асл ҳужжатнинг тўлиқ матни бўлиши шарт. Ҳужжатларнинг ксеронусхалари уларнинг асл ва дубликати ўрнини боса олмайди.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур ариза намунаси тайёрланган бўлиб, ариза сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.