Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Cуд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • Изоҳ: йил, ой, кун ёзилади
Илтимоснома берувчи
  • (туман, кўча номи, уй рақами)
  • Масалан, “Нур” МЖЧ ёки ЯТТ А.Алиев
Илтимоснома мазмуни

Юклаб олинг

Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суд номига

 

Илтимоснома берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан

Манзил: Илтимоснома берувчининг манзили

 

ИЛТИМОСНОМА

Суд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида

 

Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суд номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг жавобгар Иш бўйича жавобгарга нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган иш мавжуд.

Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисида кўриш Иқтисодий ишни суд мажлисида кўриб чиқиш тайинланган кун кунига тайинланган.

Мен ушбу суд иши тайинланган куни Илтимоснома берувчининг суд мажлиси тайинланган кунда мажлисга кела олмаслиги сабаблари сабабли суд мажлисида қатнаша олмайман.

Менинг ушбу сабабларим узрли эканлигини Суд мажлисига кела олмаслик сабабларини асословчи далиллар ва ҳужжатлар тасдиқлайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 41, 42, 171-моддаларига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд мажлисини Суд мажлисини қайси кунга қолдириш сўралади кунига қолдиришингизни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

 

Илтимоснома нусхаси.

Суд мажлисида иштирок эта олмаслигим сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

 

 

Илтимоснома берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси

 

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

Cуд мажлисини бошқа кунга қолдириш тўғрисида илтимоснома

Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 171-моддасида суд кутилмаган ва фавқулодда ҳолатларда ишни суд мажлисида кўриш мумкин бўлмаган тақдирда ишни кўришни бошқа кунга қолдириши мумкинлиги белгиланган.

Ишни кўришни бошқа кунга қолдириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

тарафнинг илтимосномаси бўйича, у низони келишув йўли билан ҳал қилиш мақсадида суддан кўмаклашишни сўраб мурожаат қилган тақдирда;

агар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс суд мажлисига кела олмаслиги сабабларини асослаган ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилган бўлса ва башарти ушбу шахснинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин бўлмаса;

ишда иштирок этувчи шахснинг ўз вакили суд мажлисига узрли сабабга кўра кела олмаганлиги муносабати билан қилган илтимосномаси бўйича;

суд процесси иштирокчиларидан бирортаси, агар суд ишни ушбу шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин эмас деб ҳисобласа, келмаган тақдирда;

тарафнинг қўшимча далиллар тақдим этиш ёки учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарурати билан боғлиқ ҳолда суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси бўйича;

суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётганда видеоконференцалоқа ўрнатиш имкони бўлмаган тақдирда;

суд процесси иштирокчиларидан бирортаси келмаган ва кўрсатилган шахснинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлмаган тақдирда;

ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ишга дахлдор бўлган жавобгар билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

низоли ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш зарур бўлган тақдирда;

иккинчи жавобгарни ёки учинчи тарафни ишда иштирок этиш учун жалб этиш зарур бўлган тақдирда суд муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли.

Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.