Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Даъво аризани қайтариш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
  • Масалан: “Нур” МЖЧ ёки ЯТТ А.Алиев
Илтимоснома мазмуни

Юклаб олинг

Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суди номига

Манзил: Илтимоснома берувчининг манзили

Илтимоснома берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси томонидан

 

ИЛТИМОСНОМА

Даъво аризани қайтариш тўғрисида

 

Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суди номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавогарга нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризам юзасидан юритилаётган иқтисодий иш мавжуд.

Хозирда мен Даъво аризани қайтариб олиш сабаби сабабли даъво аризамни қайтариб олмоқчиман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 155-моддаси 1-қисм, 10-бандига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Жавобгар Иш бўйича жавогарга нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризамни қайтаришингизни.

 

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Илтимоснома нусхаси.

Илтимоснома киритилишига асос бўлган ҳужжатлар.

 

 

 

Илтимоснома берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даъво аризани қайтариш тўғрисида илтимоснома

Қонунчиликка кўра, ариза - буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек, маъмурий ишлар бўйича берилади.

Даъво ариза шаклига қўйилган талаблар ариза шаклига ҳам татбиқ этилади.

Судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:

даъво аризасининг ИПК 149-моддасида (Даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади) белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса;

даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;

иш мазкур суднинг судловига тегишли бўлмаса;

ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлса;

жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса;

давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;

мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогар тақдим этмаган бўлса;

даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

битта даъво аризасида бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта талаб бирлаштирилган бўлса;

қонунчиликка ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали олиниши керак бўлганда қарзни жавобгардан олиш учун банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат қилинганлигига доир далиллар тақдим этилмаган бўлса;

даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар уни қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.

Суд ушбу ИПК 160-моддасининг иккинчи қисми (Иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун қарши даъво тақдим этишга ҳақли) талабларига мувофиқ бўлмаган қарши даъвони қайтаради.

Даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, даъво аризаси судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган ҳисобланади.

Даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин даъво аризаси билан судга умумий тартибда такроран мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур илтимоснома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.