|
Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суди номига |
|
Илтимоснома берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан Манзил: Илтимоснома берувчининг манзили |
ИЛТИМОСНОМА
жавобгарни алмаштириш тўғрисида
Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суди номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризам юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.
Мазкур иш юзасидан Иш бўйича жавобгарни алмашириш сабаблари сабабли жавобгарни бошқа жавобгар билан алмаштиришингизни сўрайман.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 45-моддасига кўра, суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин. Агар даъвогар жавобгарни бошқа шахс билан алмаштиришга рози бўлмаса, суд бу шахсни даъвогарнинг розилиги билан иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 45-моддаларига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Иш бўйича жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклини бошқа жавобгар Иш бўйича жавобгар сифатида жалб қилиниши сўраладиган юридик шахснинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли ёки ЯТТнинг Ф.И.Оси билан алмаштиришингизни.
Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:
Илтимоснома нусхаси.
Илтимосномани асословчи ҳужжатлар.
Илтимоснома берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси
|
имзо |
Илтимоснома берилган сана |
Қонунчиликка кўра, суд даъво бўйича жавоб бериши лозим бўлмаган шахсга нисбатан даъво тақдим этилганлигини аниқласа, ишга дахлдор бўлмаган жавобгарни ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар даъвогарнинг розилиги билан ишга дахлдор жавобгар билан алмаштиришга йўл қўйиши мумкин.
Агар даъвогар жавобгарни бошқа шахс билан алмаштиришга рози бўлмаса, суд бу шахсни даъвогарнинг розилиги билан иккинчи жавобгар сифатида ишга жалб этиши мумкин.
Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилганлиги тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Ишга дахлдор бўлмаган жавобгар алмаштирилганидан сўнг ишни кўриш бошидан бошланади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур илтимоснома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.