Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суд номига |
|
Манзил: Илтимоснома берувчининг манзили Илтимоснома берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан |
|
ИЛТИМОСНОМА
иш юритувини тўхтатиб туриш тўғрисида
Иқтисодий ишлар бўйича Илтимоснома берилган иқтисодий суд номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.
Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисида кўриш Иқтисодий ишни кўриб чиқиш учун суд мажлиси белгиланган сана кунига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 101-моддаси мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;
жавобгар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмида бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги қисмидаги даъвогар-фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда;
ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда (агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса), ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда;
тараф суд томонидан тан олиниши ва ижрога қаратилиши тўғрисида кўрилаётган чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки унинг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга илтимоснома берганда ҳамда медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда иш юритуви тўхтатиб турилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
Юқоридаги қонун талабидан келиб чиққан ҳолда Иш юритувини тўхтатиб туриш учун сабаб бўлган ҳолатлар сабабли иш юритувини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 44, 101-104-моддаларига асосланиб,
СЎРАЙМАН:
Даъвогар Иш бўйича жавобгарнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иш юритувни тўхтатиб туришни.
Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:
Илтимоснома нусхаси.
Илтимосномани асосовчи ҳужжатлар нусхаси
Илтимоснома берувчи юридик шахс раҳбарининг ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Оси |
имзо |
Илтимоснома берилган сана |
Суд давлат ижрочиси суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатган ижро ишини юритишни қонунда назарда тутилган ҳолларда, ундирувчининг, қарздорнинг, давлат ижрочисининг аризаси бўйича тўхтатиб туриши ёхуд тугатиши мумкин.
Суд томонидан берилган ижро варақаси асосида қўзғатилган ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш шу суд томонидан ёки давлат ижрочиси жойлашган ердаги суд томонидан амалга оширилади.
Ижро ишини юритишни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тарафларни чақирмаган ва суд муҳокамаси ўтказмаган ҳолда суд томонидан кўрилади.
Ижро ишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан ажрим чиқарилиб, унинг кўчирма нусхаси ундирувчига, қарздорга, шунингдек давлат ижрочисига юборилади.
Ажрим устидан ФПКда назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Қонунчиликка кўра, суд иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.
Иш юритиш уни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар барҳам топганидан кейин ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки суднинг ташаббуси билан тикланади.
Иш юритиш тикланган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларни умумий асосларда чақиради.
Мазкур илтимоснома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.