Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олишнинг
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган сана
|
Бундан сўнг матнда «Ижарага берувчи» деб аталувчи номидан (балансда сақловчи номи) ҳаракат қилувчи бир тарафдан, Ижарага берувчининг лавозими,Ижарага берувчи раҳбарнинг Ф.И.О. ва Ордер берилган сана йилда берилган Ордер рақами – сонли турар жой ордери асосида ҳаракат қилувчи ва бундан сўнг матнда «Ижарага олувчи» деб аталувчи фуқаро иккинчи тарафдан, биргаликда эса томонлар Ижарага олувчининг лавозими Ижарага олувчининг Ф.И.О. ва манзили ўртасида ушбу шартнома қуйидагилар ҳақида тузилди:
1. Ижарага берувчи ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларига умумий майдони Ижарага берилаётган уйнинг умумий майдони кв.м, шу жумладан Ижарага берилаётган уйнинг яшаш майдонининг умумий ўлчами кв.м, Ижарага берилаётган уйнинг хоналари сони бўлган алоҳида турар жойни тақдим этади. Тақдим этилаётган турар жойнинг хусусиятлари ва техник кўрсаткичлари, унинг санитар-техник ва бошқа жиҳозлари топшириш далолатномасида кўрсатилган.
2. Ижара ҳақи бир ой учун Ижара ҳақининг миқдори сўмни ташкил қилади.
Мазкур шартнома Ижара шартномасининг бошланиш вақтидан Ижара шартномаси якунланиш вақтигача бўлган муддат учун тузилган.
3. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
а) турар жойдан фойдаланиш, турар жой ва унга туташ ҳудудни сақлаш Қоидаларига риоя қилиш;
б) турар жойни унинг мақсади бўйича фойдаланиш;
в) турар жой ва ундаги санитар-техник ва бошқа жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш. Квартирада носозликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш бўйича тезкор чораларни кўриш ва агар зарур бўлса, бу ҳақида ижарага берувчи ёки тегишли авария хизматига хабар қилиш;
г) уй-жой, ободонлаштириш объектлари ва яшил кўчатларни асраб-авайлаш;
д) турар жой ва қўшимча хоналар, балкон ва лоджияларни озодаликда сақлаш, йўлаклар, лифт кабиналари, зиналар ва умумий фойдаланишдаги бошқа жойларни тозалик ва тартибда сақлаш, маиший чиқиндиларни турар жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланган махсус жойга олиб чиқиш ва ташлаш;
санитария мақсаддаги тармоққа (канализация) унинг тиқилишига олиб келувчи турли чиқиндилар, суюқ озиқ-овқат чиқиндиларини ташлашга йўл қўйилмайди;
е) электр, газ ва бошқа асбоблардан фойдаланиш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, қўлда ясалган электр мосламаларнинг ўрнатилиши, йўлаклар, зиналар, коридорлар, ёнғин хавфсизлиги учун қўшимча чиқиш эшикларини турли буюмлар билан тўсиб қўйишга йўл қўйилмайди ва ёнғин хавфсизлигининг бошқа талабларига риоя этилиши лозим;
ж) сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик энергиясини тежамли ишлатиш;
з) ўз вақтида ва ҳар беш йилда бир мартадан кам бўлмаган марта яшаётган квартирадаги яшаш ва умумий фойдаланишдаги хоналарни жорий таъмирлаш. Ижарага олувчи томонидан амалга ошириладиган жорий таъмирга қуйидагилар киради: девор ва шифтларни оҳаклаш, бўяш ёки гул қоғоз ёпиштириш, пол, эшик, дераза ва унинг токчасини ички томондан, уларнинг мосламаларини бўяш, иситиш радиаторларини бўяш, квартира ичидаги электр ўтказиш тизимини таъмирлаш;
и) ўз ҳисобидан турар жойдаги носозликларни бартараф қилиш, шунингдек, агар етказилган шикастлар ижарага олувчи ёки у билан бирга яшаётган бошқа шахсларнинг айби билан содир бўлган бўлса, бузилган санитар-техник ёки бошқа қурилмаларни алмаштириш;
к) турар жой хоналаридан фойдаланиш, уй-жой ва уй олди ҳудудларини сақлаш Қоидаларида назарда тутилган тегишли рухсатномасиз яшаш ва бошқа ёрдамчи хоналар, шунингдек, балкон ва лоджияларни бузиб қайта қуриш ва режасига ўзгартириш киритмаслик;
л) ҳар ойда, кейинги ойнинг биринчи санасидан кеч бўлмаган муддатда ижара ҳақи, шунингдек, белгиланган муддатда ва тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича коммунал хизматлар (сув, газ, электр, иссиқлик таъминоти, маиший чиқиндиларни олиб чиқиш) учун мажбурий тўловларни амалга ошириш;
м) телевизор, радиоприёмник, мусиқа марказлари ва бошқа овози баланд қурилмалардан фойдаланишга уйда яшовчи бошқа одамлар тинчи бузилмаган тақдирдагина йўл қўйилади. Соат 23-00 дан 06-00 гача тўлиқ тинчликка риоя қилиш;
н) ўзи яшаётган хонадонга ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналар, турар жойнинг техник ва санитария ҳолатига баҳо бериш ва текшириш учун балансда сақловчи, уй-жой эксплуатацияси ташкилоти ва уй-жой мулкдорлари ширкати, коммунал хизматлар кўрсатувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакилларига кириш учун рухсат бериш;
о) ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари квартирада вақтинча бўлмаган ҳолларда, ижарага олувчи уй-жойнинг сақланишини таъминлаш мақсадида турар жойда зарур ҳароратни таъминлаш учун уни иситиш;
п) зина майдончалари ва йўлакларни ҳар куни тозалаб туриш;
р) жами оила аъзолари билан турар жойдан бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, уни ва унинг яшаш, ёрдамчи хоналари, санитар-техник ва бошқа ускуналарини далолатнома бўйича ижарага берувчига тегишли ҳолатда топшириш.
Ижарага олувчи томонидан турар жойни топшириш далолатномаси ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан тузилади ва имзоланади.
4. Ижарага олувчининг ҳуқуқлари:
а) яшайдиган турар жойга турмуш ўртоғи, фарзандлари, ота-онаси, бошқа қариндошлари, меҳнатга лаёқатсиз ва бошқа шахсларни оила аъзоларининг барча вояга етган аъзоларидан ёзма рухсат олган ҳолда киритиш. Ота-онасининг яшаш жойига вояга етмаган фарзандларни киритиш учун оила аъзоларининг рухсати талаб қилинмайди;
б) оиласининг вояга етган аъзоларининг ўзаро розилиги билан ўзларининг фойдаланишида бўлган турар жойда бошқа фуқароларнинг (вақтинчалик яшовчилар) вақтинчалик яшаши учун рухсат бериш;
в) қонунда белгиланган ҳолларда, оила аъзоларининг розилиги билан яшаётган турар жойни ижарага олиш шартномасини ўзгартиришни талаб қилиш;
г) оила аъзоларининг розилиги билан исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилиш;
д) Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жойдан фойдаланиш бўйича бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
5. Ижарага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага олувчи билан тенг ҳолда барча ҳуқуқлардан фойдаланади ва мазкур турар жойни ижарага олиш шартномасидан келиб чиқувчи барча мажбуриятларни зиммаларига олади. Оиланинг вояга етган аъзолари ушбу шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ижарага олувчи билан солидар мулкий жавобгарликка эга бўлади.
6. Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) ижарага олувчига турар жойни тегишли ҳолда топшириш;
б) уй-жой фондининг эксплуатация, таъмирлаш меъёр қоидаларига мувофиқлиги;
в) турар жой уйлари ва яшаш хоналарини тизимли равишда текшириб бориш ва улардаги санитар-техник ва бошқа ускуналарга профилактик хизмат кўрсатиш;
г) уй-жойни ўз вақтида таъмирлаб туриш, ундаги санитария-техник ва бошқа ускуналарнинг нуқсонсиз ва меъёрда ишлашини таъминлаш;
д) санитар-техник ва бошқа ускуналарни таъмирлаш;
е) ижарага олувчининг квартирасидаги санитария-техник ва бошқа ускуналардаги нуқсон ва носозликларни ижарага олувчидан келиб тушган буюртма олинган санадан бошлаб уч кун муддатда, авария юз берган тақдирда эса дарҳол тузатиб бериш;
ж) турар жой уйлари, ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналарни қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш.
7. Ижарага берувчи Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган ҳуқуқларга эга бўлиб, қонунда белгиланган ҳолларни инобатга олган ҳолда ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг розилигисиз ижара шартномасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Агар дастлабки ижарага олувчининг ўрнига аввал тузилган ижара шартномаси бўйича унинг вояга етган оила аъзоси ижарага олувчи деб тан олинган бўлса, ижарага берувчи у билан турар жойни ижарага олиш шартномасини тузади.
8. Ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, ижара шартномаси улар чиқиб кетган кундан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
9. Мазкур шартнома бузилиш хавфи бўлган уйлардан кўчириш ҳолатларидан ташқари, ижарага берувчининг талаби билан фақат қонунда белгиланган асослар бўйича ва фақат суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
10. Ушбу шартнома бўйича томонлар ўртасида вужудга келадиган келишмовчиликлар суд ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан уларнинг ваколат доирасида ҳал этилади.
11. Мазкур шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биттадан нусха ижарага берувчи ва ижарага олувчига берилади, учинчи нусхаси ҳисобга олувчи органда қолади.
12. Мазкур шартномада белгиланган талабларни тарафлар бажармаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик белгиланади.
13. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
Агар форс-мажор ҳолати ижара шартномасининг шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
14. Томонларнинг реквизитлари ва имзолари.
Ижарага берувчи |
Ижарага олувчи |
Ижарага берувчининг номи ва манзили |
Ижара шартномасини рўйхатга олган ваколатли орган (Ф.И.О. ва манзили) |
Ижарага берувчининг банк номи ва банк ҳисоб рақами |
Рўйхатга олган маъсул шахснинг имзоси
(имзо) _______________________ |
Ижарага берувчи раҳбарнинг Ф.И.О. (имзо) _______________________ М.Ў. |
|
Ҳисобга олинди
Ижара шартномасини рўйхатга олган ваколатли орган
М.Ў.________________ (имзо)
Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олиш учун шартнома намунаси ижарага олувчи ва ижарага берувчи томонлар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиб, беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
Ушбу турдаги шартномага ижарага берилаётган уйнинг умумий майдони, ижара ҳақининг миқдори, ижара муносабатларининг бошланиш ва якунланиш вақти кўрсатилади.
Томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.