Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Фуқаролик ишлари буйича судига таржимон жалб қилиш бўйича илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
  • (туман, кўча номи, уй рақами)
Илтимоснома мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган ФИБ суди номига

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

 

ИЛТИМОСНОМА

Таржимон билан таъминлаш тўғрисида

 

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган ФИБ суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Ога нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисида кўриш Фуқаролик ишини кўриш тайинланган сана кунига тайинланган.

Мен Ўзбекистон фуқароси бўлсамда, миллатим Илтимоснома берувчининг миллати бўлиб, ўзбек тилини яхши тушунмайман ҳамда ўзбек тилида мукаммал гаплаша олмайман.

Даъво ариза ва процес давомида судга тақдим этилган ҳужжатларнинг барчаси ҳам айнан ўзбек тилида ёзилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 11, 63, 214-моддаларига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Мазкур фуқаролик иши кўриб чиқилишида Қайси тилни биладиган таржимон жалб қилиниши сўралади тилини биладиган таржимон жалб қилиб, менинг ҳуқуқларимни таъминлашингизни.

 

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Илтимоснома нусхаси.

Тарафлар томонидан ўзбек тилида тақдим этилган ҳужжатлар нусхаси.

 

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

Фуқаролик ишлари буйича судига таржимон жалб қилиш бўйича илтимоснома

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.

Суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахсларга ишга тааллуқли материаллар билан ўз она тилида тўлиқ танишиб чиқиш, судда она тилида ёки ўзи биладиган бошқа тилда сўзлаш, кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, арз билан мурожаат этиш, илтимосномалар тақдим этиш, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган тартибда таржимоннинг хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.

Ишда иштирок этувчи ва суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахс ишдаги суд ҳужжатлари берилишини сўраб ёзма ариза билан мурожаат этган тақдирда, унга суд ҳужжатлари унинг она тилига ёки у биладиган бошқа тилга таржима қилиб топширилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур илтимоснома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.