Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Далилларга қўшиб қўйиш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Тақдим этилаётган далилларнинг асли ёки нусҳаси эканлиги албатта кўрсатилиши лозим.

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

 

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

 

ИЛТИМОСНОМА

Далилларга қўшиб қўйиш тўғрисида

 

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисида кўриш Ишни кўриш учун суд мажлиси тайинланган сана кунига тайинланган.

Мен ушбу суд иши тайинланган кунда ишга ойдинлик киритиш учун Ишга қўшиш учун тақдим этилаётган далиллар номи далилларни тақдим этаман ва ушбу тақдим этилган далилларни ишга қўшиб қўйишингизни сўрайман.

Менинг ушбу далилларим иш бўйича Тақдим этилган далиллар қайси ҳолатларни исботлайди ёки тасдиқлайди ҳолатларини тасдиқлайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 71-74-моддаларига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Ишга ойдинлик киритиш мақсадида тақдим этилган Ишга қўшиш учун тақдим этилаётган далиллар номиларни ишга қўшиб қўйишингизни.

 

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Ариза нусхаси.

Ишга қўшиш учун тақдим этилаётган далиллар номи

 

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

 

 

 

 

Далилларга қўшиб қўйиш тўғрисида илтимоснома

Ашёвий далиллар суднинг ажримига биноан ишга қўшиб қўйилади ва ишда сақланади ёки алоҳида рўйхат қилиниб, суднинг ашёвий далиллар сақланадиган хонасига топширилади.

Судга келтириб бўлмайдиган ашёлар турган жойида сақланади. Улар батафсил тавсифланган, муҳрланган, зарур ҳолларда эса фото ёки видеосуратга олинган бўлиши керак.

Суд, сақловчи ашёвий далилларни ўзгармас ҳолатда сақлаш чораларини кўрадилар.

Ашёвий далилларни сақлаш харажатлари тарафлар ўртасида, Фуқаролик процессуал кодексининг 138-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.

Ашёвий далиллар кимдан олинган бўлса, суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан кейин ўша шахсларга қайтариб берилади ёки суд шу ашёвий далилларга кимнинг ҳуқуқи бор деб топган бўлса, ўша шахсларга берилади.

Айрим ҳолларда суд ашёвий далилларни кўздан кечирганидан ва текширганидан кейин, башарти ашёвий далилларни тақдим этган шахслар уларни қайтариб бериш ҳақида илтимоснома тақдим этган бўлса ва бундай илтимосномани қаноатлантириш ишни кўриб чиқиш ҳамда ҳал қилув қарорини ижро этиш учун зарар келтирмаса, улар кимдан олинган бўлса, ўша шахсларга иш тамом бўлгунига қадар қайтариб берилиши мумкин.

Қонун бўйича фуқароларнинг эгалигида туриши мумкин бўлмаган нарсалар тегишли ташкилотларга топширилади.