Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни
бепул фойдаланишга бериш тўғрисидаги
ШАРТНОМА
Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома тузилган сана
Бир томонидан Умумтаълим мактаби жойлашган жой, рақами (номи) номидан устав асосида иш юритувчи, бундан буён матнда «Мактаб» деб юритилувчи Устав асосида ҳаракат қилувчининг Ф.И.О. шахсида ҳамда иккинчи томондан таълим Таълим тили тилида олиб бориладиган Синф рақами-синф ўқувчисининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд умумтаълим мактаби ўқитувчиси, бундан буён матнда «Фойдаланувчи» деб юритилувчи Фойдаланувчининг Ф.И.О. мазкур Шартномани қуйидагилар ҳақида тузишди:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мактаб Дарсликларнинг фойдаланувчига вақтинча берилаётган ўқув йиллари ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни Фойдаланувчига беради, Фойдаланувчи эса Дарсликларни қайтариш муддатигача уларни фойдаланишга яроқли ҳолатда қайтариш мажбуриятини олади.
1.2. Мазкур Шартноманинг предмети бўлган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмалар
Фойдаланувчига қуйидаги номларда бир нусхадан берилади:
Дарсликларнинг номи ва миқдори.
II. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
2.1. Мактаб Фойдаланувчининг айби билан дарслик ва/ёки ўқув-методик қўлланма йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, зарарни худди шундай дарслик ва/ёки ўқув-методик қўлланма билан қоплашни ёки унинг қийматини мазкур Шартноманинг 4.2.3-бандида кўрсатилган тартибда тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2.2. Фойдаланувчи ушбу Шартнома тузилгандан кейин унинг 1.2-бандида кўрсатилган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда бепул берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
III. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Мактаб қуйидагиларга мажбур:
3.1.1. Мазкур Шартнома тузилгандан кейин унинг 1.2-бандида кўрсатилган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни Фойдаланувчига фойдаланишга яроқли бўлган ҳолатда бепул бериш;
3.1.2. Фойдаланувчини дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари тўғрисида маълумотлар билан таъминлаш.
3.2. Фойдаланувчи қуйидагиларга мажбур:
3.2.1. Олинган дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларнинг тўлиқ ва фойдаланишга яроқли ҳолатда сақланишини таъминлаш;
3.2.2. Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланишга яроқли ҳолатда Мактабга қайтариш;
3.2.3. Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмалар йўқолган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келган тақдирда, зарарни худди шундай дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланма билан қоплаш ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлаш:
биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;
2– 4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун –унинг икки баравари миқдорида;
5– 9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун –унинг тўрт баравари миқдорида.
V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Мазкур Шартнома бўйича олинган мажбуриятларни бажармаганлиги учун Томонлар шартнома шартлари ва қонун ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
4.2. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.
VI. НИЗОЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
5.1. Мазкур Шартноманинг амал қилиши давомида вужудга келган низолар томонлар орасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал қилинади.
5.2. Низоларни ҳал қилишда келишувга эришилмаган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.
VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
6. Мазкур Шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлар қонун ҳужжатларига асосан ҳал қилинади.
7. Мазкур Шартнома Фойдаланиш нусхалар сони та асл нусхада тузилди.
VIII. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
Мактабнинг рақами (номи) |
Фойдаланувчининг Ф.И.О |
Мактабнинг рақами (номи) |
Фойдаланувчининг Ф.И.О. |
Манзили: Мактабнинг манзили |
Манзили: Фойдаланувчининг яшаш манзили |
телефон /факс: Мактабнинг телефон/факс рақами |
Паспорт серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган:Фойдаланувчининг паспорт маълумотлари |
Шахсий ғазна ҳисобварағи: Мактабнинг ҳисоб ғазна рақами |
Ўқувчининг Ф.И.О. Ўқувчининг Ф.И.О. |
МФО: Мактабнинг банк коди |
|
СТИР: Мактабнинг СТИР рақами |
|
ИФУТ: Мактабнинг ИФУТ рақами |
|
ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ
Мактаб: Мактаб раҳбарининг Ф.И.О. Фойдаланувчи: Фойдаланувчининг Ф.И.О.
Имзо__________________________ Имзо_________________
М.Ў.
Фойдаланиш шартномаси имзоланган сана
Мазкур шартнома ўқув муассасалари томонидан ўқув йилида вақтинчалик фойдаланиш учун дарсликлар ёки ўқув-методик қўлланмаларни фойдаланувчиларга бериш, китобларни қабул қилиб олиш, сақлаш ва топшириш тартибини белгилайди.
Мазкур намунадан фойдаланиб, тўғри ва хатосиз шартнома тузиш учун адвокат ёки нотариал идорага мурожаат қилишга эҳтиёж йўқ. Китобларни ижарага берувчи ёки фойдаланувчи онлайн намунадан фойдаланиб уни осонлик билан тайёрлаши мумкин.
Таълим ҳуқуқи тўғрисида батафсил бу ерда танишинг