Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Далилларни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Тақдим этилаётган далилларнинг асли ёки нусҳаси эканлиги албатта кўрсатилиши лозим

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

ИЛТИМОСНОМА

далилларни талаб қилиб олиш тўғрисида

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Ишни асосли ва адолатли хал этиш учун Ишга қўшиш учун талаб қилиб олиниши сўралаётган далиллар номи далилларни талаб қилиб олиш зарур.

Ушбу далиллар иш бўйича Талаб қилиб олинадиган далиллар қайси ҳолатларни исботлайди ёки тасдиқлайди ҳолатларини тасдиқлайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 90-92-моддалари ва 204-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Ишга ойдинлик киритиш мақсадида Ишга қўшиш учун талаб қилиб олиниши сўралаётган далиллар номи талаб қилиб олиб, ушбу далиллар асосида иш кўришингизни.

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

1. Илтимоснома нусхаси

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

имзо

Илтимоснома берилган сана

Далилларни талаб қилиб олиш тўғрисида илтимоснома

Ёзма далилни тақдим этувчи шахс ушбу далил билан иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкин эканлигини кўрсатиши, талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома тақдим этилганда эса бу қандай далил эканлигини кўрсатиши ва ёзма далил муайян шахсда деб ҳисоблаши учун қандай асоси борлигини кўрсатиши шарт.

Суд томонидан давлат органларидан, ташкилотлардан ёки фуқаролардан талаб қилинадиган ёзма далиллар бевосита судга юборилади.

Суд ёзма далилни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома берган шахсга ушбу далилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқига доир сўров ҳам бериши мумкин.

Ишда иштирок этувчи ёки иштирок этмаётган шахслардан далил сифатида бирор ашёни талаб қилиб олиш ҳақида судга илтимоснома тақдим этувчи шахс ушбу ашёни таърифлаб бериши ва бу ашё мазкур шахсда деб ҳисоблаш учун қандай асослари борлигини баён этиши керак.

Суд томонидан фуқаролар ва ташкилотлардан талаб қилинаётган ашёвий далиллар бевосита судга юборилади.

Суд ашёвий далилни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома тақдим этган шахсга ушбу далилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқига доир сўров бериши мумкин.