Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Даъво аризани қайтариш тўғрисида илтимоснома

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

 

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

ИЛТИМОСНОМА

даъво аризани қайтариш тўғрисида

 

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризам юзасидан юритилаётган фуқаролик иш мавжуд.

Хозирда мен Даъво аризани қайтариб олиш сабаби сабабли даъво аризамни қайтариб олмоқчиман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 195-моддаси 1-қисм, 6-бандига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмунитўғрисидаги даъво аризамни қайтаришингизни.

 

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

1. Илтимоснома нусхаси.

2. Илтимоснома киритилишига асос бўлган ҳужжатлар.

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Даъво аризани қайтариш тўғрисида илтимоснома

Аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар аризачи томонидан қайтариб олиниши мумкин. Бунинг учун судга даъво аризасини қайтариб олиш тўғрисида илтимоснома ёзилади.

Судья аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги ҳолларда қайтаради, агар:

1) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;

2) манфаатдор шахс номидан берилган ариза иш юритиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;

3) иш мазкур суднинг судловига тегишли бўлмаса;

4) ариза Фуқаролик процессуал кодексида унинг мазмуни учун белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда берилган бўлса;

41) даъвогар (аризачи) судьянинг Фуқаролик процессуал кодекси 192-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган кўрсатмасини белгиланган муддатда бажармаган бўлса;

5) битта аризада бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан бир нечта талаб бирлаштирилган бўлса, башарти бу талаблар ўзаро боғлиқ бўлмаса;

6) иш юритишга қабул қилиш ва ишни қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар аризачидан аризани қайтариш ҳақида ариза келиб тушган бўлса;

7) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божини тўлашни кечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёки илтимоснома рад этилган бўлса;

8) мол-мулкни (ашёни) эгасиз деб топиш тўғрисидаги ариза қонунда белгиланган муддатдан олдин ёки қонунда назарда тутилган мол-мулкни (ашёни) аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби бузиб берилган бўлса;

9) даъвогар низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса.

Аризани қайтариш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ажрим бекор қилинган тақдирда, ариза судга дастлабки мурожаат қилинган кунда берилган деб ҳисобланади.

Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга умумий тартибда такроран мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.