Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Даъво муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома (Фуқаролик судига)

Ҳужжат тавсифи
Илтимоснома реквизитлари
  • (кун, ой, йил)
Илтимоснома берувчи
Илтимоснома мазмуни
  • Масалан: суд қарори қабул қилинганлигидан кеч хабар топганлиги, қарор нусхаси берилмаганлиги (кеч берилганлиги) ёки бошқалар
  • Масалан: Апелляция ёки кассация муддати тикланиши

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номига

 

Илтимоснома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

ИЛТИМОСНОМА

Суд қарори устидан Қайси турдаги шикоят бериш муддати тикланиши сўралади тартибида шикоят бериш муддатини тиклаш тўғрисида

 

Фуқаролик ишлари бўйича Илтимоснома берилган фуқаролик суди номи суди томонидан даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.Осининг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилиб, Фуқаролик иши бўйича қарор қабул қилинган сана куни Суд томонидан қабул қилинган қарор мазмуни тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мен Суд қарори устидан қонунда белгиланган муддатда шикоят қилинишига имкон бермаган узрли сабаблар сабабли ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда ушбу қарор устидан Қайси турдаги шикоят бериш муддати тикланиши сўралади тартибида шикоят бериш муддатини ўтказиб юбордим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 155-моддасига кўра, суд тайинлаган муддатлар суд томонидан узайтирилиши мумкин. Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддатни суд узрли деб топган сабабларга кўра ўтказиб юборган бўлса, мазкур муддат тикланади. Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома процессуал ҳаракат амалга оширилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим бўлган судга берилади ва ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани бериш билан бир вақтда, муддати ўтказиб юборилган ҳаракат бажарилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим.

Менга ўз ҳуқуқларимни суд йўли билан ҳимоя қилишим учун Қайси турдаги шикоят бериш муддати тикланиши сўралади тартибида шикоят бериш муддатини тиклаб беришингизни сўрайман. Процессуал муддатни тиклашга асос бўлган ҳужжатлар ва далилларни судга тақдим этаман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 151, 153 ҳамда 155-моддаларига асосланиб,

 

СЎРАЙМАН:

 

Қарор устидан Қайси турдаги шикоят бериш муддати тикланиши сўралади тартибида шикоят бериш муддатини тиклаб беришингизни.

 

Илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар:

 

Ариза нусхаси.

Муддатни ўтказиб юборганлигим узрли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

 

Илтимоснома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Илтимоснома берилган сана

 

 

 

Изоҳ: ФПКнинг 155-моддасига кўра, ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномани бериш билан бир вақтда, муддати ўтказиб юборилган ҳаракат бажарилиши ёки ҳужжат топширилиши лозим. Ушбу ҳолатда илтимоснома билан бирга апелляция ёки кассация шикояти ҳам судга тақдим этилиши лозим.

Даъво муддатини тиклаш тўғрисида илтимоснома (Фуқаролик судига)

Даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.

Умумий даъво муддати — уч йил.

Айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.

Башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин.